3. Белгилаб қўйилсинки, солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммаси тўлов кунида қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 бараварини ташкил этади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.08.00 Алоҳида тоифадаги ходимларни ижтимоий суғурта қилиш]
4. Белгилансинки, суғурта мукофоти Давлат солиқ қўмитаси (суғурта қилдирувчи) томонидан вакил қилинган суғурталовчига суғурта қилиниши керак бўлган суғурта қилдирувчининг ҳар бир ходимига тўлаш пайтида амал қилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида тўланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
5. «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси (ваколатли суғурталовчи) мазкур қарорда белгиланган тартибда мажбурий давлат суғуртаси ўтказишни қонунчиликда белгиланган тартибда очиқ танлов асосида кейинги ваколатли суғурталовчини жалб қилгунга қадар давом эттирсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.08.00 Алоҳида тоифадаги ходимларни ижтимоий суғурта қилиш]
6. «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртасига тегишли ҳужжатларнинг нусхалари ва суғурта захиралари маблағлари ваколатли суғурталовчи этиб белгиланган суғурта компаниясига берилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
Ваколатли суғурталовчи ҳужжатларни ва суғурта захиралари воситаларини қабул қилсин ҳамда ҳар бир кейинги йил бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан зарур суғурта шартномалари тузилишини таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Солиқ органлари ходимларининг мажбурий давлат суғуртаси қоидаларини тасдиқласин.
(2-7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р. Р. Юнусов ва Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.