Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги «Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 321-сонли
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 321-сонли қарорининг 3-иловаси билан «Қурилиш объектларида муаллифлик ва техник назорат олиб бориш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2010 йил 27 июлдаги 51-сон буйруғи билан тасдиқланган ШНҚ 1.03.07-2010 «Қурилишда муаллифлик ва техник назорат тўғрисида»ги
Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва амалиётдан чиқарилсин.
2. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Д. Адилов зиммасига юклатилсин.