ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАРИ ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
«Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат кадастрлари ягона тизимининг амалда бўлишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Муҳофаза этиладиган ҳудудлар давлат кадастри Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Фанлар академияси билан биргаликда юритилади ва табиий муҳитнинг муҳофаза этиладиган тоифаларига киритилган объектлари бўйича бирхиллаштирилган маълумотлар тўпламидан иборат бўлади, у Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
2. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри ана шундай ҳудудлар тармоқларини режалаштириш, уларни муҳофаза қилишни таъминлаш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, тегишли тартибга риоя қилиниши устидан давлат назорати даражасини ошириш, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг асосий тавсифлари билан тезкорлик билан танишиш, шунингдек уларнинг ишлаб чиқарувчи кучларни ривожлантириш ва жойлаштиришни ривожлантиришдаги ролини ҳисобга олиш учун мўлжалланган.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
II. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрини ҳисобга олиш объектлари
3. Қуйидагилар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастрини ҳисобга олиш объектлари ҳисобланади:
давлат қўриқхоналари, комплекс (ландшафт) заказниклар, табиий боғлар, давлат табиат ёдгорликлари, заказниклари ва табиат питомниклари, табиий курорт ҳудудлари, дам олиш ҳудудлари, сувни муҳофаза қилиш зоналари ва қирғоқбўйи полосалари, ер усти ва ер ости сувлари ҳосил бўладиган ҳудудлар (дарё водийлари, сурилма конуслари, тоғ этаклари) балиқчилик хўжалиги ҳудудлари, алоҳида табиий ресурсларни бошқариш учун ҳудудлар, давлат биосфера резерватлари ҳамда қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалар билан муҳофаза этиладиган тоифага киритилган бошқа табиий ҳудудлар.
4. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ўзининг фаолият кўрсатиш мақсади ва режимига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади:
давлат қўриқхоналари;
комплекс (ландшафт) заказниклар;
табиий боғлар;
давлат табиат ёдгорликлари;
алоҳида табиий объектлар ва комплексларни сақлаш, кўпайтириш ва тиклаш учун ҳудудлар;
муҳофаза этиладиган ландшафтлар;
алоҳида табиий ресурсларни бошқариш учун ҳудудлар.
5. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйсуниши, муҳимлиги, шунингдек табиий объектларнинг ноёблигига кўра маҳаллий ва умумдавлат аҳамиятига эга бўлиши мумкин.
6. Фақат қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилган объектларгина рўйхатдан ўтказилади ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастрига киритилади.
Объектларни кадастрга киритиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар рўйхати Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан белгиланади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
III. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри таркиби
7. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри ушбу ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми ва тартиби, уларнинг жуғрофий ҳолати, миқдори ва сифатига оид тавсифлари, экологик, илмий, маърифий, тарихий ва бошқа қимматлари, идоравий мансублиги, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар, шунингдек ҳисобга олинган ҳар бир объект бўйича ушбу ҳудудлардаги табиий ресурслардан фойдаланиш характери тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлади.
Кадастр ҳужжатлари картография, фотография, ҳисобот, ҳисобга олиш материалларини ва бошқа материалларни, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ҳолати тўғрисидаги, кадастр шаклларини тузишда ҳисобга олинадиган маълумотларни ўз ичига олади.
8. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастри қуйидаги асосий шаклларни ўз ичига олади:
Шаклларнинг тузилиши ва мазмуни Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланади.
(8-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
9. 7-шаклдан ташқари, барча шакллар бўйича маълумотлар туман («Т» литерли шакл), вилоят («В» литерли шакл) ва республика (литерсиз шакл) даражасида ишлаб чиқилади. 7-шакл бўйича маълумотлар фақат туман даражасидагина берилади.
Барча шаклларга (туман, вилоят ва республика даражасида) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ҳозирги ҳолати ва унинг ўзгариши даражаси таҳлил қилинган ҳолдаги қисқача изоҳнома берилади.
10. Туман даражасида — муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастри таркибига «Т» литери билан барча шакллар бўйича маълумотлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари, тадқиқотлар, изланишлар материаллари, ҳисобга олиш маълумотлари ва бошқа бирламчи кадастр ҳужжатлари киритилади.
Вилоят даражасида — муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастри таркибига «Т» ва «В» литерлари билан барча шакллар бўйича маълумотлар киритилади.
Республика даражасида — муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастри таркибига «В» литери билан ва литерсиз барча шакллар бўйича маълумотлар киритилади.
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 1 апрелдаги 95-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 14-сон, 103-модда)
11. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастри Давлат экология қўмитасининг уч даражадаги органлари:
туман (шаҳар) ва вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) даражасида — биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекциялари томонидан (кейинги ўринларда биохилмахиллик бўйича ҳудудий инспекциялар деб аталади);
республика даражасида — Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан юритилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
13. Ер ости чучук сувларининг шаклланиш ҳудудлари бўйича кадастр маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан тузилади. Белгиланган шаклдаги якуний маълумотлар умумий кадастрга киритиш учун ушбу Низомда назарда тутилган муддатларда Давлат экология қўмитаси органларига тақдим этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
14. Кадастр тадрижий равишда юритилади, шакллар бўйича маълумотлар, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январидаги ҳолат бўйича, ҳар йили бир марта тақдим этилади.
16. Вилоят даражасида олинган материаллар биохилмахиллик бўйича ҳудудий инспекциялар томонидан умумлаштирилади ва таҳлил қилинади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишиб олинади ҳамда 1 апрелгача 1-0, 2-0, 3-0, 4-0, 5-0, 6-0 шакллар бўйича Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига юборилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
17. Республика даражасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан юритилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)