1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.02.00 Савдо соҳасини бошқариш;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш;
3.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли «Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий ва савдо алоқалари, хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 июлдаги ПФ-3631-сон Фармонига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 20 сентябрь,
ПФ-3661-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПФ–3661-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 мартдаги ПФ-3982-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 14-15-сон, 95-модда)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 18-февралдаги «Импорт операцияларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1930-сон Фармони 1-бандидаги ва 5-бандининг 3-хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3321-сон Фармони 1-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2003 йил 9 декабрдаги ПФ–3358-сон Фармони иловасида:
I бўлим мазмуни қуйидагича 14-банд билан тўлдирилсин:
«14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги»;
III бўлимдаги 1-банд чиқариб ташлансин; 2—9-бандлар тегишли равишда 1—8-бандлар деб ҳисоблансин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Савдо-саноат палатасини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 7 июлдаги ПФ-3453-сон Фармони 4-бандининг биринчи хатбошидаги «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3594-сон Фармони 3-бандидаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий инвестициялар ва кредитлар масалалари бўйича идоралараро Кенгаш» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.