Ўзбекистон Республикаси Президентининг
1941 — 1945 йиллардаги иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалаба кунининг байрам қилиниши муносабати билан ва уруш иштирокчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида:
1. Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва иштирокчиларига 1500 сўм (иккита энг кам иш ҳақи) миқдорида бир мартадан пул мукофоти белгилансин.
2. Ушбу Фармонни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар учун маблағ республика бюджети ҳисобидан ажратилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур пул мукофоти тўланишини таъминласин.