1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта]
[ТСЗ:
1.Молия / Суғурта]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ФУҚАРОЛАРГА ҚАРАШЛИ МОЛ-МУЛКНИНГ ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Суғурта тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йилнинг 1 январидан бошлаб фуқароларга қарашли мол-мулкнинг давлат мажбурий суғуртаси жорий этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, фуқароларнинг куйидаги хусусий мулклари давлат мажбурий суғуртасидан ўтказилиши керак:
— иморатлар (уй-жойлар, квартиралар, шу жумладан хусусийлаштирилган уй-жойлар, шунингдек, хўжалик бинолари);
Чорбоғлар, эскирган иморатлар, шунингдек, қаердалиги номаълум бўлган фуқароларга қарашли иморатлар давлат мажбурий суғуртасидан ўтказилмайди.
2. Фуқаролар хўжаликларидаги иморатлар ва чорва молларининг давлат мажбурий суғуртаси бўйича суғурта пуллари 1-иловага мувофиқ ҳамда бир йил учун суғурта пулининг ҳар 100 «Сўм-Купон»идан олинадиган суғурта тўловларининг табақалаштирилган ставкалари миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига фуқаролар хўжаликларидаги иморатларнинг суғурта пулини белгиланган суғурта пулидан 50 фоизгача ошириш ёки камайтиришга, айрим суғурталанувчиларни уларнинг аризаси бўйича, тегишли комиссияларнинг хулосасига биноан суғурта тўловларини тўлашдан батамом ёки қисман озод қилишга рухсат берилсин.
4. Бир йил учун ҳисобланган миқдордаги суғурта тўловларини тўлаш муддати 1 октябргача қилиб белгилансин.
Суғурта тўловларини тўлашнинг белгиланган муддати тугагач, тўланмаган сумма тўланмай қолган қарз деб ҳисоблансин ва тўлаш муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун қарзнинг 0,5 фоизи миқдорида жарима (пеня) қўшиб ҳисобланган ҳолда ундириб олинсин.
5. Фуқароларга қарашли иморатлар ва бошқа мол-мулкнинг нобуд бўлиши ва шикастланишининг олдини олиш чора-тадбирларини маблағ билан таъминлаш учун суғурта тўловларидан ажратмалар миқдори 2 фоиз қилиб белгилансин.
6. Фуқароларга қарашли мол-мулкни давлат мажбурий суғуртасидан ўтказиш бўйича суғурта пулларининг миқдори пулнинг қадрсизланиш даражасига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан индексация қилинади.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ҳафта муддат ичида:
— фуқароларга қарашли мол-мулкни суғурта қилиш бўйича ҳисобга олиш, тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш ҳамда суғурта тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани чиқарсин;
— суғурталанган мол-мулкнинг нобуд бўлиши ва шикастланишининг олдини олиш чора-тадбирлари рўйхатини тасдиқласин.
8. 3-иловага мувофиқ норматив ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 23 декабрь,
609-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 23 декабрдаги 609-сон қарорига 1-ИЛОВА
Фуқароларга қарашли иморатлар ва чорва молларининг давлат мажбурий суғуртаси бўйича суғурта пулларининг
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 23 декабрдаги 609-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган норматив ҳужжатлар
РЎЙXАТИ
1. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг СССР Министрлар Советининг «Фуқароларга қарашли мол-мулкни давлат мажбурий суғуртасидан ўтказиш тўғрисида» 1981 йил 2 сентябрдаги 961 -сон қарори юзасидан 1981 йил 19 октябрдаги 832-сон қарори.
2. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «СССР Министрлар Советининг «Фуқароларга қарашли мол-мулкни давлат мажбурий суғуртасидан ўтказиш тўғрисида» 1981 йил 2 октябрдаги 961-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1981 йил 19 октябрдаги 832-сон қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1985 йил 16 октябрдаги 519-сон қарори.
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Иморатларни баҳолаш учун баҳолаш нормаларига тузатишлар коэффициентларини тасдиқлаш тўғрисида» 1986 йил 21 ноябрдаги 564-сон қарори.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 мартдаги 72-ф-сон фармойиши.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат қарорлари тўплами, 1993 й., 12-сон, 45-модда)