1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФАХРИЙ УНВОНЛАРИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби]
Фуқароларни меҳнатдаги хизматлари, самарали давлат, ижтимоий ва ижодий фаолиятлари учун рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.10.00 Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, мусиқа]
«Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби» фахрий унвони юксак бадиий асарлар яратган, республикада адабиёт ва санъатни ривожлантиришда, ижодий кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашда хизмат кўрсатган режиссёрларга, бастакорларга, дирижёрларга, балетмейстерларга, мусиқа, хор, рақс ва бошқа бадиий жамоаларнинг раҳбарларига, маданият ва санъат ўқув юртларининг муаллимларига, ранг тасвир, наққошлик, ўймакорлик, гиламдўзлик ва халқ ижодиётининг бошқа турларида юксак асарлар яратган халқ усталарига берилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
«Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони олимларга фан ва техника соҳасидаги ғоят қимматли асарлари, кашфиёт ва ихтиролари учун, Фан ва техникани ривожлантиришдаги, унинг ютуқларини тарғиб ва жорий этишдаги, республика халқ хўжалиги учун илмий кадрлар ва юқори малакали мутахассислар тайёрлашдаги хизматлари учун берилади;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.10.00 Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, мусиқа;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.12.00 Театр-концерт фаолияти;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.18.00 Санъат ва маданиятнинг бошқа турлари;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони атоқли санъат арбобларига театр, мусиқа, кино, эстрада, цирк, телевидение ва радио эшиттиршни ривожлантиришдаги, республикада ижодий кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашдаги алоҳида хизматлари учун берилади;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.11.00 Адабиёт. Кутубхона иши;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.18.00 Санъат ва маданиятнинг бошқа турлари]
«Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси» фахрий унвони адабиётни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган, халқ томонидан кенг эътироф этилган юксак бадиий асарлар яратган ёзувчиларга, драматурглар, танқидчилар ва адабиётшунос олимларга берилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.12.00 Театр-концерт фаолияти;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.18.00 Санъат ва маданиятнинг бошқа турлари]
«Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми» фахрий унвони атоқли тасвирий санъат арбобларига ранг тасвир, графика, ҳайкалтарошлик, амалий-декоратив, театр ва кино санъатини ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун берилади;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.18.00 Санъат ва маданиятнинг бошқа турлари]
«Ўзбекистон Республикаси халқ шоири» фахрий унвони адабиётни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган, республикада ва унинг сарҳадларидан ташқарида машҳур бўлган юксак шеърий асарлар яратган шоирларга берилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони болалар ва ёшларга таълим ҳамда тарбия беришда, халқ таълимини ривожлантириш ишида алоҳида хизмат кўрсатган барча турдаги умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига, олий ўрта махсус ўқув юртлари, ҳунар-техника билим юртларининг муаллимларига, халқ таълими тизимидаги ўқув-тарбия, услубият ва бошқа муассасаларининг ходимларига берилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.10.00 Тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик, мусиқа]
«Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» фахрий унвони қўшиқчиларга юксак ижрочилик маҳорати, Ўзбекистон мумтоз мусиқа меросини ва мусиқавий-шеърий санъатнинг анъанавий шаклларини ўзлаштирганлиги ва ривожлантирганлиги, фаол тарғиб қилганлиги учун берилади;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.03.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш. Маиший хизматлар]
«Ўзбекистон Республикасида коммунал, маиший ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходим» фахрий унвони уй-жой коммунал хўжалиги, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, бирлашма, ташкилот ва муассасаларининг аҳолига хизмат кўрсатиш ишини яхшилашда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар]
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими» фахрий унвони алоқа воситаларини ривожлантириш ва такомиллаштиришда, республика халқ хўжалигига ва аҳолисига алоқанинг барча турлари билан намунали хизмат кўрсатиш ишини ташкил этишда алоҳида хизмат кўрсатган алоқа ходимларига берилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.12.00 Театр-концерт фаолияти;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.18.00 Санъат ва маданиятнинг бошқа турлари]
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони республикада санъатни ривожлантиришда, республикада ижодий кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашда хизмат кўрсатган театр, кино, эстрада, цирк, телевидение ва радио эшиттириш артистлари ва режиссёрларига, мусиқа ижрочилари ва ашулачиларга, балетмейстерларга, оркестр ва хор дирижёрларига, мусиқа ва бошқа бадиий жамоаларнинг раҳбарларига берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони ёшларга касб маҳоратини ўргатишда, меҳнатга ҳалол ва виждонан муносабатни, юксак ватанпарварлик ва ахлоқий фазилатларни тарбиялашда алоҳида хизмат кўрсатган халқ хўжалиги ходимлари ва мутахассисларига берилади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.10.00 Журналистлик фаолият;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони газета ва журналлар таҳририятларининг, телевидение ва радио эшиттириш, ахборот агентликларининг матбуотни ривожлантиришда катта хизмат, ижодда ва ташкилотчилик фаолиятида алоҳида ўрнак кўрсатган журналистларига, нашриётлар, бошқа ташкилотларнинг ана шундай ходимларига берилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор» фахрий унвони сув хўжалиги, қурилиш, лойиҳа, илмий-тадқиқот ва бошқа ташкилотларнинг сув хўжалиги объектларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш билан шуғулланадиган ва сув хўжалигини ҳамда суғориладиган деҳқончиликни ривожлантиришда, шунингдек республика табиатини муҳофаза этишда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.04.00.00 Кафолатлар ва компенсациялар / 05.04.06.00 Ихтирочи ва рационализатор ходимлар учун кафолатлар]
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор» фахрий унвони халқ хўжалигига жорий этилган ва катта иқтисодий самара берган ихтиролар ва рационализаторлик таклифларининг муаллифларига, шунингдек ихтирочилик ва рационализаторликни ривожлантиришда, ихтиролар ва рационализаторлик таклифларини ишлаб чиқаришга жорий этишда хизмат кўрсатган шахсларга берилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.02.00.00 Молия ва иқтисод соҳасидаги бошқарув]
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони халқ хўжалиги барча тармоқларининг иқтисодиётни юксалтиришда алоҳида хизмат кўрсатган юқори малакали иқтисодчиларига ва бухгалтерия ҳисоби ходимларига берилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.18.00 Санъат ва маданиятнинг бошқа турлари]
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони маданий-маърифий муассасалар, телевидение, радио, матбуот, нашриётлар, тарих ва маданият ёдгорликларини сақлаш ходимларига, шунингдек маданиятни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган шахсларга берилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.18.00 Санъат ва маданиятнинг бошқа турлари]
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор» фахрий унвони миллий меъморчиликни, шаҳарсозликни ривожлантиришда, замонавий фуқаролик, саноат ва қишлоқ меъморчилик мажмуалари, бинолари ва иншоотлари яратишда, шунингдек республикада меъморчилик ёдгорликларини таъмирлаш соҳасида хизмат кўрсатган юқори малакали меъморларга берилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.18.00 Санъат ва маданиятнинг бошқа турлари]
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор» фахрий унвони жамоа, акциядорлик, деҳқон, ижара, шахсий ва бошқа турдаги хўжаликларнинг, корхоналарнинг, ўқув юртлари, илмий-тадқиқот ва тажриба муассасаларининг пиллачиликни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига, шунингдек бошқа шахсларга берилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.18.00 Санъат ва маданиятнинг бошқа турлари]
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи» фахрий унвони жамоа, акциядорлик, деҳқон, ижара, шахсий ва бошқа турдаги хўжаликларнинг, корхоналарнинг, ўқув юртлари, илмий-тадқиқот ва тажриба муассасаларининг пиллачиликни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига, шунингдек бошқа шахсларга берилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.02.00 Саноат соҳасидаги бошқарув / 09.10.02.02 Саноат соҳасида бошқарув]
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони саноат бирлашмалари ва корхоналарининг, илмий-тадқиқот ва лойиҳа-конструкторлик муассасаларининг республика саноатини ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони илмий-тадқиқот, даволаш-профилактика, санитария-эпидемиология ва фармацевтика муассасаларининг соғлиқни сақлашни ривожлантиришда ва тиббий хизматни ташкил этиш ҳамда республика аҳолиси соғлиғини муҳофаза қилишда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига, шу жумладан ўрта ва кичик табақа тиббий ходимларига берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони Олимпиада ва Осиё ўйинларининг, жаҳон, Осиё чемпионатларининг, биринчиликларининг, А гуруҳидаги бошқа халқаро мусобақаларнинг, Олимпиада олди ўйинлари ёки ногиронлар умумжаҳон чемпионатларининг чемпионлари ва совриндорларини тайёрлаган, шунингдек жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган спорт устозларига берилади;
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони жаҳон чемпионлари ҳамда рекордчиларига, Олимпиада ва Осиё ўйинлари совриндорларига, шунингдек спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган бошқа спортчиларга берилади;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими» фахрий унвони автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё, шаҳар транспорти, йўллар қурилиши ва улардан фойдаланиш, ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасалари, лойиҳа ташкилотларининг, шунингдек бошқа транспорт корхоналарининг республика транспортини ривожлантиришда, транспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда, йўллар қуриш ва улардан фойдаланишда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони барча турдаги умумтаълим мактабларининг, олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг, ҳунар-техника билим юртларининг, мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактабдан ташқари муассасаларнинг, ўқитувчилар малакасини ошириш билан шуғулланувчи услубият кабинетлари, курслар ва институтларнинг республика халқ таълимини ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига, шунингдек халқ таълими бошқа муассасаларининг ана шундай ходимларига берилади;
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони қонунчиликни ривожлантиришда, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда, халқ хўжалигида ҳуқуқий ишни яхшилашда, ҳуқуқ фанларини ривожлантириш ва юридик кадрларни тайёрлашда алоҳида хизмат кўрсатган юқори малакали юристларга берилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими» фахрий унвони қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши соҳасининг, қишлоқ хўжалик илмий-тадқиқот муассасалари ва ўқув юртларининг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони қурилиш, монтаж ва лойиҳа ташкилотларининг, илмий-тадқиқот ва бошқа муассасаларнинг республикада қурилишни ва қурилиш индустриясини ривожлантиришда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади.
«Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида»ги 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларининг кўкрак нишонлари
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга халқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи»
Кўкрак нишони 0,25 микрон қалинликда тилла қопланган пробали кумушдан тайёрланиб, диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида миллий.чолғу асбобларидан доира ва дутор пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Рамзларнинг юқорироғидан «ХАLQ XOFIZI» деган ёзув горизонтал ҳолатда жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида коммунал, маиший ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходим»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида ўртароқда аҳолига коммунал, маиший ва савдо хизмати кўрсатишнинг рамз сифатида маркази бир-у, радиуслари ҳар хил учта айлана, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «КОММUNAL, MAISHIY VA SAVDO SOXASIDA XIZMAT KOʼRSATGAN XODIM» деган ёзув икки қатор бўлиб жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга халқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида ахборот узатаётган алоқа йўлдоши, параболик антенна, пастки ўнг чеккада дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ KOʼRSATGAN АLОQА ХODIMI» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нншоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида доира, ниқоб ва рояль, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ КО'RSATGАN АRTISТ» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган кадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзувлар қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекисон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томони ўртароғида штангенциркуль, тишли ғилдирак ва қоғоз варағи, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «XIZMAT KOʼRSATGAN IXTIROCHI VA RATSIONALIZATOR» деган ёзув икки қатор бўлиб жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида халқ хўжалиги объектлари размлари туширилган Ўзбекистон Республикаси харитаси фонида компьютер, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ КО'RSATGАТ IQTISODCHI» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида очиқ китоб фонида ғижжак ва рангин тахта (палитра) мўйқаламлари билан, пастки чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ KO'RSATGAN MADANIYAT XODIMI» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида замонавий меъморчилик иншооти фонида ионий (меъморий) ордер ва қоғоз варағи, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ КО'RSATGАN МЕ'МОR» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида ўртароқда кафтлар эъзозида пахта чаноғи, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМАТ КOʼRSATGAN РАХТАКОR» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида газлама ўрами устида пилласи билан тут барглари, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «ХIZМAT КО'RSATGAN РILLAСНI» деган ёзув жой олган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга ҳалқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.