1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.04.00 Монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.05.00 Табиий монополиялар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг);
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.02.00 Маиший хизмат кўрсатиш соҳасини бошқариш ва назорат. Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш;
6.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.06.00.00 Реклама (шунингдек, 09.09.00.00.га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Монополияга қарши қонун ҳужжатлари;
2.Иқтисодиёт / Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Реклама]
МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ,ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯЛАР, ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ИШ ҚЎЗҒАТИШ ВА УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
Монополияга қарши қонун ҳужжатларига, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан самарали назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
1. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисида иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 25 июндаги 321-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 6-сон, 23-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 августдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан солинадиган жарималарни хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш тартибининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 12 октябрь
225-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарорига ИЛОВА
Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида
Низом
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
1. Мазкур Низом «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ монополияга қарши қонун ҳужжатлари, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги (кейинги ўринларда матнда «қонун ҳужжатлари бузилганлиги» деб юритилади) тўғрисидаги ишларнинг Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда «монополияга қарши орган» деб юритилади) томонидан кўриб чиқилишининг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
2. Монополияга қарши орган ўз ваколатлари доирасида хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисида иш қўзғайди ва уларни кўриб чиқади.
3. Хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ амалга оширилади.
II. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида иш қўзғаш тартиби
4. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги иш хўжалик юритувчи субъект, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари жойлашган жой бўйича тегишли монополияга қарши орган томонидан қўзғатилади.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг марказий аппарати Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси қарорига кўра ҳудудий органлар ваколатига тегишли бўлган ишларни ўзи кўриб чиқишга ҳақлидир.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
монополияга қарши орган томонидан белгиланган тартибда назорат функцияларининг амалга оширилиши, шунингдек таҳлил қилиниши давомида ҳуқуқни бузиш белгилари мавжудлигини кўрсатувчи етарлича маълумотларнинг бевосита аниқланиши.
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
давлат органлари, маҳаллий давлат органлари ва бошқа органлардан тушган ахборот, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари, оммавий ахборот воситаларидаги ҳуқуқ бузилиши белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар мавжуд бўлган хабарлар (кейинги ўринларда матнда «ариза» деб юритилади).
6. Ариза монополияга қарши органга қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолатлари (белгилари)дан далолат берувчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ёзма шаклда берилади.
Аризада ариза берувчи ва унга нисбатан ариза берилган шахс тўғрисидаги маълумотлар бўлиши, қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари (белгилари) тавсифланиши зарур.
7. Монополияга қарши орган мазкур Низомга риоя қилган ҳолда берилган аризани олдиндан кўриб чиқади ва ариза билан бирга берилган ҳужжатлар ва материалларни ўрганади.
хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ва фуқаролардан танишиш учун зарур материаллар ва ҳужжатларни сўраб олишга, улардан нусха кўчиришга ҳамда уларни иш материалларига қўшиб қўйишга;
ариза берувчи, шунингдек уларга нисбатан ариза берилган хўжалик юритувчи субъект, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакиллари билан суҳбат ўтказишга;
ариза берувчидан ва уларга нисбатан ариза берилган шахслардан ариза билан мурожаат қилишга сабаб бўлган ҳолатлар (белгилар) бўйича ёзма ёки оғзаки тушунтиришлар олишга;
ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа чора-тадбирларни кўришга ҳақлидир.
аризани олдиндан кўриб чиқиш материаллари бўйича хулосалар ва тушунтиришлар бериш учун ваколатли экспертлар ёки мутахассисларни жалб этиш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
9. Қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш учун монополияга қарши органда қонун ҳужжатлари бузилганлигини кўриб чиқиш бўйича монополияга қарши органнинг масъул ходимларидан иборат махсус комиссиялар (кейинги ўринларда «комиссия» деб юритилади) ташкил этилади.
мурожаатда кўрсатилган масалалар, монополияга қарши органнинг ваколатига тегишли эмаслиги ёхуд қонун бузилганлиги белгилари йўқлиги муносабати билан иш қўзғаш рад этилиши тўғрисидаги масалани ҳал қилади.
Зарурият бўлганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолати (белгиси) бўйича иш қўзғаш тўғрисидаги ажрим факсимил алоқа, электрон почта орқали ёки ажрим юборилганнинг уни олганлиги ҳолатини қайд этиш имконини берадиган бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилиши мумкин.
мазкур Низомда назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир.
14. Ишни комиссия мажлисида кўриб чиқиш раис томонидан ишнинг ҳолатлари энг тўлиқ ва ҳар томонлама ўрганилиши ва унга баҳо берилишини таъминлайдиган, қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этадиган ва унинг олдини оладиган, қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисида унга нисбатан иш олиб борилаётган шахслар, шунингдек бошқа манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланадиган тарзда олиб борилади.
15. Қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги иш ариза тушган кундан ёки назорат функциялари амалга оширилиши натижаларига кўра иш қўзғатилган кундан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқилади. Фавқулодда ҳолларда, ишнинг мураккаблигига қараб, кўрсатилган муддат узайтирилиши, бироқ 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
(15-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
Ишнинг кўриб чиқилиши вақти ва жойи тўғрисида уларга нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ишда қатнашиш учун жалб этиладиган бошқа шахслар хабардор қилинади.
16. Ишни кўриб чиқиш комиссия таркибини эълон қилишдан бошланади. Комиссия мажлисида раислик қилувчи қандай иш кўриб чиқилиши кераклигини эълон қилади ва унга нисбатан иш кўрилаётган шахснинг номини айтади.
Ишни кўриб чиқиш қатнашчиларига уларнинг ҳуқуқлари тушунтирилади.
17. Ишни кўриб чиқишда комиссия иш бўйича далилларни бевосита ўрганади, шу жумладан:
ёзма далиллар билан танишади ва уларни эълон қилади.
Қонун ҳужжатлари бузилганлиги мавжудлиги ёки бузилмаганлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини берадиган далиллар етарли бўлмаганда ёки мавжуд бўлмаганда ишни кўриб чиқишда иштирок этаётган қатнашчилардан қўшимча материаллар талаб қилиниши мумкин.
материалларни қўшимча ўрганиш ва сўраш талаб қилинадиган ҳолатлар вужудга келганда.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
Ишни кўриб чиқиш уни тўхтатишга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан кейин давом эттирилади.
20. Ишни кўриб чиқиш комиссия томонидан қуйидаги ҳолларда тўлиқ ёки қисман тўхтатилиши мумкин:
қонун ҳужжатлари бузилиши белгилари мавжуд бўлмаганда;
қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисида унга нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъект тугатилганда ёки жисмоний шахс вафот этганда.
унга нисбатан иш қўзғатилган хўжалик юритувчи субъект қонун бузилишини ихтиёрий равишда бартараф этганда.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)
21. Ишни кўриб чиқишни кечиктириш, тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ва тўхтатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, у комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади, унинг нусхаси ишни кўриб чиқиш қатнашчиларига буюртмали хат билан, унинг топширилгани тўғрисидаги билдиришнома билан бирга жўнатилади.
22. Ишни моҳиятига кўра кўриб чиқиш натижалари бўйича комиссия қонун ҳужжатлари бузилиши факти аниқланганлиги ва ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг тегишли чоралари кўрилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
23. Комиссия томонидан қарор кўриб чиқалаётган масала бўйича таклиф этилган шахслар иштирокисиз, очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раиси овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Комиссия раиси ва аъзолари овоз беришда бетараф қолиш ҳуқуқига эга эмаслар. Комиссия раиси энг охирида овоз беради.
Агар комиссия раиси ёки аъзоси қарорга рози бўлмаса, у уни имзолаши шарт ва ўзининг алоҳида фикрини баён қилишга ҳақлидир, унинг фикри ишга қўшиб қўйилади.
24. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор ишни кўриб чиқиш тугаллангач дарҳол маълум қилинади. Бунда унинг фақат кўрсатма қисми маълум қилинади, матни эса ишга қўшиб қўйилади.
25. Қарор комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
Комиссиянинг қарорнинг хулоса қисми маълум қилинган мажлиси ўтказилган сана қарорнинг қабул қилинган санаси ҳисобланади.
26. Комиссия мажлисида протокол юритилади, у комиссия аъзоларининг биттаси томонидан ёки комиссия раиси протоколни тузиш учун махсус жалб этган монополияга қарши орган мутахассиси томонидан тузилади.
Иш кўрсатма бажарилгандан кейин тугалланган деб ҳисобланади.
Агар текшириш чоғида қонун ҳужжатлари бузилишлари бартараф этилмаганлиги ёки бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмаганлиги аниқланса кўрсатма бажарилмаган ҳисобланади.
Кўрсатмалар ўз вақтида бажарилмаган деганда кўрсатманинг унда кўрсатилган муддатни бузган ҳолда бажарилиши тушунилади.
29. Хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари кўрсатмани бажариш муддатини узайтириш тўғрисида илтимоснома киритишлари мумкин.
Илтимосномада кўрсатилган ҳолатлар комиссия томонидан сабабли деб эътироф этилган тақдирда комиссия кўрсатманинг бажариш муддатини узайтириш, лекин кўпи билан уч ойга узайтириш тўғрисида ажрим чиқаради.
30. Монополияга қарши орган қабул қилинган қарорлар ва берилган кўрсатмалар ҳисобини юритади.
қарор қабул қилган монополияга қарши органнинг номи, комиссия таркиби, ишнинг тартиб рақами, қарорнинг қабул қилинган санаси ва жойи, ишни кўриб чиқиш предмети, иши кўриб чиқилаётган шахс тўғрисидаги, шунингдек ишни кўриб чиқишнинг бошқа қатнашчилари тўғрисидаги маълумотлар;
ишни кўриб чиқишда аниқланган ҳолатларнинг, комиссиянинг ушбу ҳолатлар тўғрисидаги хулосаларига асос бўлган далилларнинг, содир этилган қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунчиликка асосланишнинг баёни;
қонун ҳужжатлари бузилганлиги факти аниқлангани тўғрисидаги хулоса, мазкур қонун бузилиши учун назар тутилган молиявий санкциялар миқдори, молиявий санкцияларни ихтиёрий равишда тўлаш муддати ва тартиби тўғрисидаги тушунтириш;
қарор юзасидан шикоят билдириш мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар;
бошқа маълумотлар.
Қарорда қонун ҳужжатлари бузилганлиги билан боғлиқ жиноятлар белгилари бўйича жиноий ишлар қўзғаш органларига, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларга жўнатиш тўғрисидаги тавсиялар берилиши мумкин.
34. Ажримлар, қарорлар ва кўрсатмалар намуналари Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Комиссиянинг ажрими, қарори ва кўрсатмаси топширилгани тўғрисидаги билдиришнома билан буюртмали хат орқали жўнатилади ёхуд қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қатнашчиларига ёки уларнинг вакилларига тилхат бўйича тақдим этилади.
35. Молиявий санкция қўлланиши назарда тутилган қонун ҳужжатлари бузилганлиги факти аниқланганлиги тўғрисида ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс монополияга қарши орган белгилаган муддат мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўлашга ҳақлидир.
Молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланган тақдирда унинг тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тўлов вақтидан бошлаб икки иш куни мобайнида монополияга қарши органга тақдим этилиши керак.
36. Агар қонун ҳужжатларини бузган шахс белгиланган муддат мобайнида ўзи содир этган қонун ҳужжатлари бузилгани учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўламаса монополияга қарши орган тегишли молиявий санкциялар белгилаш тўғрисида судга мурожаат қилади.
Хўжалик юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами 20 фоизидан ортиқ бўлган молиявий санкцияларни ундириш ундириладиган суммани тўловчига ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.
Молиявий санкцияларни тўлаш монополияга қарши органнинг қарорини ёки кўрсатмасини бажариш ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятидан озод қилмайди.
37. Қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қатнашчилари монополияга қарши орган қарори (кўрсатмаси)га рози бўлмаган тақдирда қарор (кўрсатма) қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда судга ёки Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига қарор (кўрсатма)ни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисида ёхуд қарор (кўрсатма)ни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига берилган ариза ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган муддат тугагандан кейин кўриб чиқишга қабул қилинмайди.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 182-модда)