Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ватанни ҳимоя қилиш ишининг нуфузини ошириш, муддатли ҳарбий хизматни ўташ шароитларини яхшилаш, ҳарбий хизматчиларни ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, ҳарбий бурчни виждонан бажаришни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1994 йилнинг 1 октябридан бошлаб муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ҳарбий ва махсус ўқув юртлари курсантларининг ҳар ойлик пул таъминоти ўртача уч баравар оширилсин.
2. Ҳарбий хизматчиларнинг муддатли хизматни ўташ вақти хизматнинг бир ойини икки иш ойига ҳисоблаган ҳолда уларнинг меҳнат стажига ҳамда мутахассислик бўйича иш стажига қўшилсин.
3. Республиканинг Олий ва ўрта махсус ўқув юртларига қабул қилишда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳамда ҳарбий қисмларнинг тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларга имтиёзли шароитлар берилиб, тест синовлари чоғида улар тўплаган балларга имкони бўлган энг юқори миқдорга нисбатан 10 фоиз қўшилсин.
4. Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларининг оилалари улар муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган даврда ер солиғи тўлашдан озод қилинсин.