Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикасига озиқ-овқатлар, халқ истеъмол товарлари, хом ашё, ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги бошқа материалларни олиб келишни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, «Ўзкооптайёрловсавдо» бирлашмаси республикада ишлаб чиқариладиган халқ истеъмол товарларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бошқа минтақалардаги савдо уйлари ҳамда хўжалик ҳисобидаги фирмалар орқали сотиш учун чиқаришни кўпайтириш ва кенгайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўрсинлар. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар ва бошқа хўжалик органлари, тўғридан-тўғри горизонтал алоқаларни ривожлантирган ҳолда, республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни саноатнинг узлуксиз ишлаши учун зарур бўлган четдан келтириладиган хом ашё, материаллар ва асбоб-ускуналарга айирбошлашни амалда кенг жорий қилсинлар.
2. Белгилансинки, МДҲ мамлакатларида ва собиқ СССРнинг бошқа минтақаларида ташкил этилаётган савдо уйларида сотиш учун халқ истеъмол товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини четга чиқаришга фақат «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув ва «Ўзкооптайёрловсавдо» бирлашмаси ташкилотлари ва корхоналарига 1, 2 ва 3-иловаларга
* мувофиқ рўйхатларга, ҳажмларга ва нархларга биноан, ушбу бошқарув органлари раҳбарлари томонидан товарларни четга чиқариш учун бериладиган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган лицензиялар асосидагина рухсат этилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мазкур қарорнинг 2-банди талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда халқ истеъмол товарларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини МДҲнинг бошқа минтақаларида ташкил этилган савдо уйларида ва хўжалик ҳисобидаги фирмаларда сотиш учун республика ташқарисига чиқаришга рухсат этсинлар.
4. «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси, Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув ва «Ўзкооптайёрловсавдо» бирлашмасининг талабномалари бўйича кўрсатиб ўтилган минтақаларда ишлаб турган савдо уйларига ва хўжалик ҳисобидаги фирмаларга олиб кетиладиган халқ истеъмол товарларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш учун зарур транспорт воситаларини ажратсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ бош бошқармаси билан биргаликда «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув ҳамда «Ўзкооптайёрловсавдо» бирлашмаси томонидан бошқа минтақаларда ташкил этилган савдо уйлари ва хўжалик ҳисобидаги фирмалар орқали сотиш учун олиб кетиладиган халқ истеъмол товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига солиқ ставкаларини бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин.
6. Россия Банкининг 1993 йил нусхасидаги қоғоз пулларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан республика ташқарисига олиб чиқиб кетиш меъёри 150 минг рубль миқдорида белгилансин. Россия Банкининг 1993 йил нусхасидаги қоғоз пулларининг белгиланган меъёрдан ортиқча миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг махсус рухсатномаларига биноан олиб чиқиб кетилади.
8. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, корпорациялари, уюшмалари, концернлари ва бирлашмалари ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида ҳар 15 кунда Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб турсинлар.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажмуилари зиммасига юклатилсин.