Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»
Қонунга мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Фермер хўжалиги тўғрисида»
Қонуни (янги таҳрири) қабул қилиниши муносабати билан Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Марказий банк Бошқаруви томонидан 2000 йил 4 мартда 465-сон билан тасдиқланган «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларини ҳамда кичик бизнес субъектларини миллий валютада кредитлаш
Тартиби»нинг (рўйхат рақами 907, 2000 йил 7 март, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 йил 5-сон) 1.3-банди охирги хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин.
«Фермер хўжалиги ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, мустақил хўжалик юритувчи субъектдир».
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.