«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал хўжалиги ходими»;
2) Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисидаги Низомнинг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал хўжалиги ходими» фахрий унвони бирлашмалар, ташкилотлар ва муассасаларнинг уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган, ўз меҳнати билан юксак касбий маҳоратини намоён этган ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш ишини яхшилашда алоҳида хизмат кўрсатган ходимларига берилади»;
3) Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларининг кўкрак нишонлари тавсифидаги «Ўзбекистон Республикасида коммунал, маиший ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходим» фахрий унвонининг кўкрак нишонига оид тавсиф қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал хўжалиги ходими»
Кўкрак нишони диаметри 30 миллиметрли доира шаклида бўлади ва 925 пробали кумушдан тайёрланади. Нишоннинг қалинлиги 2,2 миллиметр.
Нишоннинг ҳошияланган текис юз томонида ўртароқда аҳолига коммунал хизмат кўрсатишнинг рамзи сифатида марказда кўп квартирали уй, пастки ўнг чеккасида дафна новдаси тасвирланган. Нишоннинг айланаси бўйлаб «XIZMAT KOʻRSATGAN KOMMUNAL XOʻJALIGI XODIMI» деган ёзув жойлашган.
Нишоннинг орқа томонида Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган.
Тасвирлар ва ёзув қабариқ.
Кўкрак нишони ички қисмига Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги шойи лента сирилган қадағичга халқа ва илмоқча ёрдамида уланади.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 28 сентябрь,
ЎРҚ-1178-сон
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал хўжалиги ходими» фахрий унвони
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2026 й., 10/26/1178/0974-сон)