Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида» 1993 йил 7 майдаги
қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ҳузуридаги Моддий маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш комитетини тузиш ҳақида» 1957 йил 30 августдаги 557-сон қарорининг 6-банди;
СССР Министрлар Советининг «Томошахоналардан олинадиган солиқни бекор қилиш ҳақида ва кинофильмлар кўрсатишдан тушадиган даромадлардан олинадиган солиқ тўғрисида» 1975 йил 10 мартдаги 194-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1975 йил 15 апрелдаги 207-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1975 й., 4-сон, 12-модда);
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг «Колхоз бозорларида бир йўла олинадиган йиғим тўғрисида» 1981 йил 30 июндаги Фармонини ижро этиш тартиби ҳақида» 1981 йил 20 июлдаги 579-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1981 й., 7-сон, 22-модда).