1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.04.00 Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ФАРМОНЛАРИНИНГ АЙРИМ ҚОИДАЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида қабул қилинган қарорларга мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сонли Фармонининг 6-банди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-2772-сонли Фармони иловасининг 5-банди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-3077-сонли Фармонининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 29 сентябрь,
ПФ-3664-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 39-сон, 295-модда)