toggle_night_mode
Ҳужжат 23.09.2005 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2005 йил 5 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2005 йил 27 августда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 2001 йил 29 августдаги 260-II-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 171-модда) 10-моддасининг биринчи қисмидаги ва 16-моддасининг биринчи қисмидаги «ва жисмоний» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги 918-ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 325-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда) 19-моддаси:
иккинчи қисмидаги «ва жисмоний» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган 396-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сонга илова, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 4-5, 74-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) 71-модданинг биринчи қисми:
16-банди «хизматлари» деган сўздан кейин «(сув таъминоти, иссиқлик таъминоти ва газ таъминоти бўйича коммунал хизматлардан ташқари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 34-банд билан тўлдирилсин:
«34) давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган ер-кадастр, ер тузиш, тупроқ ва геоботаника соҳасидаги ишлар»;
2) 72-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«сув таъминоти, иссиқлик таъминоти ва газ таъминоти бўйича аҳолига кўрсатиладиган коммунал хизматларга».
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги 822-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 219-модда; 2004 йил, № 9, 171-модда) 2-моддасининг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги, 6-моддасининг тўртинчи қисмидаги, 8-моддасининг биринчи қисми бешинчи хатбошисидаги, 9-моддасининг биринчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларидаги «ёки жисмоний», «ва жисмоний» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2005 йил 23 сентябрдаги 190 (3735)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
22 сентябрь 2005 йил,
ЎРҚ-7-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 279-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2008 й., 29-30-сон, 278-модда; 28.12.2024 й., 03/24/1015/1087-сон)