1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.01.00 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ). БМТ тизимига кирувчи ташкилотлар: (Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ВОИС), Жаҳон почта иттифоқи (ВПС), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР), Халқаро молия корпорацияси (МФК), Халқаро тараққиёт ва ривожланиш банки (МБРР), Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (МАИГ), Халқаро валюта жамғармаси (МВФ), Халқаро денгиз ташкилоти (ИМО), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО), Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Халқаро электр алоқа иттифоқи (МСЭ), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (МФСР), ЮНЕСКО, Халқаро ривожланиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО), БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО))]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро ва хорижий ташкилотлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЮНЕСКО ИШЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ КОМИССИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 957-сонли «ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Таълим, фан ва маданият соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, маданий ва илмий ахборотларни оммалаштириш ЮНЕСКО доирасида Ўзбекистоннинг маънавий алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, ЮНЕСКО Уставига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси (бундан кейин Миллий комиссия деб аталади) 1-иловага* мувофиқ таркибида ташкил этилсин.
* Илова берилмайди.
2. Миллий комиссия тўғрисидаги Низом ва унинг тузилмаси тасдиқлансин (2 ва 3-иловалар).
3. Миллий комиссиясининг ижро этувчи органи сифатида Миллий комиссия котибияти ташкил этилсин.
Миллий комиссия котибияти ходимларининг чекланган сони 4 нафардан иборат этиб белгилансин, котибиятнинг штатлар жадвали Миллий комиссия раиси томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилсин.
4. Миллий комиссия котибияти Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биносига жойлаштирилсин: Буюк Ипак йўли, 54а-уй.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Миллий комиссия котибиятини маблағ таъминлаш учун республика бюджетидан зарур ажратмаларни назарда тутсин.
6. Алоқа вазирлиги белгиланган тартибда, Миллий комиссия котибиятининг буюртманомасига биноан, зарур телефон ва телеграф алоқа каналларини ажратсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, бундан кейин Комиссия деб аталади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган ҳукумат ташкилоти ҳисобланади.
Комиссия ўз ишларини ЮНЕСКО устав қоидалари, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунчилиги асосида ташкил этади.
Комиссия юридик шахс ҳисобланади, ўз муҳрига эга бўлади.
I. Комиссиясининг вазифалари ва функциялари
1. Республика вазирликлари ва идораларининг Ўзбекистон Республикасида ЮНЕСКО дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб бориш Комиссиянинг асосий вазифаси ҳисобланади.
2. Қуйидагилар Комиссия фаолияти ва халқаро ҳамкорлигининг асосий соҳалари ҳисобланади:
таълим;
гуманитар, табиий фанлар;
маданият;
оммавий ахборот ва коммуникациялар.
3. Комиссия зиммасига қуйидаги асосий функциялар юклатилади:
ЮНЕСКО тадбирларида ва лойиҳаларида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, ташкилотлари ва мутахассисларининг қатнашиши тўғрисида ЮНЕСКОнинг котибиятига ҳамда минтақавий бўлинмаларига таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
таълим, фан, маданият ва ахборот соҳасида минтақавий, субминтақавий ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича ЮНЕСКОнинг минтақавий бюроси ва марказлари билан мунтазам консультациялар ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида ЮНЕСКО тадбирларини тайёрлаш ва ўтказишда қатнашиш;
ЮНЕСКО томонидан чақириладиган Бош конференция ҳамда бошқа ҳукуматлараро кенгашларни тайёрлашга ва ўтказишга кўмаклашиш;
ЮНЕСКО дастурларини ишлаб чиқиш ва бажаришда Ўзбекистон Республикасининг миллий, ҳукумат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларининг иштирокини рағбатлаштириш;
ЮНЕСКО котибиятида ва минтақавий бўлинмаларида ишлаш учун республика мутахассислари резервини шакллантириш.
4. Комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, масъул котиби ва аъзолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.
5. Комиссия таркибига вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва муассасалар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, шунингдек, атоқли фан, маданият ва таълим арбоблари киритилади.
III. Комиссия ишларини ташкил этиш
6. Комиссиянинг умумий мажлиси йилига 1 марта ўтказилади, бунда Комиссия раисининг ва масъул котибининг Комиссия ишчи гуруҳлари ва котибиятининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари тингланади, Комиссиянинг истиқболидаги фаолияти муҳокама қилинади ҳамда котибиятнинг ва Комиссиянинг келгуси даврдаги иш режалари тасдиқланади.
7. Комиссиянинг умумий мажлислари ўртасидаги даврда барча ишларга ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия раёсати раҳбарлик қилади.
8. Раёсат йилнинг ҳар чорагида камида бир марта мажлис ўтказади.
9. Раёсат таркиби Комиссиянинг биринчи умумий ташкилий мажлисида сайланади.
10. Масъул котиб бошқарадиган котибият Комиссиянинг доимий ишлайдиган ижро этувчи органи ҳисобланади.
IV. Комиссия котибиятининг функциялари
11. Комиссия котибияти зиммасига қуйидаги функциялар юклатилади:
ЮНЕСКО котибияти, ЮНЕСКО ҳузуридаги консультатив мақомга эга бўлган комиссиялар ва ЮНЕСКОга аъзо давлатларнинг Миллий комиссиялари билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириб бориш;
Комиссиянинг, унинг ишчи органларининг иш режаларини тайёрлашни ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;
ЮНЕСКОнинг вақтли нашрларида республика фуқаролари, ташкилотлари, муассасаларининг фан, таълим ва маданият масалалари бўйича асарлари ва бошқа материалларини чоп этишга кўмаклашиш;
ЮНЕСКО ҳомийлигида ўтказиладиган халқаро тадбирни тайёрлаш ва амалга оширишда ташкилотларга ёрдам кўрсатиш;
республика ташкилотларининг таклифлари асосида Фан, маданият ва таълим бўйича дастурларни тайёрлаш ва уларни Комиссиясига кўриб чиқиш учун киритиш;
ЮНЕСКО тадбирларида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси вакилларини танлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
ЮНЕСКО котибиятида ва унинг минтақавий бўлинмаларида ишлаш учун экспертлар сифатида республика мутахассисларини танлаш бўйича таклифлар тайёрлаш.