toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 28.11.2015
Ҳужжат 30.07.1993 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЙЎЛОВЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЙ ШАХСИЙ ДАВЛАТ СУҒУРТАСИ БЎЙИЧА СУҒУРТА СУММАЛАРИ ВА СУҒУРТА ТАРИФЛАРИ МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сонли «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан 2015 йил 28 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
«Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳаво, темир йўл, ички сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси бўйича суғурта суммаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чипта сотиб олган ҳар бир йўловчи учун 500000 сўм миқдорида белгилансин;

суғурта тўлови:‎

ҳаво, темир йўл ва ички сув транспорти йўлларида ‎

25 сўм

автомобил транспорти йўлларида ‎


‎чипта баҳоси: ‎

100 сўмгача бўлганда ‎

4 сўм ‎

101 сўмдан 200 сўмгача бўлганда ‎

6 сўм‎

201 сўмдан 500 сўмгача бўлганда ‎

10 сўм ‎

501 сўм ва ундан юқори бўлганда‎

25 сўм ‎

Суғурта тўлови чипта қийматига қўшилади ҳамда йўловчидан транспорт корхонаси томонидан ундириб олинади.
Суғурта суммалар ва тарифлари миқдорлари инфляция даражасига кўра индексациялаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ҳаво, темир йўл, ички сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат cyғуртасини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат суғуртаси бош бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўн кун муддатда ҳаво, темир йўл, ички сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти йўловчиларини мажбурий шахсий давлат суғурта қилиш қоидаларини тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 30 июль,
379-сон