1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.03.00 Жамоа бирлашмалари;
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.04.00 Сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар;
4.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.02.00 Фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни ундириш;
5.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.01.00.00 Умумий қоидалар;
6.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
7.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
8.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар;
9.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар;
10.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
11.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар);
12.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.99.00 Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари);
13.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.06.00 Чет эллик инвесторларга кафолатлар;
14.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
15.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар;
16.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.16.00 Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш;
17.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 Умумий қоидалар;
18.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.01.00 Умумий қоидалар;
19.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.01.00 Умумий қоидалар;
20.17.00.00.00 Одил судлов / 17.01.00.00 Судга оид умумий масалалар ва суд тузилиши. Суд ислоҳоти;
21.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.01.00 Умумий масалалар;
21.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.03.00 Жамоа бирлашмалари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 76-модда; 1992 йил, № 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда) 6-моддасининг биринчи қисмидаги «камида беш минг» деган сўзлар «камида йигирма минг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 июлдаги ЎРҚ-1076-сонли Қонунига асосан III бўлимнинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 31 октябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2025 й., 03/25/1076/0672-сон)
(IV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 Умумий қоидалар]
«а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жинояти, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жинояти учун ва қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда;
б) қасддан оғир жиноят содир этганлик ва ўта оғир жинояти учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони умумий тартибли колонияларда;
в) илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, қасддан янги содир этган жинояти учун ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони қаттиқ тартибли колонияларда»;
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганларга ҳамда қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганларга нисбатан жазони манзил-колонияларда;
б) оғир ва ўта оғир жиноят учун жазони умумий тартибли колонияларда;
в) илгари озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, янги содир этган ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинаётганларга, шунингдек ўта хавфли рецидивист деб топилганларга нисбатан жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ тайинланади»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этганлик, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганлик ва қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо ҳомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга нисбатан, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга нисбатан тайинланмайди.
Суд томонидан жазони манзил-колонияда ўташи тайинланган маҳкум сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилган тақдирда, суд уни жазонинг ўталмаган қисми муддатига умумий тартибли колонияга ўтказади»;
2) 51-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Отиб ўлдириш тариқасидаги ўлим жазоси фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми), терроризм (155-модданинг учинчи қисми) учун белгиланади»;
3) 74-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган қисми муддатига тайинланади»;
«Вояга етмай туриб ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган ёхуд қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмайди»;
бешинчи қисмидаги «умумий ёки кучайтирилган тартибли» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
5) 90-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазонинг ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилганда ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган қисми муддатига тайинланади»;
6) 151-моддаси иккинчи қисмининг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
«ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
8) 157-моддаси биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг фуқароси томонидан жосуслик, чет эл давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакилларига давлат сирларини етказиш ёхуд Ўзбекистон Республикасига қарши душманлик фаолияти олиб боришда бошқача ёрдам кўрсатиш йўли билан давлатга хоинлик қилиш, яъни Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, хавфсизлиги, мудофаа салоҳияти, иқтисодиётига зарар етказган ҳолда қасддан содир этилган қилмиш — »;
9) 160-моддаси биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг давлат сири ҳисобланган маълумотларни чет эл давлати, чет эл ташкилоти ёки уларнинг агентурасига етказиши, худди шунингдек етказиш мақсадида қўлга киритиши, йиғиши ёки сақлаши, шунингдек чет эл разведкасининг топшириғи бўйича Ўзбекистон Республикасига зарар етказишда фойдаланиш учун бошқа маълумотларни етказиши ёки йиғиши — »;
10) 182-моддаси биринчи қисми диспозициясининг ўзбек тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни кўп миқдорда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — »;
11) 184-моддаси биринчи қисми диспозициясининг ўзбек тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яширишни, камайтириб кўрсатишни, шунингдек давлат томонидан белгиланган солиқларни, йиғимларни, бож ёки бошқа тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлашни анча миқдорда содир этиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин рўй берган бўлса, — ».
12) 221-моддасининг биринчи қисмидаги «камера типидаги хонага (бир кишилик камерага) ёки турмага ўтказиш қўлланилганидан» деган сўзлар «жазони ижро этиш колониясининг карцерига ўтказиш тариқасидаги жазо қўлланилганидан ёки турмага ўтказилганидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) қуйидаги мазмундаги 4201-модда билан тўлдирилсин:
«4201-модда. Жиноят ишини кўришни қайтадан бошлаш
Жиноят ишини кўришни тўхтатишнинг асоси сифатидаги, ушбу Кодекснинг 420-моддасида назарда тутилган ҳолатлар бартараф этилгач, тўхтатилган жиноят ишини кўриш қайтадан бошланади.
Суд жиноят ишини кўришни қайтадан бошлаш тўғрисида ажрим чиқаради.
Жиноят ишини кўриш қайтадан бошланганда жиноят ишини муҳокама қилиш муддатининг ўтиши ҳам бир вақтнинг ўзида қайтадан бошланади. Мазкур муддатни яна узайтириш ушбу Кодекснинг 405-моддаси асосида, жиноят ишини муҳокама қилишнинг жиноят ишини кўриш тўхтатилишидан олдинги муддатини инобатга олган ҳолда амалга оширилади»;
биринчи қисми «жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига» деган сўзлардан кейин «ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи қисми «интизомий қисм қўмондонлигининг тақдимномасига» деган сўзлардан кейин «ёки маҳкумнинг, унинг ҳимоячисининг илтимосномасига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
бешинчи қисмидаги «юзасидан тақдим этилган» деган сўзлар «тўғрисидаги тақдимномалар ёки» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6) 537-моддасининг учинчи қисмидаги «ва умумий тартибли тарбия колониясидан кучайтирилган тартибли тарбия колониясига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
7) 542-моддасининг учинчи қисмидаги «бир тартибли тарбия колониясидан бошқа тартибли тарбия колониясига ўтказиш тўғрисидаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.16.00 Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш]
(VIII бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 февралдаги ЎРҚ-518-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 03/19/518/2589-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.02.00 Фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарни ундириш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолияти субъектларини тугатиш. Санация ва банкротлик]
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда) 1015-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган, қишлоқ хўжалиги товар маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қайта ташкил этилаётган юридик шахсда маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади. Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам мазкур суммалар давлат томонидан тўланади»;
иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.04.00 Сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
X. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 36-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда):
1) 6-моддасининг биринчи қисмидаги «камида беш минг» деган сўзлар «камида йигирма минг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 8-моддаси иккинчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «беш минг нафар» деган сўзлар «йигирма минг нафар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
XI. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 42-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда) 2-моддасининг учинчи қисмидаги «вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
XII. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 48-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда):
1) 3-моддасининг иккинчи қисмидаги, 4-моддасининг учинчи қисмидаги ва 13-моддасининг иккинчи қисмидаги «вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 13-моддасининг биринчи қисмидаги «вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари» деган сўзлар «вилоятлар ва Тошкент шаҳар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(XIV бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 3 декабрдаги 713-II-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 1-сон, 4-модда)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
XV. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 6, 175-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда):
1) 45-моддасининг бешинчи қисмидаги «умумий ва кучайтирилган тартибли колонияларга бўлинади ҳамда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 46-моддасининг иккинчи хатбошиси «эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган унча оғир бўлмаган жиноятлар учун» деган сўзлардан кейин «шунингдек қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
7) 53-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қасддан содир этилган оғир жинояти учун биринчи марта саккиз йилгача ва саккиз йил муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар алоҳида ҳолларда, маҳкумнинг ёзма розилиги бўлган тақдирда, муассаса бошлиғининг қарорига биноан хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхонаси ёки турмада қолдирилиши мумкин»;
8) 91-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
Манзил-колониялардаги маҳкумлар муддати ўн беш иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Таътил ушбу Кодекснинг 82-моддасида белгиланган тартибда манзил-колония доирасидан четга чиқиш ҳуқуқи билан берилади. Маҳкум жазони ижро этиш колониясининг интизомий бўлинмаси турар жойларида сақланган вақт ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътили бериш учун зарур муддатга қўшиб ҳисобланмайди»;
9) 105-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий тартибли колонияга ўтказиш;
сақлаш режимини ашаддий бузувчи маҳкумларни манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан махсус тартибли колонияга, колониядан турмага қайтариш»;
10) 111-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ёки маъмурият йўлланмаси билан бўлиши керак бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши ҳам манзил-колонияда жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш деб ҳисобланади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ёки маъмурият йўлланмаси билан бўлиши керак бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан йигирма тўрт соатдан кўпроқ муҳлат мобайнида ташлаб кетган маҳкум ҳам манзил-колонияда сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилади»;
13) 124-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тарбия колонияларида:
ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаган маҳкумлар каттароқ ёшдаги маҳкумлардан;
биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумлар илгари озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазони ўтаган маҳкумлардан алоҳида сақланадилар»;
«Маҳкумлар йигирма бир ёшга тўлганидан, салбий тавсифга эга маҳкумлар эса ўн саккиз ёшга тўлганидан кейин жазо ўташни давом эттириш учун тарбия колониясидан умумий тартибли колонияга ўтказилади»;
16) 164-моддасининг иккинчи қисми «тақдим этиш масаласини» деган сўзлардан кейин «агар маҳкум ёки унинг адвокати тегишли илтимоснома билан судга бевосита мурожаат этмаган бўлса» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(XVII бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонунига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
(XVIII бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)
(XIX бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 8 ноябрдаги ЎРҚ-995-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 12 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2024 й., 03/24/995/0908-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
XX. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 86-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 5, 89-модда) 35-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ходимнинг меҳнат мажбуриятларини бажариши муносабати билан унинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар учун жавобгар бўлган қайта ташкил этилаётган ёки тугатилаётган фермер хўжалигида маблағ бўлмаган ёхуд етарли бўлмаган тақдирда, ундирилиши лозим бўлган суммалар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат томонидан тўланади».
(XXI бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-680-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган – Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 03/21/680/0263-сон)
(XXII бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-598-сонли Қонунига асосан 2020 йил 27 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 03/19/598/4221-сон)
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.01.00.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари]
XXIII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда):
«Алимент ундириш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижро этилади»;
3) 115-моддасининг биринчи қисмидаги «суд қарори» деган сўзлар «суднинг ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 135-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Алиментнинг ихтиёрий равишда тўлаб турилиши алимент ундирувчини алимент ундириш ҳақидаги даъво ёки ариза билан хоҳлаган вақтда судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди»;
5) 136-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Мазкур шахс, низо бўлмаган тақдирда, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли бўлиб, бу ариза буйруқ тартибида иш юритиш тарзида кўриб чиқилади.
Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин».
(XXIV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-598-сонли Қонунига асосан 2020 йил 27 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 03/19/598/4221-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар;
2.Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
XXV. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 140-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда):
ишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма киши, хизмат кўрсатиш соҳасидаги ва бошқа ноишлаб чиқариш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан ўн киши, улгуржи ва чакана савдо ҳамда умумий овқатланиш тармоқларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан беш киши бўлган микрофирмалар;
қуйидаги тармоқлардаги:
енгил ва озиқ-овқат саноатидаги, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноати ҳамда қурилиш материаллари саноатидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан юз киши;
машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан эллик киши;
фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳалари (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа ноишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан йигирма беш киши бўлган кичик корхоналар.
Кичик тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади. Бунда унитар (шуъба) корхоналарда, филиалларда ва ваколатхоналарда ишловчиларнинг сони ҳам ҳисобга олинади.
Фаолиятнинг бир неча турини амалга оширувчи (кўп тармоқли) юридик ва жисмоний шахслар йиллик оборот ҳажмида улуши энг кўп бўлган фаолият тури мезонлари бўйича кичик тадбиркорлик субъектларига киради»;
2) 17-моддасининг иккинчи қисмидаги «ва ўрта» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(XXVI бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.04.2021 й., 03/21/682/0354-сон)
(XXVII бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 12 декабрь,
568-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2005 й., 1-сон, 4-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; 2016 й., 3(I)-сон, 32-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон; 07.02.2019 й., 03/19/518/2589-сон, 26.12.2019 й., 03/19/598/4221-сон; 02.04.2021 й., 03/21/680/0263-сон; 20.04.2021 й., 03/21/682/0354-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон; 11.11.2024 й., 03/24/995/0908-сон; 30.07.2025 й., 03/25/1076/0672-сон)