Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 21 октябрдаги ПФ-3151-сон
Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 январдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Устави 23-бандининг
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг биринчи ўринбосари».
2. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки киритилаётган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда Уставни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.