toggle_night_mode
Ҳужжат 09.10.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг
буйруғи
ШНҚ 2.09.20-08 «Автомобилларга ёкилғи қуйиш станциялари»га 1-сон ўзгартириш
а) биринчи қисм (умумий ҳолатлар) қуйидаги матндаги 1.7-банд билан тўлдирилсин:
«1.7. Барча турдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш чоғида уларнинг ҳудудларида мажбурий равишда амалда бўлган шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, шу жумладан ШНҚ 2.07.02-07 ҳамда СанПиН ЎзР № 0368-19 «Жамоат хожатхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш санитария қоидалари ва нормалари» талабларини инобатга олган ҳолда жамоат санитария-гигиена шаҳобчалари (СГШ) жойлаштирилиши назарда тутилиши лозим.
Жамоат СГШнинг қувватларини аниқлашда автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари ҳудудларига туташ автомобиль йўлларининг категориялари, йўллар (кўчалар)даги транспорт қатнови интенсивлиги ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларнинг ўтказиш қуввати ҳисобга олиниши, лекин икки очкодан (аёл ва эркак учун) кам бўлмаслиги лозим»;
б) 2-жадвалда «Ҳайдовчи ва йўловчиларга сервис хизмати кўрсатиш бинолари» бўлим номи «шу жумладан жамоат СГШ» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 5-жадвалнинг 13 сатрида «АЁҚС бино ва иншоотларнинг номи» устуни «шу жумладан жамоат СГШ» сўзлари билан тўлдирилсин.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 октябрь,
462-сон