1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.02.00 (Кучини йукотган) Ягона ижтимоий тўлов / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.03.00 (Кучини йукотган) Фуқароларнинг Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.04.00 (Кучини йукотган) Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҳНАТ ВА АҳОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҳОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЯГОНА ИЖТИМОИЙ ТЎЛОВНИ ҲАМДА ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИГА МАЖБУРИЙ БАДАЛЛАР ВА АЖРАТМАЛАРНИ ҲИСОБЛАШ, ТЎЛАШ ВА ТАҚСИМЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 30 майда 1333-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 9 августдаги 46, 49, 2011-24, 23/1-сонли «Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1333-4, 09.09.2011 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви 2004 йил 25 февралдаги 35, 74, 2004-24 ва 245-В-сонли қарори билан тасдиқланган «Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисида»ги низомга (2004 йил 6 апрель, рўйхат рақами 1333 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 14, 26-сон, 172, 306-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.