Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 20 июндаги ПФ-3620-сон
Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 5 июндаги ПФ-2613-сон Фармони 1-бандининг
тўртинчи хатбошидаги «ягона солиқ» сўзлари «ягона солиқ тўлови» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон Фармони
9-бандидаги «(уларнинг катта-кичиклигидан қатъи назар)» сўзлари «микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига дахлдор бўлмаган» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон Фармони 1-бандининг
биринчи хатбошидаги «ягона солиқ» сўзлари «ягона солиқ тўлови ёки ягона солиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.