Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат суғуртаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунини ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг транспорт воситаларига чипта сотиб олган ҳаво, темир йўл, ички сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси бўйича суғурта суммаси ҳар бир йўловчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 40 баравари миқдорида, тўлов миқдори — энг кам ойлик иш ҳақининг 0,2 фоизи миқдорида белгилансин.
Хорижий эркин алмаштириладиган валютага чипта сотиб олинганда суғурта суммасининг миқдори 20000 доллар, тўлов миқдори — 2 доллар, ёхуд ушбу сумманинг бошқа хорижий валютадаги тенг қиймати миқдорида белгилансин.
Суғурта тўлови чипта қийматига қўшилади.
2. Ҳаво, темир йўл, ички сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий давлат cyғуртасини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат суғуртаси бош бошқармаси зиммасига юклатилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўн кун муддатда ҳаво, темир йўл, ички сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти йўловчиларини мажбурий шахсий давлат суғурта қилиш қоидаларини тасдиқласин.