toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2008
Ҳужжат 30.12.1994 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКиСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА БОШҚА ЎЗИЮРАР МАШИНА ҲАМДА МЕХАНИЗМЛАР ЭГАЛАРИ ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИгиНИНГ ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сонли «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
«Суғурта тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида транспорт воситаларидан фойдаланиш натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. 1995 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг давлат мажбурий суғуртаси жорий этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мулкчиликнинг барча шаклларидаги транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг давлат мажбурий суғуртасига жалб қилинадилар.
2. Транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг давлат мажбурий суғуртаси бўйича суғурта пули ва битта транспорт воситаси учун бир йилда бир марта олинадиган суғурта тарифлари ставкалари миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ҳар йили суғурта тўловларини тўлаш учун қуйидаги муддатлар белгилансин:
юридик шахслар учун — 1 июлгача;
жисмоний шахслар учун — 1 сентябргача.
Суғурта тўловларини тўлаш учун белгиланган муддат тамом бўлганча, тўланмаган пул қарз деб ҳисоблансин ва тўлаш муддати ўтиб кетган ҳар бир кун учун қарзнинг 0,1 фоизи миқдорида жарима (пеня) ҳисобланган ҳолда ундириб олинсин.
4. Транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг давлат мажбурий суғуртаси тўловлари тўланишини назорат қилиш Давлат автомобиль назорати, Давлат қишлоқ хўжалиги техника назорати ва «Ўздавсуғурта» органларига юклансин.
5. Тушган суғурта тўловларидан фуқаролар ҳалок бўлишининг ва уларнинг мол-мулки нобуд бўлишининг олдини олиш тадбиркорларига ажратмалар суммаси 5 фоиз миқдорида белгилансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш тўғрисидаги йўриқномани ҳамда фуқаролар ҳалок бўлишининг ва уларнинг мол-мулкини нобуд бўлишининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 30 декабрь,
632-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 30 декабрдаги
632-сон қарорига
ИЛОВА
Транспорт воситалари эгалари фуқаролик жавобгарлигининг давлат мажбурий суғуртаси бўйича суғурта жавобгарлигининг ҳажмига қараб битта транспорт воситаси учун бир йилда бир марта ундириладиган суғурта тўловлари ставкалари миқдори
(фоизларда)‎‎
Транспорт воситалари‎‏‎‏
‎‎Қабул қилинган суғурта жавобгарлиги ҳажмига нисбатан суғурта тўловлари ставкалари (энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида)

юридик шахслар учун‎

жисмоний шахслар учун‎‎
Енгил автомобиллар, автобуслар‎ 1,5‎ 1‎
Юк автомобиллари‎ 2‎ 1,5‎
Троллейбуслар, трамвайлар‎ 1‎ —‎
Тракторлар, комбайнлар ва бошқа ўзиюрар машина ҳамда механизмлар‎ 1‎ 1‎
Махсус енгил автомобиллар ва кичик автобуслар‎ 1‎ —‎
Мототранспорт‎ 0,5‎ 0,5‎
Юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарни қоплаш учун тўланадиган суғурта пулининг чекланган миқдори қуйидагичадир:
мол-мулкка етказилган зарарни қоплаш учун — Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида;
ўлимга олиб келган зарарни қоплаш учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.