Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқ-тартиботни ҳимоя қилиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар вазирлиги ҳақидаги Низомга қуйидаги ўзгартириш киритилсин:
18-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ҳайъат таркибига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири (раис) ва унинг ўринбосарлари лавозимлари бўйича, шунингдек, Вазирликнинг қуйидаги бўлинмалари раҳбарлари кирадилар:
Ташкилий-инспекторлик бошқармасининг бошлиғи;
Жиноят-қидирув Бош бошқармасининг бошлиғи;
Коррупция, рэкет ва терроризмга қарши кураш Бош бошқармасининг бошлиғи;
Тергов бошқармасининг бошлиғи;
Ички қўшинлар бошқармасининг бошлиғи;
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири;
Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг бошлиғи».
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССР Ички ишлар вазирлигининг ҳайъат аъзолари тўғрисида» 1990 йил 18 октябрдаги 337-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.