Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 1993 йил 7 майдаги 856-XII-сон Ўзбекистон Республикаси
Қонунига мувофиқ ҳамда халқ хўжалиги тармоқларининг молиявий аҳволини барқарорлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1993 йил 1 сентябрдан бошлаб:
республика корхоналари ва ташкилотларининг жўнатилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар (хизматлар) учун истеъмолчи (буюртмачи) нинг ҳақ тўлашига қараб бюджет билан ҳисоб-китоб қилиши тартиби;
«Ўздеҳқончиликсаноатбанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки учун Даромадларга солинадиган солиқ ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан фоизларда 25 фоиз миқдорида белгилансин.
2. Молия вазирлигининг янги ташкил этилган «Ўзтадбиркорбанк» ни 1993—1995 йилларда олинган даромадлардан бюджетга солиқ тўлашдан озод этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
3. Молия вазирлиги ва Давлат солиқ бош бошқармаси йўриқнома-норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартишлар киритсинлар ва уларни барча солиқ тўловчиларга етказсинлар.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.