toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 15.02.2016
Ҳужжат 22.08.1998 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, акциядорлаштирилган корхоналарда ва янгидан барпо этилган акциядорлик жамиятларида ташкил этилган бошқарув органлари (акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатувчи кенгаш ва бошқарув) умуман олганда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ иш кўрмоқда.
Шу билан бир вақтда бир қанча акциядорлик жамиятларида ва холдинг компанияларида маъмурий — буйруқбозлик принципларига асосланган эски бошқарув усуллари ҳамон сақланиб қолмоқда, акциядорларнинг умумий йиғилишлари ва кузатувчи кенгашларнинг раҳбарлик ўрни зарур даражада таъминланмаяпти. Акциядорлик жамиятлари бошқарувлари раҳбарларини ёллашнинг контракт тизими механизми ишга туширилмаган.
Акциядорлик жамиятлари раҳбарлик ва ижро этувчи органлари фаолиятини аниқ тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги бунинг сабабларидан биридир.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорларнинг фаол қатнашишини таъминлаш, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатувчи кенгашнинг аҳамиятини ошириш, бозор шароитларида корхоналарнинг самарали ишлаши учун ижро этувчи органларнинг масъулиятини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги Намунавий низом 1-иловага мувофиқ;
Акциядорлик жамиятининг кузатувчи кенгаши тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи тўғрисидаги Намунавий низом 3-иловага мувофиқ;
Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи раҳбарини ёллаш тўғрисидаги Намунавий меҳнат шартномаси 4-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлатга тегишли акциялар пакетларини ишончли бошқарувга бериш тартиби 5-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлатнинг акциядорлик жамиятларидаги ишончли вакили тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Акциядорлик жамиятларига уч ой муддатда:
ўзларининг таъсис ва ички меъёрий ҳужжатларини мазкур қарор билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга мувофиқлаштириш;
Кузатувчи кенгашлар таркибини, уларга акцияларнинг энг кўп пакетлари эгаларини киритган ҳолда, қайта кўриб чиқиш;
Акциядорлик жамияти номидан иш кўрувчи Кузатувчи кенгаш раиси билан ижро этувчи орган раҳбари ўртасида уни ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси (контракт) тузиш тавсия қилинсин.
Ижро этувчи орган раҳбарининг корхона фаолияти натижалари тўғрисида кузатувчи кенгаш олдида ҳар чоракда ва акциядорларнинг умумий йиғилишида вақти-вақти билан ҳисобот бериши амалиётга жорий этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Адлия вазирлиги кўрсатиб ўтилган чора-тадбирлар амалга оширилишида акциядорлик жамиятларига кўмаклашсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси давлатга тегишли акциялар пакетларини ишончли бошқарувга бериш тўғрисида илгари тузилган шартномаларни икки ой муддатда қайта кўриб чиқсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари 1998 йил 1 октябргача устав жамғармаларида давлат улуши 25 фоиздан ошадиган акциядорлик жамиятларининг Кузатувчи кенгашларига давлатнинг ишончли вакиллари тайинланишини амалга оширсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В. А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 22 август,
361-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
22 августдаги 361-сон қарорига
1-ИЛОВА
Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур Низом «______________» акциядорлик жамияти Акциядорлари умумий йиғилиши мақомини белгилайди ва унинг ишини, уни ўтказиш ва қарорлар қабул қилинишини тартибга солади.
1.2. Низом «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда __________ __________________ акциядорлик жамияти уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.3. Жамият ҳар йили Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиши шарт (очиқ акциядорлик жамияти Акциядорларининг умумий йиғилиши шахсан қатнашиш шаклида, ёпиқ акциядорлик жамияти Акциядорлар умумий йиғилиши шахсан қатнашиш ёки сиртқи шаклда ўтказилади).
1.4. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши Жамият уставида белгиланган муддатларда, бироқ молиявий йил тамом бўлгандан кейин олти ойдан кечикмай ўтказилади. Акциядорларнинг ҳисобот умумий йиғилишида жамият фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисобот ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар мажбурий тартибда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан бошқа ўтказиладиган йиғилишлар навбатдан ташқари йиғилишлар ҳисобланади.
1.6. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санаси, уни ўтказиш тўғрисида акциядорларга маълум қилиш шакли, Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида акциядорларга тақдим этиладиган материаллар (ахборот) рўйхати жамият кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.
II. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ
2.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига қуйидагилар тегишли бўлади:
а) Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
б) жамиятни қайта ташкил этиш;
в) жамиятни тугатиш, тугатиш комиссияси тайинлаш ҳамда оралиқ ва узил-кесил тугатиш балансларини тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) жамият Кузатувчи кенгашининг сон таркибини белгилаш, унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;
д) эълон қилинган акцияларнинг чекланган миқдорини белгилаш;
е) жамият устав жамғармасини кўпайтириш ёки камайтириш;
ж) ўз акцияларини сотиб олиш;
з) жамиятнинг Кузатувчи кенгаши томонидан тайинланган акциядорлик жамияти ижро этувчи органи раҳбарини (бошқарув раисини, директорни) тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
и) жамият тафтиш комиссияси аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ҳамда уларнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш;
к) жамият аудиторини тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
л) жамият йиллик ҳисоботларини, бухгалтерлик балансларини, фойда ва зарарлари счётини тасдиқлаш, унинг фойда ва зарарларини тақсимлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
м) жамиятнинг сарф-харажатларини тасдиқлаш ва уларни жамиятни ривожлантиришнинг бизнес-режаси билан солиштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
н) акциялар очиқ ёзилиш орқали жойлаштирилган ҳолларда акцияларга конвертация қилинадиган қимматли қоғозларни сотиб олишга акциядорнинг устунлик ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш;
о) Умумий йиғилиш иш тартибини тасдиқлаш;
п) акцияларни бўлиш ва жамлаш;
р) йирик битишувларни содир этиш, улар қуйидагилар ҳисобланади:
— бундай битишувлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган санада қиймати жамият активлари баланс қийматининг 25 фоизидан ортиқни ташкил этувчи мол-мулкни жамият томонидан тўғридан-тўғри ёки билвосита сотиб олиш ёки бегоналаштириш, ёхуд бегоналаштириш имконияти билан боғлиқ битишувлар ёки ўзаро бир-бирига боғлиқ бир неча битишувлар, одатдаги хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида содир этиладиган битишувлардан ташқари;
— жамият томонидан илгари жойлаштирилган оддий (одатдаги) акцияларнинг 25 фоизидан ортиқни ташкил этувчи оддий (одатдаги) акцияларга конвертация қилинадиган оддий (одатдаги) акцияларни ёхуд имтиёзли акцияларни жойлаштириш билан боғлиқ битишув ёки ўзаро бир-бирига боғлиқ бир неча битишув. Йирик битишув мавзуси ҳисобланган мол-мулк қийматини белгилаш жамият Кузатувчи кенгаши томонидан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
с) содир этилишидан жамият кузатувчи кенгаши аъзоси, жамият бошқарувининг бошқа органларида лавозимни эгаллаб турган шахс, ўзига қарам бўлган (аффилиор) шахс билан биргаликда жамиятнинг йигирма фоиз ёки ундан ортиқ овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) манфаатдор бўлган битишувларни тузиш, башарти кўрсатиб ўтилган шахслар, уларнинг турмуш ўртоқлари, ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек уларнинг барчаси аффилиор шахслар бўлса:
— бундай битишувнинг тарафи ҳисобланса ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашса;
— битишув тарафи ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашувчи юридик шахс акцияларининг йигирма фоизига ёки ундан ортиқ акцияларига эгалик қилса;
— битишув тарафи ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашаётган юридик шахснинг бошқарув органларида лавозимни эгаллаб турган бўлса, бунда содир этилишидан манфаатдорлик мавжуд бўлган жамият томонидан битишув тузиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда: 1) агар битишув бўйича ҳақ тўлаш миқдори ва битишув мавзуси ҳисобланган мол-мулк қиймати жамият активларининг беш фоизидан ортиқ бўлса; 2) агар битишув ва (ёки) ўзаро бир-бири билан боғлиқ бир неча битишув жамиятнинг овоз берувчи акцияларини ёки илгари жойлаштирилган овоз берувчи акцияларнинг беш фоизидан ортиқ бўлган миқдорда овоз берувчи акцияларга конвертация қилинадиган бошқа қимматли қоғозлар бўлса битишувдан манфаатдор бўлмаган акциядорларнинг кўпчилик овози билан овоз берувчи акциялар эгалари томонидан қабул қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
т) қонун ҳужжатларида ва жамият Уставида назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«г», «е», «з», «л», «м», «р», «с» кичик бандларида назарда тутилган масалалар бўйича қарор Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашувчиларнинг камида 75 фоиздан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШДА ҚАТНАШИШ ҲУҚУҚИ. АКЦИЯДОРЛАРНИ ВА УЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛИ ВАКИЛЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ
3.1. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқи акциядорлик жамияти реестри маълумотлари бўйича жамият Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланадиган санада тузиладиган акциядорлар рўйхати асосида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.2. Акциядорлар рўйхати Кузатувчи кенгаш томонидан тузилади. Акциядорлар рўйхатида ҳар бир акциядорнинг исми (номи), унинг манзили (жойлашган жойи), унга тегишли акциялар сони ва тури тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.3. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини тузиш санаси Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан олдин ҳамда Умумий йиғилиши ўтказилиши санасидан 60 кун олдин белгиланиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.4. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига ўзгартиришлар рўйхатни тузиш санасида кўрсатиб ўтилган рўйхатга киритилмаган шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, ёки уни тузишда йўл қўйилган хатоларни тузатиш ҳолларидагина қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.5. Акциядорларнинг умумий йиғилишида акциядорлар рўйхатига киритилган, Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар, уларнинг ваколатли вакиллари, жамият аудитори, жамият Кузатувчи кенгаши ва ижро этувчи органлари аъзолари, жамият тафтиш комиссияси аъзолари ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга бўладилар (Кузатувчи кенгашни ва жамият назорат органларини сайлаш бўйича овоз бериш бюллетенига киритилган номзодлар муҳокама қилинган, шунингдек Кузатувчи кенгаш томонидан тайинланган ижро этувчи орган раҳбари (бошқарув раиси, директор) тасдиқланган ҳолларда кўрсатиб ўтилган шахсларни ҳам таклиф этиш тавсия этилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.6. Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари йиғилиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган жой ва вақт бўйича рўйхатдан ўтишлари керак.
3.7. Умумий йиғилишда қатнашиш учун келган жисмоний шахслар бўлган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш паспорт ёки акциядорнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат кўрсатилгач, вакилга нисбатан эса нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома кўрсатилгач амалга оширилади.
3.8. Юридик шахс раҳбари жамият акциядори Умумий йиғилишдаги ўз ваколатларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширади.
3.9. Акциядор юридик шахснинг вакили Акциядорлар умумий йиғилишида ташкилот раҳбарининг имзоси билан ёки бунга таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган бошқа шахснинг имзоси чекилган, ушбу ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланган унинг номига берилган ишончнома мавжуд бўлган тақдирда қатнашиши мумкин.
3.10. Умумий йиғилишга келган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига мувофиқ юритилади. Ушбу рўйхат жамият акциядорлари реестри маълумотлари бўйича Кузатувчи кенгаш қарори билан белгиланган санада тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.11. Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига биноан 1-иловага мувофиқ шакл бўйича қайд этиш рўйхати тузилади.
Қайд этиш рўйхати рисола ҳолига келтирилган, тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва акциядорлик жамияти муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.12. Умумий йиғилишни ўтказишда акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайд этиш рўйхатига имзо чекадилар ва Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати бўйича белгиланган ҳар бир акциядорнинг овоз берувчи акциялари сонидан келиб чиқиб овоз бериш учун бюллетенлар тўпламини (2-иловага) оладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.13. Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорнинг манфаатларини ифодалашга ишончнома тақдим этса, у ҳолда унга у ифодалаётган акциядор (акциядорлар) учун овоз беришга бюллетень берилади, рўйхатдан ўтиш рўйхатида эса у ифодалаётган акциядорнинг фамилияси қаршисига «__________та (сони) овоз берувчи акциялар бўйича «_____» да берилган ишончнома бўйича» деган ёзув қайд этилади ҳамда вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади (3, -иловалар).
3.14. Акцияларнинг номинал эгаси Акциядорлар умумий йиғилишида акциялар эгаси томонидан берилган ҳамда мазкур Низомнинг 3.13-бандига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича қатнашиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.15. Акциялар рўйхат тузилган санадан кейин ва Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санасигача берилган ҳолларда жамият акция олувчига овоз беришга ёки акция олувчининг кўрсатмаларига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишида овоз беришга ишончнома бериши керак. Кўрсатиб ўтилган қоида, шунингдек акцияларни беришнинг кейинги ҳар бир ҳолатига нисбатан ҳам қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ
4.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришни Кузатувчи кенгаш амалга оширади, Кузатувчи кенгаш:
— акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санаси, жойи ва вақтини;
— акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибини;
— Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини тузиш санасини;
— Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабар қилиш шаклини;
— Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;
— бюллетенлар билан овоз берилган тақдирда овоз бериш учун бюллетень шакли ва матнини;
— йиғилишни ўтказиш шаклини (ёпиқ акциядорлик жамиятлари учун) белгилайди.
4.2. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар бериш акциядорларга олинганлиги албатта тасдиқланадиган ёзма билдиришнома (4-илова) юбориш ва матбуотда тегишли ахборот эълон қилиш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамият бошқа оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио) орқали Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларни қўшимча равишда хабардор қилишга ҳақлидир.
Жамият акциядорнинг талабига кўра унга уни Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқини берувчи акциядорлар рўйхатига киритиш тўғрисидаги ахборотни (текин) беришга мажбурдир.
Умумий йиғилиш ўтказилиши тўғрисида акциядорларга хабар бериш муддати жамият Устави билан белгиланади.
4.3. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги ёзма билдиришнома ва хабарда қуйидагилар бўлиши керак:
— жамиятнинг номи ва жойлашган жойи;
— Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши санаси, вақти ва ўтказиш жойи;
— Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқини берувчи акциядорлар рўйхатини тузиш санаси;
— Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;
— Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида акциядорларга тақдим этилиши керак бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.
4.4. Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида акциядорларга тақдим этилиши керак бўлган ахборот (материаллар)га жамият фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисобот, жамият тафтиш комиссияси (тафтишчи)нинг ва жамият аудиторининг жамият молия-хўжалик фаолияти йиллик текшириш натижалари бўйича хулосаси, Кузатувчи кенгашга ва жамият тафтиш комиссиясига (тафтишчилар) номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамият уставига ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави лойиҳасига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳаси киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида акциядорларга мажбурий тақдим этиш учун қўшимча ахборот (материаллар) рўйхати қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.5. Агар жамият акциядорлари реестрида рўйхатдан ўтказилган шахс акцияларнинг номинал эгаси бўлса Умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисидаги билдиришнома акцияларнинг номинал эгасига юборилади. Акцияларнинг номинал эгаси уни ўз мижозларига қонун ҳужжатларида ёки мижоз билан тузилган шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда етказиши шарт.
4.6. Жамият Акциядорлари умумий йиғилиши кун тартибига доир таклифлар (5-иловада кўрсатилган шакл бўйича) жамиятнинг камида бир фоиз овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар томонидан, башарти жамият Уставида кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, жамият молиявий йили тамом бўлгандан кейин 30 кундан кечикмай юборилади. Кўрсатиб ўтилган акциядорлар, шунингдек акциядорлар йиллик Умумий йиғилиш кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамиятнинг Кузатувчи кенгашига ва жамият тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатишга ҳақлидир, уларнинг сони ушбу органлар сон таркибидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.7. Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масалани қўйиш сабаби, масалани киритаётган акциядор (акциядорлар)нинг номи, унга тегишли акциялар сони ва тури кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади.
Жамиятнинг Кузатувчи кенгашига ва тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритишда, шу жумладан ўз номзодини кўрсатишда номзоднинг исми, унга тегишли акциялар сони ва турлари (агар номзод жамиятнинг акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатувчи акциядорларнинг номлари, уларга тегишли акцияларнинг сони ва турлари кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.8. Жамиятнинг кузатувчи кенгаши тушган таклифларни мазкур Низомнинг 4.6-бандида белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин 15 кундан кечикмай кўриб чиқишга ва уларни акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки кун тартибига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбурдир.
4.9. Акциядор (акциядорлар) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритилиши, шунингдек кўрсатилган номзодлар жамият Кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссиясига сайловлар бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги ҳоллар бундан истиснодир:
— акциядор (акциядорлар) томонидан мазкур Низомнинг 4.6-бандида белгиланган муддатга риоя қилинмаса;
— жамиятнинг сайлов органларига кўрсатилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаса;
— таклиф қонун ҳужжатларига талабларига мувофиқ бўлмаса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.10. Жамият Кузатувчи кенгашининг масалани акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки номзодни жамиятнинг Кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссиясига сайловлар бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритиш асосли равишда рад этилиши тўғрисидаги қарори ушбу қарор қабул қилинган кундан кейин уч кундан кечикмай масалани киритган ёки таклиф берган акциядор (акциядорлар)га юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.11. Жамият кузатувчи кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки жамиятнинг номзодни кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссиясига сайловлар бўйича номзодлар рўйхатига киритиш рад этилиши тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ
5.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши жамият Кузатувчи кенгаши қарорига кўра қуйидагилар асосида ўтказилади:
— унинг ўз ташаббуси билан;
— тафтиш комиссияси ёки жамият аудиторининг талаби билан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
— талаб берилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талаби билан (6-иловага мувофиқ).
5.2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш жамият Кузатувчи кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб берилган пайтдан бошлаб 45 кундан кечикмай амалга оширилади.
5.3. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ифодаланиши керак.
5.4. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши жамиятнинг тафтиш комиссияси, жамият аудитори ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талаби билан чақирилаётган акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига киритиладиган масалалар ифодаланишига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5.5. Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядор (акциядорлар)дан чиққан бўлса, унда йиғилиш чақирилишини талаб қилаётган акциядор (акциядорлар)нинг исми (номи), унга тегишли акциялар сони, тури (типи) кўрсатилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5.6. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилаётган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.
5.7. Жамият тафтиш комиссияси, жамият аудитори ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисидаги талаби берилган санадан бошлаб ўн кун ичида жамият Кузатувчи кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишининг чақирилиши ёхуд унинг чақирилиши рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5.8. Жамият тафтиш комиссияси, жамият аудитори ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида 10 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисидаги талаби рад этилиши ҳақидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
— акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) талаб берилган санада жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг 10 фоизига эгалик қилмаса;
— жамият акциядорларининг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига киритиш учун таклиф этилган саволлардан ҳеч бири унинг ваколатига тегишли бўлмаса;
— кун тартибига киритиш учун таклиф қилинаётган масала қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.
5.9. Кузатувчи кенгашнинг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш ёки уни чақиришни асосли равишда рад этиш тўғрисидаги қарори уни чақиришни талаб қилувчи шахсларга ушбу қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб уч кундан кечикмай юборилади.
5.10. Жамият кузатувчи кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.
5.11. Агар 45 кун ичида жамият кузатувчи кенгаши томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинмаса ёки мазкур Низомнинг 5.8-бандида кўрсатилмаган сабаблар бўйича уни чақириш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинса, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилувчи шахслар томонидан чақирилиши мумкин.
Ушбу ҳолда акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш харажатлари акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият маблағлари ҳисобига қопланиши мумкин.
5.12. Акциядорлик жамияти томонидан Кузатувчи кенгашнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқишда акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишлари мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ тартибда чақирилади.
VI. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ КВОРУМИ
6.1. Акциядорлар умумий йиғилиши, агар умумий йиғилишда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш тамом бўлиши пайтида Жамиятнинг тарқатилган ва жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами бўлиб камида 60 фоизидан ортиғига эгалик қилувчи акциядорлар (уларнинг вакиллари), шу жумладан акцияларнинг давлатга тегишли пакетини ишончли бошқарувчи ёки давлат вакили (акциядорлик жамиятининг устав жамғармасида давлатга тегишли акциялар пакети мавжуд бўлса) рўйхатдан ўтган бўлса қонуний кучга (кворумга) эга бўлади.
6.2. Агар имтиёзли акциялар кун тартибининг фақат битта ёки бир нечта масалалари бўйича овоз берса, йиғилиш кворуми тақдим этилган оддий акциялар сонига қараб белгиланади, кўрсатилган масалалар бўйича овозларни санаш эса овоз берувчи оддий ва имтиёзли акцияларнинг умумий сонидан келиб чиқиб ўтказилади.
6.3. Агар йиғилиш бошланиши учун белгиланган вақтдан сўнг 60 минутдан ортиқ вақт давомида кворум тўпланмаса, акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади.
6.4. Бўлиб ўтмаган йиғилиш ўрнига чақирилган янги умумий йиғилиш, башарти йиғилиш қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш тамом бўлиши пайтида унда жами бўлиб жамият овоз берувчи акцияларининг камида 60 фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса ҳуқуқий ваколатли бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6.5. Агар такрорий йиғилишда кворум тўпланмаса, у ҳолда акциядорлар ташаббуси билан чақирилаётган йиғилиш бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади ва бундан кейин чақирилмайди, жамият Кузатувчи кенгаши, тафтиш комиссияси ёки аудиторининг ташаббуси билан чақирилаётган йиғилиш акциядорлар умумий сонининг камида 50 фоизи ҳозир бўлиши таъминланмагунча шунча марта чақирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6.6. Акциядорлар умумий йиғилишини чақириш санаси 20 кундан оз муддатда кворум йўқлиги муносабати билан кўчирилган тақдирда, Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар бўлиб ўтмаган Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатига мувофиқ аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VII. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШНИНГ ИШЧИ ОРГАНЛАРИ
7.1. Қуйидагилар Умумий йиғилиш ишчи органлари ҳисобланади: раёсат, саноқ комиссияси, котиб (котибият).
7.2. Акциядорлар Умумий йиғилиши раёсати ва раиси Акциядорлар умумий йиғилишида сайланади. Бунда Кузатувчи кенгаш раиси, акцияларнинг давлатга тегишли пакетини ишончли бошқарувчи ёки давлат вакили лавозимига кўра акциядорлар умумий йиғилиши раёсатига киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7.3. Акциядорлар Умумий йиғилиши раиси йиғилиш раёсатига бошчилик қилади, йиғилиш олиб борилишини таъминлайди ва бунинг учун у ўз вазифаларини зарур тартибда бажарилиши учун зарур бўлган барча ваколатларга эга бўлади.
7.4. Умумий йиғилиш раиси йиғилишнинг боришига раҳбарлик қилади, Умумий йиғилиш ишчи органлари ишини мувофиқлаштиради, масалаларни муҳокама қилиш тартибини белгилайди, маърузачиларнинг нутқ сўзлашлари вақтини чегаралайди, йиғилишни олиб бориш ва овоз бериш давомида тушунтиришлар беради, залда тартиб ўрнатилишини назорат қилади.
7.5. Умумий йиғилиш раиси умумий йиғилиш баёни ва қарорини имзолайди.
7.6. Жамиятнинг 100 дан ортиқ овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар сони мавжуд бўлган жамиятда саноқ комиссияси ташкил этилади, унинг миқдор ва шахсий таркиби жамият кузатувчи кенгашининг таклифига кўра акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7.7. Саноқ комиссияси таркиби 3 кишидан кам бўлмаслиги керак. Саноқ комиссиясига Кузатув кенгаш аъзолари, жамият саноқ комиссияси аъзолари, ушбу лавозимларга номзодлари кўрсатилаётган шахслар, шунингдек ижро этувчи директор (бошқарув раиси) ва ижро этувчи коллегиал орган аъзолари киришлари мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7.8. Жамиятнинг 500 дан ортиқ овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар сони мавжуд бўлган жамиятда саноқ комиссияси функцияси жамиятнинг ихтисослаштирилган реестр сақловчисига юкланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7.9. Акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг бир овоз берувчи акцияси 1 овоз» принципи бўйича амалга оширилади (жамият кузатувчи кенгаши аъзолари сайловлари бўйича номзодлар сонига қараб, қанча бўлса шунча овоз берилган ҳоллар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари).
7.10. Овоз бериш бюллетенлари орқали амалга ошириладиган овоз беришда овозлар овоз берувчиларга овоз беришнинг эҳтимол тутилган вариантларидан фақат биттаси қолдирилган масалалар бўйича ҳисобланади. Юқорида кўрсатилган талаб бузилган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ундаги мавжуд масалалар бўйича овозлар ҳисобланмайди.
7.11. Агар овоз бериш бюллетенида овоз беришга қўйилган бир неча масала мавжуд бўлса, юқорида кўрсатилган талаб бир ёки бир неча масалага нисбатан риоя қилинмаслиги овоз бериш бюллетенининг умуман ҳақиқий эмаслиги тан олинишига олиб келмайди.
7.12. Саноқ комиссияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш масаласида мустақил иш кўрувчи йиғилишнинг ишчи органи ҳисобланади ва кузатувчи кенгашнинг таклифига кўра акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланади.
7.13. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланган пайтдан бошлаб акциядорларнинг тегишли йиғилиши (йиллик ёки навбатдан ташқари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби сайланиши (ёки қайта сайланиши) пайтигача ҳисобланади.
7.14. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида саноқ комиссияси кузатувчи кенгашнинг топшириғига кўра қуйидаги функцияларини амалга оширади:
Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини тузади;
овоз бериш бюллетенларини ва умумий йиғилишнинг бошқа материалларини беради ва юборади, берилган (юборилган) бюллетенлар ҳисобини олиб боради.
7.15. Акциядорлар умумий йиғилишида акциядорларнинг олдинги умумий йиғилиши томонидан сайланган саноқ комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатдан ўтказади;
ишончномалар ва улар томонидан бериладиган ҳуқуқлар ҳисобини юритади;
овоз бериш бюллетенларини ва умумий йиғилишнинг бошқа ахбороти (материаллари)ни беради;
Акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини белгилайди.
7.16. Таркиби бўлиб ўтаётган акциядорлар умумий йиғилиши давомида тасдиқланган саноқ комиссияси:
Акциядорлар умумий йиғилиши кворуми мавжудлигини аниқлайди;
акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан Умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқини амалга ошириш муносабати билан пайдо бўлувчи масалаларни тушунтиради;
овоз беришга қўйилаётган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради;
овоз беришнинг белгиланган тартибини ва акциядорларнинг овоз беришда қатнашиши ҳуқуқини таъминлайди;
овозларни санайди ва овоз бериш якунларини чиқаради;
овоз бериш якунлари тўғрисида баён тузади;
овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.
VIII. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ
8.1. Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби акциядорларнинг ҳар бир Умумий йиғилишида мазкур Низомга мувофиқ тасдиқланади.
8.2. Кузатувчи кенгаш раиси Умумий йиғилишнинг саноқ комиссиясини, раёсатини ва котибини (котибият - йирик акциядорлик жамиятлари учун тавсия этилади) сайлашни таклиф этади.
8.3. Акциядорлар ташаббусига кўра чақирилган Умумий йиғилиш раёсати таркибини тасдиқлаш бўйича овоз бериш жамият Устави билан белгиланган тартибда ўтказилади.
8.4. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби йиғилишнинг бошланиши ва тахминан тамом бўлиши вақтини, нутқлар қанча давом этиши ва танаффусларни, кун тартиби масалаларининг изчиллигини, кун тартиби масалалари бўйича маърузачиларнинг фамилиялари ва лавозимларини, овоз беришни амалга ошириш ва унинг натижаларини эълон қилиш тартибини назарда тутади.
8.5. Йиғилиш давомида пайдо бўлувчи жорий масалаларни раис муҳокама қилинаётган масала бўйича Акциядорлар умумий йиғилишида бош принципдан: ҳар бир қатнашчининг белгиланган вақт доирасида сўзга чиқиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлигидан келиб чиқиб яккабошчилик билан ҳал этилади.
8.6. Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда қатнашиш истагини билдирганлар Умумий йиғилиш котибиятига муҳокама қилинадиган масалани кўрсатган ҳолда буюртманома берадилар.
8.7. Акцияларнинг давлатга тегишли пакетларини ишончли бошқарувчи ёки давлат вакили умумий йиғилиш якунлари давлат манфаатларига зид эканлигини аниқлаган тақдирда, улар Умумий йиғилиш баёнида ўзларининг алоҳида фикрларини акс эттиришга ҳақлидирлар. Ушбу ҳолда Умумий йиғилиш қарорлари бажарилиши 15 кунгача муддатга тўхтатиб турилади. Ушбу вақт давомида ишончли бошқарувчи ёки давлат вакили ўз нуқтаи назарини давлат мулки қўмитаси ёки Вазирлар Маҳкамасининг комплекси билан келишиши керак. Кўрсатилган органлар томонидан ишончли бошқарувчи ёки давлат вакилининг нуқтаи назари қўллаб-қувватланган тақдирда кузатувчи кенгаш ушбу масалаларни такроран муҳокама қилиш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилади. Агар ишончли бошқарувчи ёки давлат вакилининг алоҳида фикри Давлат мулки қўмитаси ёки Вазирлар Маҳкамаси комплекси томонидан қўллаб-қувватланмаса, у ҳолда Кузатувчи кенгаш Умумий йиғилишнинг қарорини бажариш учун қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8.8. Кун тартибининг барча масалалари муҳокама қилингандан кейин раис Акциядорлар умумий йиғилишини ёпиқ деб эълон қилади.
IX. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БАЁНИ
9.1. Умумий йиғилиш котибиятининг сон ва шахсий таркиби Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
9.2. Котибият таркибини аниқлашга нисбатан мазкур Низомнинг 7.10-бандига мувофиқ саноқ комиссияси аъзоларини тайинлашга қўйиладиган талабларга ўхшаш талаблар қўйилади.
9.3. Умумий йиғилиш котибияти:
— Умумий йиғилишнинг боришини баёнга қайд этиб боради;
— ёзма буюртманомалар бўйича йиғилиш кун тартиби масалаларини муҳокама қилишда қатнашиш истагини билдирувчилар рўйхатини олиб боради;
— Умумий йиғилиш тамом бўлгандан сўнг 15 кундан кечикмай Акциядорлар умумий йиғилиши баёнини икки нусхада тузади.
9.4. Акциядорлар умумий йиғилиши баёнида:
— Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган жой ва вақт;
— жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгаси бўлган акциядорлар эгалик қилган овозларнинг умумий сони;
— йиғилишда қатнашган акциядорлар эгалик қилган овозлар сони;
— йиғилиш раиси (раёсати) ва котиби, йиғилиш кун тартиби;
— нутқларнинг асосий қоидалари, овоз беришга қўйилган масалалар, овоз бериш якунлари ва Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорлар кўрсатилади.
9.5. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни Акциядорлар умумий йиғилиши раиси ва котиби томонидан имзоланади.
9.6. Саноқ комиссияси баёни йиғилишнинг махсус қарори билан тасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади ҳамда Умумий йиғилиш баённомасига тикиб қўйилиши керак.
9.7. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни имзолангандан кейин саноқ комиссияси йиғилиш ҳужжатларини, шу жумладан Умумий йиғилишнинг рўйхатдан ўтиш рўйхатини, саноқ комиссияси аъзолари томонидан имзоланган муҳрланган овоз бериш бюллетенларини, овоз бериш якунлари тўғрисидаги баёнларни ва Акциядорлар умумий йиғилиши баёнини сақлаш учун жамият архивига топширади.
X. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҚАРОРЛАРИНИ БАЖАРИШ
10.1. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари бажарилиши устидан назорат қилишни, башарти йиғилиш қарорида ўзгача ҳол қайд этилмаган бўлса ва баёнда акс эттирилмаган бўлса, жамият кузатувчи кенгаши амалга оширади.
10.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари Умумий йиғилишда ҳозир бўлган, шунингдек ҳозир бўлмаган барча акциядорлар томонидан, уларга тегишли қисми бўйича бажарилиши мажбурийдир.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши
тўғрисидаги Намунавий низомга
1-ИЛОВА
_____________ акциядорлик жамияти акциядорларининг __________йил _____ да ўтказиладиган
Умумий йиғилишининг Қайд қилиш
рўйхати

Т/р

Акциядор фамилияси, исми, отасининг исми (номи)

Шахсий счёти рақами

Овоз берувчи акциялар сони

Акциядор имзоси

(вакил бор бўлса тўлдирилади)

Вакил фамилияси, исми, отасининг исми (номи)

Ишончнома рақами

Ишончнома берилган сана

Овоз берувчи акциялар сони

Вакил имзоси

‎1

‎2

‎3

‎4

‎5

‎6

‎7

‎8

‎9

‎10

‎‎Умумий йиғилишнинг барча рўйхатдан ўтказилган қатнашчилари киши___,овоз берувчилар ___________________.
‎‎Кворум мавжудлиги (овоз берувчи акцияларнинг умумий сонидан фоизларда) _________%.
‎‎Саноқ комиссияси аъзоларининг имзолари
Акциядорларнинг умумий йиғилиши
тўғрисидаги Намунавий низомга
2-ИЛОВА
________________йил «__»__________________да
акциядорларнинг йиллик (навбатдан ташқари) умумий йиғилишида овоз бериш учун __________АЖнинг____та
овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорининг
________-сон* БЮЛЛЛЕТЕНИ

‎(‎овозлар сони)

№‎

Кун тартибидаги масала‎

Тарафдорлар‎

Қаршилар‎

Бетарафлар‎

1.‎
2.‎
3.‎
4.‎
5.‎
6.‎
......‎
Фамилияси, исми ва отасининг исмининг бош ҳарфлари___________________________________

_____________‎

(имзо)‎

* Қайд этиш рўйхати бўйича акциядорнинг рақами кўрсатилади.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши
тўғрисидаги Намунавий низомга
3-ИЛОВА
ИШОНЧНОМА
Мен, _____________________________________________________________ ‎
АЖнинг _____та оддий акцияларига (ва ______та имтиёзли акцияларига эгаллик қилувчи) _____________менга тегишли барча акциялар билан овоз беришда акциядорлар йиғилишида менинг манфаатларимни ифодалаш учун _________________га ишонч билдираман.‎‎

Менинг манзилим: ‎

Вакилнинг манзили:‎

________________________________‎

________________________________‎

________________________________‎

________________________________‎

________________________________‎

________________________________‎

Паспорт‎ Паспорт‎
серияси____№__________________‎ серияси____№__________________‎
берилган_______________________‎ берилган_______________________‎
________________________________‎ ________________________________‎
________________________________‎ ________________________________‎
________________________________‎ ________________________________‎
‎‎Ишончнома 199__ йил____________дан 199__йил гача ҳақиқийдир.
Акциядорнинг имзоси_________ Сана__________________
Акциядорнинг шахсий имзосини тасдиқлайман.
Нотариус_______________________________ ‎
Имзо ____________ ‎ Сана ____________________‎
М. Ў.‎
Акциядорларнинг умумий йиғилиши
тўғрисидаги Намунавий низомга
3а-ИЛОВА
ИШОНЧНОМА
Мен,____________________________________________________________________________
АЖнинг акциядори ҳисобланувчи, ____та оддий акцияга (ва _______та имтиёзли акцияга) эгаллик қилувчи_________________________________________________нинг раҳбари (директори, раиси)‎‎

(юридик шахснинг номи)

фуқаро _____________га акциядорлар йиғилишида барча тегишли акциялар билан__________нинг манфаатларини
‎(юридик шахсноми) ифодалашга ишонч билдираман.

Акциядорнинг манзили:

Вакилнинг манзили:

________________________‎ ________________________‎
________________________‎ ________________________‎
________________________‎ ________________________‎

Банк реквизитлари: ‎

Паспорт серияси ____ № __‎

________________________‎ ________________________‎
________________________‎ ________________________‎
________________________‎ ________________________‎
________________________‎ ________________________‎
199___йил ___________дан 199__йил __ ___________гача амал қилади.‎‎
Раҳбарнинг имзоси _________ Сана_____________________‎

М. Ў.‎

Акциядорнинг шахсий имзоси тасдиқлайман: __________________
Нотариус_______________________________‎
Имзо ____________ ‎ Сана ____________________‎
М. Ў.‎
Акциядорларнинг умумий йиғилиши
тўғрисидаги Намунавий низомга
4-ИЛОВА
БИЛДИРИШНОМА
Ҳурматли _____________________________________________________
манзилида жойлашган АЖ телефон Сизга 19___ ____________ соат________минутда манзилида акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг йиллик(навбатдан ташқари) йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.
Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 19__йил ___________даги ҳолатига кўра тузилади.
Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
1.
‎2.
‎3.
‎...‎
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг қуйидаги материаллари билан танишишингиз мумкин:
1.
‎‎2.
‎‎3.
‎...‎‎
Ёнингизда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи гувоҳнома бўлиши сўралади.
«________________» АЖ Кузатувчи кенгаши.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши
тўғрисидаги Намунавий низомга
5-ИЛОВА

«_______________» АЖ‎

‎‎Акциядор______________нинг Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига масалани киритиш тўғрисидаги таклифи

Талабнинг мазмуни (таклиф)
________________________________________________________________________
‎‎________________________________________________________________________
‎‎________________________________________________________________________
Жами акциялар сони______________
шу жумладан:‎
овоз берувчи акциялар сони________та (АЖ жами овоз берувчи акцияларнинг камида 1%и) ‎
(ташкилотнинг номи)
Ф.И.О.___________________ ‎

___________________‎

(имзо, сана) ‎

Акциядорларнинг умумий йиғилиши
тўғрисидаги Намунавий низомга
6-ИЛОВА

«_______________» АЖ‎

Акциядор__________________нинг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш ҳақидаги талаби

Талабнинг мазмуни (акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши чақирилишининг сабаби)‎
________________________________________________________________________
‎‎________________________________________________________________________
‎‎________________________________________________________________________
Жами сони_______‎
шу жумладан‎
овоз берувчи акциялар сони_______та (АЖ жами овоз берувчи акцияларининг камида 1%и) ‎
(ташкилотнинг номи)
Ф.И.О.___________________ ‎

___________________‎

(имзо, сана) ‎

Акциядорларнинг умумий йиғилиши
тўғрисидаги Намунавий низомга
7-ИЛОВА
Кузатувчи кенгаш ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказишни ташкил этиш
ТАРТИБИ
1. Мазкур Тартиб акциядорлик жамиятини бошқаришда қатнашиш, акциядорлик жамиятининг жорий ваколатини унча яхши билмай ва ноҳалол бошқариш сабабли уларнинг манфаатларига зарар етказмаслик юзасидан уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда акциядорларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2. Кузатувчи кенгаш фаолиятини муддатидан олдин тўхтатиш масаласи бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш учун қуйидагилар асос бўлади:
Кузатувчи кенгаш қарори;
жамият тафтиш комиссияси ёки аудиторнинг талаби;
талаб қўйилаётган санада жамиятнинг камида 10 фоиз овоз берувчи акцияси эгаси ҳисобланган акциядор (акциядорлар)нинг талаби.
3. Қуйидагилар кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабларнинг сабаби ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, Уставга, Акциядорлар умумий йиғилиши қарорларига риоя қилмаслик;
жамиятга зарар келтирганлик, акциядорларнинг мулкий ҳуқуқларига зиён етказиш, шу жумладан ишлаб чиқариш молия-хўжалик фаолиятининг жиддий ёмонлашуви, фойда ва рентабелликнинг пасайиши, ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш, ишлар, хизматлар кўрсатиш ҳажмларининг асоссиз равишда камайиб кетиши билан боғлиқ зиён етказганлик;
жамиятнинг иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжудлиги ёки уларнинг пайдо бўлиш хавфи, давлат бюджети, ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги барқарор қарздорлик.
4. Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талаб Кузатувчи кенгашга берилади ва унда аниқ сабаблар ҳамда уларнинг асослилиги кўрсатилган ҳолда йиғилишнинг кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар бўлиши лозим.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабномада Кузатувчи кенгаш ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масаладан ташқари кун тартибига Кузатувчи кенгашнинг янги таркибини сайлаш масаласини киритиш алоҳида таклиф бўлиши керак.
Кузатувчи кенгаш янги таркибини сайлаш масалаларини йиғилиш кун тартибига киритиш ишлаб турган Кузатувчи кенгаш ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги масала ижобий ҳал этилгандан сўнггина Умумий йиғилишда амалга оширилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талабнома акциядор (акциядорлар)дан тушган ҳолларда унда унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган ҳолда йиғилиш чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) бўлиши керак.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабнома уни чақиришни талаб қилаётган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.
5. Кузатувчи кенгаш акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши кун тартибига масалалар ифодаланишига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас ва акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талабнома тақдим этилган пайтдан бошлаб кечи билан 45 кундан сўнг уни чақиришни таъминлашга ёки 10 кун давомида уни чақиришни рад этиш тўғрисида асосли жавоб беришга мажбурдир.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги Кузатувчи кенгаш қарори ёки асосли равишдаги рад жавоби тўғрисидаги қарор у олинган пайтдан бошлаб кечи билан уч кунда уни чақиришни талаб қилган шахсларга юборилади.
6. Кузатувчи кенгашнинг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Агар белгиланган муддатлар давомида Кузатувчи кенгаш томонидан акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинмаган ёки уни чақиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилаётган шахслар томонидан чақирилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
22 августдаги 361-сон қарорига
2-ИЛОВА
Акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгаши тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур Низом «________________» акциядорлик жамияти Кузатувчи кенгашининг мақомини аниқлайди ва унинг ишини, кенгашга аъзоларни сайлаш тартибини, шунингдек ҳар бир аъзонинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
1.2. Низом «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва ___________________________________ акциядорлик жамиятининг уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.3. Акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, Қонун билан фақат Акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.
II. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ КУЗАТУВЧИ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТИ ВА УНИ САЙЛАШ
2.1. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:
— жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
— жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
— Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибини тайёрлаш;
— Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини тузиш санасини белгилаш;
— Акциядорларнинг умумий йиғилиши кўриб чиқиши учун жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш) ва жамият аудиторини тасдиқлаш тўғрисидаги масалаларни киритиш;
— акцияларнинг номинал қийматини эълон қилинган акцияларнинг сони ва турлари доирасида кўпайтириш йўли билан жамиятнинг устав жамғармасини кўпайтириш (агар жамият устави ёки Акциядорлар умумий йиғилишига мувофиқ унга ана шундай ҳуқуқ берилган бўлса);
— облигациялар ва қимматли қоғозларни жойлаштириш (агар жамият уставида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса);
— мол-мулкнинг бозор қийматини белгилаш;
— Қонунда назарда тутилган ҳолларда жамият томонидан жойлаштирилган акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш (агар жамият устави ёки унинг Умумий йиғилиши қарорига мувофиқ унга шундай ҳуқуқ берилган бўлса);
— Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи раҳбари (бошқарув раиси, директори)ни ва унинг ижро этувчи органи (бошқарув, Дирекция) аъзоларини тайинлашни амалга ошириш;
— жамият номидан ижро этувчи орган раҳбари (бошқарув раиси, директор)ни ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси тузиш;
— ижро этувчи органга тўланадиган тақдирлаш ҳақи ва компенсациялар миқдорини белгилаш;
— жамият тафтиш комиссияси аъзолари (тафтишчи)га тўланадиган тақдирлаш ҳақи ва компенсациялар миқдори бўйича тавсиялар бериш ва аудитор хизматларига тўловлар миқдорини белгилаш;
— акциялар юзасидан дивиденд миқдори ва уларни тўлаш тартиби бўйича тавсиялар бериш;
— жамиятнинг захира ва бошқа жамғармаларидан фойдаланиш;
— жамиятни бошқариш органлари фаолияти тартибини белгиловчи ҳужжатларни тасдиқлаш;
— жамият филиалларини ташкил этиш ва унинг ваколатхоналарини очиш;
— жамиятнинг шўъба ва бўйсунувчи корхоналарини ташкил этиш;
— ўз ваколати доирасида мол-мулк сотиб олиш ва уни бегоналаштириш билан боғлиқ йирик битишувлар тузиш;
— жамият устави билан Кузатувчи кенгаш ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳал қилиш.
Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши ваколатига киритилган масалалар ҳал этиш учун жамиятнинг ижро этувчи органига берилиши мумкин эмас.
2.2. Жамият Кузатувчи кенгаши аъзолари қонун ҳужжатларида ва жамият уставида назарда тутилган тартибда акциядорлар орасидан Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланади. Кузатувчи кенгашга акцияларнинг энг кўп пакетига эга бўлган акциядорлар сайланади.
2.3. Жамият Кузатувчи кенгаши аъзолари таркибига сайланган шахслар чекланмаган марта қайта сайланишлари мумкин.
2.4. Устав жамғармасидаги давлат улуши 25 фоиздан ошадиган акциядорлик жамиятидаги давлатнинг ишончли вакили, шунингдек, акциядорлик жамияти акциялари давлат пакетини ишончли бошқарувчи лавозимларига кўра акциядорлик жамияти Кузатувчи кенгашининг аъзолари ҳисобланадилар ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмайдилар (қайта сайланмайдилар).
2.5. Жамиятнинг ижро этувчи органи аъзолари Кузатувчи кенгашга сайланишлари мумкин эмас.
2.6. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши таркибига сайлаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар устав ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади.
2.7. Жамият Кузатувчи кенгашининг сон таркиби устав ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади ва у тоқ бўлиши керак.
2.8. Кузатувчи кенгаш таркибига _____ киши киради. 500 дан ортиқ оддий (одатдаги) акциялар ёки бошқа хил овоз берувчи акциялар эгалари акциядорлар сонига бўлган очиқ жамият учун Кузатувчи кенгаш таркиби етти аъзодан кам бўлмаслиги, 1000 дан ортиқ оддий (одатдаги) ёки бошқа хил овоз берувчи акциялар эгалар бўлган акциядорлар сонига очиқ жамият учун эса тўққиз аъзодан кам бўлиши мумкин эмас).
2.9. Акциядор ўзига тегишли акциялар бўйича овозларни тўлиқ бир номзод учун беришга ёки уларни жамият Кузатувчи кенгаши аъзолигига бир нечта номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.
2.10. Энг кўп овоз олган номзодлар Кузатувчи кенгаш таркибига сайланган ҳисобланади.
III. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ КУЗАТУВЧИ КЕНГАШИ РАИСИНИ САЙЛАШ
3.1. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши раиси Кузатувчи кенгаш аъзолари томонидан унинг ўз таркибидан Кузатувчи кенгашнинг сайланган аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади (агар жамият устави билан бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса).
3.2. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши ўз раисини Кузатувчи кенгаш аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир (агар жамият устави билан бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса).
3.3. Жамиятнинг Кузатувчи кенгаши раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатувчи кенгаш мажлисларини чақиради ва унга раислик қилади, мажлисларда баён юритилишини ташкил этади, Акциядорлар умумий йиғилишини очади ва унинг раёсати таркибига киради, акциядорлик жамияти номидан жамият ижро этувчи органи раҳбари (бошқарув раиси, директори)ни ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси тузади.
3.4. Жамият Кузатувчи кенгашининг раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини қонун ҳужжатлари ва жамият устави билан белгиланган тартибда тайинланадиган Кузатувчи кенгаш аъзоларидан бири бажаради.
IV. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ КУЗАТУВЧИ КЕНГАШИ МАЖЛИСЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
4.1. Жамият Кузатувчи кенгашининг мажлиси Кузатувчи кенгаш раисининг ўз ташаббуси билан, Кузатувчи кенгаш, тафтиш комиссияси аъзоси ёки аудиторнинг, жамиятнинг ижро этувчи органи, шунингдек, жамият устави билан белгиланган бошқа шахсларнинг талабига кўра чақирилади. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлисини чақириш ва уни ўтказиш тартиби устав билан белгиланади.
4.2. Кузатувчи кенгаш йиғилишини ўтказиш учун кворум жамият устави билан белгиланади, лекин у Кузатувчи кенгаш сайланган аъзолари умумий сонининг 75%идан кам бўлмаслиги керак.
4.3. Кузатувчи кенгаш аъзолари сони устав билан назарда тутилган 75% дан кам бўлиб қолган ҳолларда жамият Кузатувчи кенгашнинг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг фавқулодда (навбатдан ташқари) Умумий йиғилишини чақиришга мажбурдир. Кузатувчи кенгашнинг қолган аъзолари акциядорларнинг ана шундай фавқулодда (навбатдан ташқари) Умумий йиғилишини чақириш тўғрисидагина қарор қабул қилишга ҳақлидир.
4.4. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлисидаги қарорлар мажлисда қатнашаётганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатувчи кенгаши йиғилишида масалаларни ҳал этиш чоғида Кузатувчи кенгашнинг ҳар бир аъзоси бир овозга эга бўлади. Устав жамғармасида акцияларнинг давлат пакети мавжуд бўлган акциядорлик жамиятларида Кузатувчи кенгашнинг қарори, агар унинг учун давлатга тегишли бўлган акциялар пакетини ишончли бошқарувчи ёки давлатнинг ишончли вакили овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.
4.5. Жамият Кузатувчи кенгаши бир аъзосининг овозни Кузатувчи кенгашнинг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.
4.6. Жамият Кузатувчи кенгаши мажлисларида баён юритилади. Кузатувчи кенгаш йиғилишининг баёни йиғилиш ўтказилгандан сўнг 10 кундан кечиктирилмай тузилади.
4.7. Йиғилиш баёнида:
уни ўтказиш жойи ва вақти;
мажлисда қатнашувчи шахслар;
мажлис кун тартиби;
овоз беришга қўйилган масалалар, улар бўйича овоз бериш якуни;
қабул қилинган қарорлар кўрсатилади.
4.8. Жамият Кузатувчи кенгаши йиғилиши баёни йиғилишга раислик қилувчи томонидан имзоланади, у баённинг тўғрилиги учун жавоб беради.
V. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ КУЗАТУВЧИ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1. Кузатувчи кенгаш аъзоси:
— Кузатувчи кенгаш йиғилишда шахсан қатнашиш, йиғилишда муҳокама қилинаётган масала юзасидан регламент билан ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;
— ишларнинг шу кундаги аҳволи тўғрисида, акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш-хўжалик ва тижорат фаолиятининг бирор-бир давр ичидаги асосий натижалари ҳақида, уни ривожлантириш режалари тўғрисида барча тўлиқ ва ишончли ишлаб чиқариш ҳамда молия ахборотини олиш;
— Кузатувчи кенгашда ишлаганлик учун (агар тақдирлаш пули тўлаш жамият уставида назарда тутилган бўлса), маълум вазифаларни бажарганлиги учун ҳақ олиш.
Кузатувчи кенгаш аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш Кузатувчи кенгаш раиси томонидан Кузатувчи кенгашнинг ҳар бир аъзоси учун аниқ амалга оширилади. Кузатувчи кенгашнинг ҳар бир аъзоси учун тақдирлаш пули миқдори Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланади.
5.2. Кузатувчи кенгаш аъзоси битишувларни тузувчи томонлардан бири акциядорлик жамияти ҳисобланган битишувда молиявий манфаатдорликка эга бўлган ҳолларда, шунингдек, Кузатувчи кенгаш аъзоси билан акциядорлик жамияти манфаатлари бошқача тарзда зиддиятли ҳолларда, Кузатувчи кенгаш аъзоси ўз манфаатдорлиги тўғрисида Кузатувчи кенгашга битишув тузилгунга қадар хабар беришга мажбурдир, битишув тўғрисидаги қарор эса бундай манфаатдорликка эга бўлмаган Кузатувчи кенгашнинг кўпчилик аъзолари, ёхуд Акциядорларнинг умумий йиғилишида кўпчилик акциядорлар томонидан қабул қилиниши керак. Бунда улар бундай битишув юзасидан на муҳокамаларда, на қарорлар қабул қилишда қатнашмайдилар.
5.3. Кузатувчи кенгаш аъзолари, агар улар, уларнинг эр-хотинлари, ота-оналари, болалари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек, уларнинг барча аффиляция қилинган барча шахслари шахсий манфаатдорликка эга ҳисоблансалар:
бундай битишувнинг томонлари ҳисобланадилар ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашадилар;
битишувларнинг томони ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашадиган юридик шахснинг йигирма ёки ундан кўп акциялари (улушлар, пайлари) фоизига эга бўладилар:
битишув томони ҳисобланган ёки унда вакил ёки воситачи сифатида қатнашадиган юридик шахс бошқарув органларида лавозимни эгаллайдилар.
5.4. Кузатувчи кенгаш аъзолари бевосита ёки билвосита Кузатувчи кенгаш томонидан у ёки бу қарорларни қабул қилишга таъсир кўрсатганлик учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга эмаслар.
5.5. Кузатувчи кенгаш аъзолари акциядорлик жамияти имкониятлари (мулкий ва намунавий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, акциядорлик жамиятининг фаолияти ва режалар тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслар.
5.6. Кузатувчи кенгаш аъзолари ўзларининг лавозими мажбуриятларини ҳалол, шунингдек, акциядорлик жамияти манфаатлари йўлида улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга оширишга мажбурдирлар.
VI. КУЗАТУВЧИ КЕНГАШ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
6.1. Жамият Кузатувчи кенгашининг аъзолари акциядорлик жамияти олдида қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ жавоб берадилар.
Бунда овоз беришда қатнашмаган ёки жамиятга зарар келтирувчи қарорга қарши овоз берган жамият Кузатувчи кенгаши аъзолари жавоб бермайдилар.
6.2. Жамият ёки жамиятнинг жойлаштирилган оддий акцияларининг умуман олганда камида бир фоизига эга бўлган акциядор (акциядорлар) жамиятга келтирилган зарарларни қоплаш тўғрисида Кузатувчи кенгаш аъзосига нисбатан даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
22 августдаги 361-сон қарорига
3-ИЛОВА
Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи ҳақида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур Низом «__________» акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мақомини белгилайди ва унинг ишини, аъзоларини тайинлаш тартибини, шунингдек ҳар бир аъзосининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади. Ижро этувчи орган деганда яккабошчилик қиладиган ижро этувчи орган (директор), коллегиал ижро этувчи орган (бошқарув, дирекция), ёлланадиган тижорат ташкилоти (бошқарувчи ташкилот) ёки якка тадбиркор (бошқарувчи) тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.2. Низом «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва _______________ акциядорлик жамиятининг Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.
II. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ
2.1. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг сон таркиби Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланадиган тартибда қабул қилинган маъмурий-хўжалик харажатлари сметалари асосида ва доирасида жамиятнинг Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.
2.2. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи раҳбари ва ходимлар таркиби жамиятнинг Кузатувчи кенгаши томонидан тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.3. Ижро этувчи орган аъзолигига номзодлар кўриб чиқилганда ва тасдиқланганда қарор оддий кўпчилик овоз билан Кузатувчи кенгаш томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.4. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва тақсимлаш Кузатувчи кенгаш томонидан алоҳида тартибда амалга оширилади. Ижро этувчи орган аъзолигига номзод ўзининг жиноий, маъмурий ва бошқа жавобгарликка тортилганлиги фактлари тўғрисида Кузатувчи кенгаш аъзоларига маълум қилишга мажбурдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижро этувчи орган таркибига у ёки бу номзодни тавсия этар экан Кузатувчи кенгаш раиси контракт тузиш шартлари, бошқарув фаолияти учун мукофотлаш миқдори ва номзоднинг шахсий аризаси билан тасдиқланган контракт тузишга номзоднинг розилиги тўғрисида ахборот беради.
2.5. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи аъзолигига номзодлар ўзларининг номзодлари кўриб чиқилаётганда Кузатувчи кенгаш мажлисида қатнашишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.6. Ижро этувчи орган таркибига тавсия этилган номзодлар Кузатувчи кенгаш томонидан маъқуллангандан кейин ижро этувчи орган аъзолигига ҳар бир номзод, шу жумладан раҳбар билан тегишли лавозимлар бўйича вазифаларни ижро этишга контракт тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.7. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи раҳбари акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органида бўш лавозим бўйича Кузатувчи кенгашнинг келгуси мажлисигача бўлган муддатда вақтинча вазифаларни бажариш учун бирорта мутахассисни қўйиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.8. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи аъзоси акциядорлик жамиятнинг Уставини, шунингдек контракт шартларини бузганлиги учун бир вақтнинг ўзида контракт бекор қилинган ҳолда эгаллаб турган лавозимидан чақириб олиниши мумкин. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи аъзосини чақириб олиш ва у билан тузалган контрактни бекор қилиш ҳақидаги қарор кўпчилик овоз билан Кузатувчи кенгаш томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ ВА ТАРКИБИ
3.1. Жамиятнинг ижро этувчи органи ваколатига жамиятнинг жорий фаолияти раҳбарлигининг барча масалалари киради, Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки Кузатувчи кенгашнинг ваколатига кирган масалалар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.2. Ижро этувчи органнинг сон таркиби бошқарув вазифалари бир ходим томонидан имкони борича кўп бажарилиши, бошқарув аппаратини қисқартириш, ишлаб чиқаришни бошқаришда бир-бирини такрорловчи бўғинларнинг тугатилиши ва у билан боғлиқ бошқарув харажатларининг қисқариши принципларидан келиб чиқиб белгиланади.
3.3. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органига:
— ижро этувчи орган раҳбари ўринбосари, бош бухгалтер, бош муҳандис ва бошқа бош мутахассислар;
— асосий ишлаб чиқариш бўлинмаларнинг раҳбарлари бўлган бошқарувчилар;
— акциядорлик жамияти фаолиятининг муҳим йўналишларини таъминловчи бошқа мутахассислар кириши мумкин.
3.4. Ижро этувчи орган аъзолари лавозим йўриқномаси томонидан белгилаб берилган ваколатлар, улар билан тузилган меҳнат контракти шартлари, Акциядорларнинг умумий йиғилиши, жамият Кузатувчи кенгашининг, ижро этувчи органнинг қарорлари ва ижро этувчи орган раҳбарининг кўрсатмалари доирасида иш тутади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.5. Акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи раҳбари мазкур Низомга мувофиқ акциядорлик жамияти фаолиятидаги ўзгаришлар ва бошқа ҳолатлар муносабати билан акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи таркибига қўшимча номзодлар бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
IV. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИНИНГ РАҲБАРИ
4.1. Ижро этувчи орган раҳбари кейинчалик Акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқланган ҳолда Кузатувчи кенгаш қарори билан тайинланади. Акциядорлик жамияти номидан Кузатувчи кенгаш раиси билан ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.2. Ижро этувчи орган раҳбари акциядорлик жамияти фаолиятининг барча масалаларини мустақил равишда ҳал қилди, Умумий йиғилиш ёки Кузатувчи кенгашнинг ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.
4.3. Ижро этувчи орган раҳбари:
— акциядорлик жамияти номидан ишончномасиз иш юритиш, бошқа ташкилотлар ва органлар билан бўлган ўзаро муносабатларда унинг манфаатларини ифодалаш;
— акциядорлик жамиятининг Устави ёки бошқа ҳужжатлари билан олдиндан келишган доираларда унинг мол-мулки ва пул-маблағларини тасарруф қилиш.
— шартномалар ва контрактлар, шу жумладан меҳнат шартнома (контракт)лари тузиш;
— ишончномалар бериш;
— банкларда ҳисоб-китоб счётлари ва бошқа счётлар очиш;
— ўзига бўйсунувчи барча ходимлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва кўрсатмалар бериш;
— ходимлар штатини тасдиқлаш, уни бутлаш ҳуқуқига эгадир.
4.4. Ижро этувчи орган раҳбарининг вазифалари:
— ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатувчи кенгашнинг мутлақ ваколатига киритилган масалалардан ташқари;
— Акциядорлар умумий йиғилиши ва жамият Кузатувчи кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;
— ишлаб чиқариш бирликлари, цехлар ва жамиятнинг бошқа таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;
— жамият шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;
— ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарур бўлган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;
— жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш;
— жамият фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
— жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлилигини таъминлаш, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилиши, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши.
Кейинги таҳрирга қаранг.
— жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатлар жамиятнинг Кузатувчи кенгаши, тафтиш комиссияси ёки жамият аудитори талабига кўра тўсиқларсиз тақдим этилиши;
— давлат статистика ҳисоботи тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
— жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларнинг сақланиши, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса, жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланади;
— хизмат ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг жамият ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш;
— жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, жамият номидан ҳужжатларни ва ижро этувчи орган мажлиси баёнларини имзолаш;
— жамиятни ихтисослашган ходимлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чора-тадбирларини кўриш;
— меҳнат ва технология интизомига риоя қилиниши;
— ижтимоий кафолатларга риоя қилинишини таъминлаш ва жамият ходимларининг меҳнатини муҳофаза қилиш;
—- жамоа музокараларида ижро этувчи орган вакилларининг иштирокини таъминлаш. Жамоа шартномалари ва битимлар тузилишида иш берувчи сифатида қатнашиш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш;
— ўз ваколатига тегишли ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни Акциядорларнинг умумий йиғилишига ва жамиятнинг Кузатувчи кенгашига белгиланган муддатда тақдим этиш;
— амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ахборотлар улар томонидан олиниши, Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш, дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг барча ҳуқуқларига риоя қилиш;
— ички ҳужжатларга, амалдаги қонун ҳужжатларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя қилиш.
4.5. Ижро этувчи орган раҳбарининг аниқ ҳуқуқлари ва мажбуриятлари контрактда у билан олдиндан келишиб олинади.
V. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИНИНГ ИШ ТАРТИБИ
5.1. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мажлиси зарур ҳолларда, бироқ бир ойда камида бир марта ўтказилади. Ижро этувчи орган томонидан Кузатувчи кенгаш ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиладиган масалалар мажбурий тартибда акциядорлик жамиятининг ижро этувчи органи мажлисида олдиндан муҳокама этилади. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг фикри ҳақида Кузатувчи кенгашда ва Акциядорларнинг умумий йиғилишида ижро этувчи орган раҳбари ёки у томонидан ваколат берилган ижро этувчи орган аъзоси ахборот беради ва ҳимоя қилади.
5.2. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг мажлисини ижро этувчи орган раҳбари ёхуд кўриб чиқилаётган масалалар тегишлилиги бўйича унинг ўринбосарларидан бири олиб боради.
5.3. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи котиби акциядорлик жамияти ижро этувчи органи мажлислари баёнлари юритилишини ташкил этади. Ижро этувчи орган мажлислари баёнларидан кўчирмалар:
мажбурий тартибда Кузатувчи кенгаш раҳбарига ва тафтиш комиссияси раҳбарига;
бошқа мансабдор шахслар ва аудиторларнинг талабига кўра фақат ижро этувчи орган раҳбарининг рухсати бўйича;
амалдаги қонун ҳужжатлари томонидан назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларга ва органларга (шу жумладан давлат органларига) берилади.
VI. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ИЖРО ЭТУВЧИ ОРГАНИ АЪЗОЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
6.1. Агар ижро этувчи орган аъзоси акциядорлик жамияти томонларидан бири ҳисобланган битишувдан молиявий манфаатдор бўлган тақдирда, у қарор қабул қилингунча ўзининг манфаатдорлиги тўғрисида хабар беришга мажбур ва овозга қўйилганда қатнашмайди.
6.2. Ижро этувчи орган аъзолари уларга хизмат мавқеи билан берилган ҳуқуқлардан ўзлари меҳнат муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадлари манфаатлари йўлида фойдаланмасликлари керак.
6.3. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолари акциядорлик жамияти мол-мулкини тасарруф қилишдан шахсий фойда кўриш бўйича ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги керак.
6.4. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг аъзолари аъзолик даврида фаолияти акциядорлик жамияти маҳсулотларини сотиш ёки хизматлар тақдим этишда қийинчилик туғдирадиган корхоналарни таъсис этиш ёки таъсис этишда қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар. Ижро этувчи орган аъзоси акциядорлик жамиятида лавозимга тайинланганда худди шундай корхоналардаги ўз иштирокини тўхтатиши ва бу тўхтатиш тўғрисида акциядорлик жамияти Кузатувчи кенгашини хабардор қилмоғи лозим.
6.5. Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи аъзолари ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги, натижасида жамиятига етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ акциядорлик жамиятига етказилган зарарни қоплаш бўйича тўлиқ ҳажмида акциядорлик жамияти олдида жавоб берадилар.
6.6. Бунда овоз беришда қатнашмаган ёки жамиятга зарар етказишга олиб келган қарорга қарши овоз берган ижро этувчи орган аъзолари жавоб бермайдилар.
6.7. Жамият ёки жамиятнинг жойлаштирилган оддий акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизга эга бўлган акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида ижро этувчи орган аъзоларига ёки акциядорлик жамияти ижро этувчи органининг айрим аъзоларига нисбатан даъво билан судга мурожаат этишга ҳақлидир.
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
22 августдаги 361-сон қарорига
4-ИЛОВА
Акциядорлик жамияти ижро этувчи органи раҳбарини ёллаш тўғрисидаги
НАМУНАВИЙ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ
1. «_________» акциядорлик жамияти номидан, акциядорлик жамияти Устави асосида иш кўрувчи Кузатувчи кенгаш раиси, кейинчалик «Жамият» деб аталади, бир томон бўлиб ва кейинчалик «Директор»* деб аталадиган иккинчи томон бўлиб қуйидагилар тўғрисида мазкур меҳнат шартномасини туздилар:
* Ижро этувчи орган раҳбари — бош директор, бош менежер ёки жамият Уставига мувофиқ жамиятининг коллегиал ёки яккабошлик асосида иш кўрувчи ижро этувчи органи раҳбари ҳисобланадиган мансабдор шахснинг бошқа номи.
2. Умумий қоидалар
2.1. Директор ___________________________________________________________________ ‎

(фамилияси, исми, отасининг исми)‎

жамиятнинг раҳбарлик ижро этувчи органига ____________________________________‎

(Уставга мувофиқ лавозим номи)‎

лавозимига ишга қабул қилинади.‎
2.2. Шартнома асосий иш жойи бўйича шартнома ҳисобланади.
2.3. Шартноманинг тури — йилга, _________белгиланган муддатга,
бошланиши: 199_____й. «_____»________________
тамомланиши: 199_____й. «_____»________________
Амалда бўлиш муддати тамом бўлгандан сўнг меҳнат шартномаси янги муддатга тузилиши мумкин. Меҳнат шартномаси янги муддатга тузилаётганда унинг шартлари мазкур меҳнат шартномаси шартларидан фарқ қилиши мумкин.
Синов муддати _______________________________________ ой‎

(давомийлиги ёки синовсиз)‎

2.5. Мазкур меҳнат шартномаси бўйича __________________________________________________‎

(фамилияси, исми, отасининг исми)‎

жамият директорининг лавозим мажбуриятларини бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олади, Жамият эса унинг ишлаши учун зарур бўлган шарт-шароитлар билан таъминлаш, иш ҳақи тўлаш ва ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига ва мазкур меҳнат шартномасига мувофиқ имтиёзлар бериш мажбуриятини олади.‎
2.6. Директор ўз фаолиятида амалдаги қонун ҳужжатларига, жамият уставига, Акциядорлар умумий йиғилиши ва жамият Кузатувчи кенгашининг қарорларига амал қилади. Директор лавозими бўйича жамият коллегиал ижро этувчи органининг (жамиятнинг яккабошчилик асосида иш кўрувчи ижро этувчи органининг) раҳбари ҳисобланади.
2.7. Директор ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ва мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатлари йўлида иш кўриши ва Жамиятга нисбатан ўз мажбуриятларини ҳалол ва оқилона бажариши керак.
3. Директорнинг мажбуриятлари
Директор қуйидагиларга мажбур:
3.1. Ўз ваколати доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш, фақат Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатувчи кенгаш ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир;
3.2. Акциядорлар умумий йиғилиши ва жамият Кузатувчи кенгаши қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
3.3. Ишлаб чиқариш бирликлари, цехлар ва жамиятнинг бошқа таркибий бўлинмаларининг самарали ҳамкорлик қилишини таъминлаш;
3.4. Жамият шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;
3.5. Ишлаб чиқаришни ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарур бўлган миқдорда фойда олинишини таъминлаш;
3.6. Жамиятни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларнинг бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;
3.7. Жамият фаолиятида қонунийликни таъминлаш;
3.8. Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ташкил этилишини, унинг зарур ҳолатда бўлиши ва ишончлилигини таъминлаш, йиллик ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботларнинг тегишли органларга, шунингдек, акциядорларга, кредиторларга ва бошқа маълумотларни олувчиларга жўнатиладиган жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
3.9. Жамият тафтиш комиссияси ва жамият аудиторининг талабига кўра жамият молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тўсиқсиз тақдим этиш;
3.10. Давлат статистика ҳисоботлари тўлиқлигини ва уларнинг тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;
3.11. Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотни сақлаш, агар бундай ахборотни учинчи шахсларга бериш унинг вазифалари доирасига кирмаса. Жамиятнинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати Кузатувчи кенгаш томонидан аниқланади;
3.12. Хизмат ёки тижорат сири ҳисобланган ахборотнинг жамият ходимлари томонидан сақланишини таъминлаш;
3.13. Жамият коллегиал ижро этувчи органи мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, жамият номидан ҳужжатларни ва ижро этувчи орган йиғилишлари баёнларини имзолаш;
3.14. Жамиятни малакали кадрлар билан таъминлаш, жамият ходимларининг билимлари, малакалари, тажрибалари ва қобилиятларидан яхшироқ фойдаланиш юзасидан чора-тадбирлар кўриш;
3.15. Меҳнат ва технология интизоми сақланишини, ижтимоий кафолатларга риоя қилинишини ва жамият ходимлари меҳнати муҳофаза қилинишини таъминлаш;
3.16. Жамоа музокараларида иш берувчининг вакиллари қатнашишини таъминлаш. Жамоа шартномалари ва битимларини тузишда иш берувчи сифатида иш кўриш. Жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш;
3.17. Ўз ваколатига кирувчи ишлар тўғрисидаги ахборотни акциядорлар йиғилишига ва Кузатувчи кенгашга белгиланган муддатларда тақдим этиш;
3.18. Кузатувчи кенгаш билан узоқ муддат давом этадиган хизмат сафарларини ва таътиллардан фойдаланиш вақтини келишиб олиш. У узоқ вақт бўлмаганда унинг вазифаларини бажарувчи шахс тўғрисида Кузатувчи кенгашни хабардор қилиш;
3.19._________________ (бошқа мажбуриятлар);
3.20.__________________(бошқа мажбуриятлар).
4. Жамиятнинг мажбуриятлари
Жамият қуйидагиларга мажбур:
4.1. Қонун, жамият Устави ва мазкур меҳнат шартномаси билан Директор ваколатига киритилган фаолиятга аралашмаслик;
4.2. Мазкур меҳнат шартномаси шартларига оғишмай амал қилиш;
4.3. Директор ўз мажбуриятларини самарали бажариши ва ҳуқуқларини амалга ошириши учун уни зарур воситалар ва материаллар билан таъминлаш;
4.4. __________________(бошқа мажбуриятлар);
4.5. ___________________(бошқа мажбуриятлар).
5. Директорнинг ҳуқуқи
Директор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
5.1. Қонун, Жамият Устави ва мазкур меҳнат шартномаси билан унинг ваколатига киритилган Жамият жорий фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалаларни мустақил равишда ҳал этиш;
5.2. Жамият номидан ишончномасиз иш кўриш, шу жумладан бошқа ташкилотлар ва органлар билан ўзаро ҳамкорликда унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, банкда ҳисоб-китоб счётлари ва бошқа счётлар очиш, битишувлар тузиш, фақат Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатувчи кенгаш ваколатига киритилган битишувлар тузиш бундан мустасно, Жамият Уставида келишиб олинган доирада мол-мулк ва пул маблағларини тасарруф этиш, шартнома ва контрактлар тузиш, ишончномалар бериш ва ёзишмалар олиб бориш;
5.3. Жамият тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқлаш, ходимлар билан меҳнат шартномалари тузиш ҳамда уларни бекор қилиш;
5.4. Жамоа музокараларида ва жамоа шартномаларини тузишда жамият номидан иш кўриш;
5.5. Ўз ваколатига киритилган масалалар бўйича жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
5.6. Жамият ходимларини рағбатлантириш;
5.7. Жамият ходимларидан ички тартиб қоидалари, Жамиятда амалда бўлган бошқа қоидаларнинг, шунингдек меҳнат шартномаси шартларининг бажарилишини талаб қилиш. Жамият ходимлари томонидан меҳнат интизоми бузилган ҳолларда жамият ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш;
5.8. Жамият ходими билан меҳнат шартномаси тузишда унинг учун жамиятнинг хизмат ва тижорат сири ҳисобланган маълумотлар ҳажми ва таркибини аниқлаш;
5.9. Ўз ваколатига кирувчи айрим масалаларни ҳал этишни бошқа мансабдор шахсларга — Директор ўринбосарларига ва таркибий бўлинмаларнинг раҳбарларига топшириш;
5.10.______________________(бошқа ҳуқуқлар);
5.11.______________________(бошқа ҳуқуқлар).
6. Жамиятнинг ҳуқуқлари
Жамият қуйидаги ҳуқуқларга эга:
6.1. Директорнинг амалдаги қонун ҳужжатларига, жамият Уставига, акциядорлар йиғилишлари ва жамият Кузатувчи кенгаши қарорларига риоя этишини назорат қилиш;
6.2. Директордан мазкур меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятларни ҳалол ва тўла ҳажмда бажаришни талаб қилиш;
6.3. Директорни рағбатлантириш;
6.4. Директорга интизомий жазо бериш;
6.5._______________________ (бошқа ҳуқуқлар);
6.6._______________________ (бошқа ҳуқуқлар).
7. Меҳнатга ҳақ тўлаш. Таътил бериш. Директорнинг ижтимоий-маиший таъминоти.
Мазкур меҳнат шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажарганлик учун директорга:
7.1. Бир ойда ___сўм миқдорида лавозим ойлик иш ҳақи тўланади.
Жамият бўйича умуман, шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган энг кам ойлик иш ҳақи оширилиши муносабати билан Директорнинг лавозим ойлик иш ҳақи оширишнинг умумий коэффициентига ўзгаради.
7.2.Жамият Кузатувчи кенгаши билан келишган ҳолда:
лавозим маошининг ____________ фоизи миқдорида мукофот;
______ сўм миқдорида ёки лавозим ойлик иш ҳақининг ___________ фоизи миқдорида иш якунлари бўйича ҳақ тўлаш;
______ сўм миқдорида ёки лавозим ойлик иш ҳақининг________ фоизи миқдорида ҳар йилги таътилга моддий ёрдам кўрсатиш;
7.3. Жамиятда амалда бўлган қоидалар билан назарда тутилган бошқа тўловлар ва ҳақлар;
7.4. Директорга муддати ____ иш куни бўлган ҳар йилги ҳақ тўланадиган таътил белгиланади;
7.5. Мазкур меҳнат шартномаси амалда бўлган даврда Директор вафот этган ҳолларда унинг оиласига лавозим ойлик иш ҳақининг ____ миқдорида бир йўла нафақа берилади.
7.6. Мазкур меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда жамият Кузатувчи кенгаши томонидан Директорга ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин. Ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш шартлари ва унинг миқдори Директорнинг жамиятдаги иш муддати узунлигига ва мазкур меҳнат шартномаси бекор қилиниши сабабларига кўра жамият Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.
8. Меҳнат шартномасининг бошқа шартлари
8.1. Директорнинг бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ўриндошлик тарзида лавозимни эгаллашига фақат Жамият Кузатувчи кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади, у бундай ўриндошликни бир ҳафта муддатда кўриб чиқиши керак;
8.2. Директор ўзининг айбли ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги) билан жамиятга етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб беради;
8.3. Мазкур меҳнат шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар меҳнат шартномаси томонларининг келишувига кўра қуйидаги ҳолларда киритилиши мумкин:
амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганда;
жамият Устави ўзгарганда;
мазкур меҳнат шартномаси томонларидан хоҳлаган бирининг ташаббуси билан.
Ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур меҳнат шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланадиган ёзма ҳолдаги қўшимча келишув билан расмийлаштирилади.
8.4. Мазкур меҳнат шартномасига доир низолар ва англашилмовчиликлар томонларнинг келишувига кўра, келишувга эришилмаган ҳолларда эса амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади;
8.5.________________________ (бошқа шартлар);
8.6.________________________(бошқа шартлар).
9. Меҳнат шартномасини тўхтатиш
9.1. Мазкур меҳнат шартномаси унинг муддати тугаши билан тўхтатилади;
9.2. Мазкур меҳнат шартномаси:
9.2.1 Директор томонидан:
мазкур меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятлар у томонидан тўлиқ ҳажмда бажарилишига тўсқинлик қилувчи касаллик ёки ногиронлик ҳолларида;
мазкур меҳнат шартномаси бўйича мажбуриятлар жамият томонидан бузилган ҳолларда;
бошқа узрли сабабларга кўра муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин;
9.2.2 Жамият томонидан:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида назарда тутилган асосларга кўра;
Кузатувчи кенгаш қарорига кўра, шу жумладан акциядорларнинг ҳуқуқлари бузилганда, корхонанинг молия-хўжалик фаолияти жиддий равишда ёмонлашганда, маҳсулот, ишларни сотиш, хизматлар кўрсатиш ҳажмлари асоссиз қисқартирилганда, жамиятнинг ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжудлиги ёки унинг пайдо бўлиш хавфи бўлганда, давлат бюджети олдида барқарор қарздорлик пайдо бўлганда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
9.3._________________ (тўхтатишнинг бошқа шартлари);
9.4.__________________________ (тўхтатишнинг бошқа шартлари).
Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилди. Биринчи нусха жамиятда, иккинчиси Директорда сақланади.

«_______________» акциядорлик жамияти Кузатувчи кенгаши раиси‎

Директор‎

__________________________‎

‎__________________________

(имзо)‎

(имзо)‎

199_йил__________«____»_______‎

199_йил__________«____»_______‎

Муҳр‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
22 августдаги 361-сон қарорига
5-ИЛОВА
Давлатга тегишли акциялар пакетларини ишончли бошқарувга бериш
тартиби
I. Давлатга тегишли акциялар пакетини ишончли бошқарувга бериш учун асослар
1.1. Акциядорлик жамиятларининг давлатга тегишли акциялари пакетлари давлат манфаатларини таъминлаш учун юридик ва жисмоний шахсларнинг ишончли бошқарувига берилади, бошқариш учун белгиланган тартибда давлатнинг ишончли вакиллари тайинланадиган давлатга тегишли акциялар пакети бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўз қарорларида давлатга тегишли акциялари пакети ишончли бошқарувга берилиши лозим бўлган корхоналарни белгилайди.
Кўрсатиб ўтилган қарорларга мувофиқ аниқланмаган давлатга тегишли акциялар пакетлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан ишончли бошқарувга берилади, шу жумладан танлов асосида берилади.
1.3. Давлатга тегишли акцияларнинг пакетлари менежмент ва маркетинг соҳасида зарур бўлган малакали кадрларга, касб кўникмаларига ва иш тажрибаларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ишончли бошқарувига берилиши мумкин.
1.4. Ишончли бошқарувга берилиши керак бўлган акциялар пакетлари учинчи шахс ҳуқуқлари билан қийинлаштирилмаслиги ёхуд бошқа ҳар қандай шаклда бегоналаштирилмаслиги керак.
II. Акцияларни ишончли бошқарувга бериш ва ишончли бошқарувчини тайинлаш тартиботи
2.1. Ишончли бошқарувчини тайинлаш ва у билан давлат номидан ишончли бошқарув тўғрисида шартнома тузишни тегишлича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида Давлат мулки қўмитаси ёки у ташкил этган танлов комиссияси амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.2. Акцияларнинг давлатга тегишли пакетини ишончли бошқарувга бериш ишончли бошқарувнинг тузилган шартномаси асосида (мазкур Тартибга иловага мувофиқ) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси топшириғига кўра акцияларни ишончли бошқарувчининг «Депо» счётига ўтказиш орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.3. Ишончли бошқарувга берилган акциялар пакетининг қиймати ишончли бошқарувчининг балансдан ташқари счётларида уларнинг номинал қиймати бўйича ҳисобга олинади.
Ишончли бошқарувга берилган акцияларни сақлаш бўйича депозитарий хизмати ҳақини тўлаш ва уларга эгалик қилиш ҳақидаги тасдиқловчи ҳужжатларни бериш ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилади.
2.4. Белгиланган тартибда давлатга тегишли акцияларни бегоналаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда ишончли бошқарув шартномаси бегоналаштириладиган акцияларга нисбатан тўхтатилади.
2.5. Акциялари ушбу акциядорлик жамиятининг эмиссия проспекти томонидан белгиланган муддат давомида кейинчалик бегоналаштирилиши керак бўлган акциядорлик жамиятларида давлат ваколати бўйича ҳаракатларни амалга ошириш учун Давлат мулки қўмитаси ишончли бошқарувчига (бошқарувда ушбу акциядорлик жамиятининг акцияларига эга бўлган) ишончнома беради. Акцияларни бегоналаштиришда (сотишда) Давлат мулки қўмитаси томонидан берилган ишончнома акцияларни бегоналаштиришнинг шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилиши пайтидан бошлаб ўз кучини йўқотади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Шартнома шартлари
3.1. Ишончли бошқарув шартномаси, қоидага кўра, 5 йил муддатга (муддатини узайтириш имконияти билан) тузилади ва қуйидагиларни назарда тутиши керак:
шартнома қатнашчилари таркиби, фойда кўрувчи — давлат тўғрисида кўрсатма;
шартнома мавзуси, шартнома бўйича ишончли бошқарувга бериладиган акциялар пакети тавсифи;
шартноманинг амалда бўлиши муддати ва унинг муддатини узайтириш имконияти;
давлатга тегишли акциялар пакетини бериш тартиби;
ишончли бошқарувчи мақоми;
Кейинги таҳрирга қаранг.
томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан ишлаб чиқаришни техника билан қайта жиҳозлаш ва реновация қилиш соф фойда (даромад)нинг ўсиши, корхонанинг мажбурий тўловлар бўйича қарзларини узиш (агар бўлса) ва бундан кейин қарзларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик соҳасида сиёсат олиб бориш бўйича ишончли бошқарувчининг мажбурияти;
ишончли бошқарувчи томонидан ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари;
ишончли бошқарувга берилган акцияларни бегоналаштириш шартлари;
ишончли бошқарувчини тақдирлаш ҳақининг миқдори ва шакли;
ишончли бошқарувчи қайта ташкил этилиши сабабли ишончли бошқарув тўхтатилган ҳолларда ва Давлат мулки қўмитаси ҳуқуқий ворис билан шартнома тузишдан бош тортганда акциялар белгиланган тартибда қайтарилиши кераклиги тўғрисидаги кўрсатма;
томонларнинг жавобгарлиги;
шартноманинг бошқа шартлари;
шартномани бекор қилиш тартиби.
3.2. Қуйидагилар ишончли бошқарув шартномасига мажбурий иловалар ҳисобланади:
охирги ҳисобот санаси ҳолатига кўра тегишли иловалар билан ва охирги ҳисобот санаси ҳолатига кўра корхоналар асосий фондларини қайта рўйхатга олиш далолатномаси билан биргаликда акциядорлик жамиятининг бухгалтерия баланси;
миқдори устав жамғармасининг 5 фоизидан ошиб кетадиган мазкур эмитентнинг акциялар пакетига эга бўлган акциядорлар тўғрисидаги маълумотлар (ёпиқ акциядорлик жамияти учун — устав жамғармасининг 5 фоизидан кўпроғига эга бўлган муассислар (акциядорлар) таркиби тўғрисидаги расмий муҳр билан тасдиқланган маълумотнома);
муддати ўтиб кетган қарзлар ажратиб кўрсатилган холдаги кредиторлик ва дебиторлик қарзларининг ёйиб кўрсатилиши.
IV. Ишончли бошқарувчининг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари
4.1. Акциядорлик жамиятининг давлатга тегишли акциялари пакетларини ишончли бошқарувчи лавозими бўйича акциядорлик жамияти Кузатувчи кенгашининг аъзоси ҳисобланади, Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди). Ишончли бошқарувчи лавозими бўйича Акциядорлар умумий йиғилишининг Раёсати таркибига киради.
4.2. Ишончли бошқарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
ишончли бошқарувга олинган давлатга тегишли акциялар пакетига нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва тузилган ишончли бошқарув шартномаси шартларига мувофиқ барча юридик ва амалий ишларни амалга ошириш, бегоналаштириш ва ундан гаров сифатида фойдаланишдан ташқари;
ишончли бошқарувга берилган давлатга тегишли акциялар пакетига мувофиқ жамиятнинг Кузатувчи кенгаши аъзоси ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши қатнашчиси сифатида ўзининг барча ваколатларидан фойдаланиш;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда унга ишончли бошқарувга берилган давлатга тегишли акцияларни ўз мулки қилиб сотиб олиш;
шартнома шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдирлаш ҳақи олиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.3. Ишончли бошқарувчи қуйидагиларга мажбурдир:
акциядорлик жамияти билан тузилган ишончли бошқарув шартномаси бўйича фойда олувчи ҳисобланадиган давлат манфаатларини ифодалаш;
давлатга тегишли акциялар пакети миқдори билан ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳуқуқлар доирасида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида иш кўриш;
корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини яхшилашга ва бошқарилаётган корхонанинг барча даражалардаги бюджетлар олдида, иш ҳақи тўлаш ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзлари пайдо бўлишига йўл қўйилмасликка қаратилган ягона стратегияни олиб бориш;
акцияларнинг курс қийматлари ва харидоргирлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
давлатга тегишли акцияларга нисбатан давлат манфаатлари (ҳуқуқлари) бузилишининг бартараф этилишини талаб қилиш;
маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш ва унинг сифатини яхшилашга кўмаклашиш;
рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш учун замонавий технология асбоб-ускуналари ва технологиялар асосида ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни жалб қилишга доир чора-тадбирлар кўриш;
акциядорлик жамиятининг бюджетга мажбурий тўловлар, иш ҳақи бўйича қарзлари пайдо бўлганда, шунингдек корхона ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти ёмонлашган ҳолларда Кузатувчи кенгаш ва жамият ижро этувчи органи таркибини қайта сайлаш мақсадида акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши чақирилишини талаб қилиш;
ишончли бошқарув билан боғлиқ фаолият бўйича алоҳида банк субсчётларида ҳисоб-китоб қилиш;
ишончли бошқарувга олинган акцияларни «Депо» алоҳида счётида сақлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
акцияларнинг давлатга тегишли пакетларини ҳеч бир шаклда бегоналаштирмаслик, бошқа шахсларни мажбуриятлар билан қийнаб қўймаслик ва улардан гаров сифатида фойдаланмаслик;
ишончли бошқарув шартномаси тузилган кунидан бошлаб 10 кундан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига барча мажбурий иловалар билан биргаликда шартнома нусхасини тақдим этиш;
бошқариладиган корхонани реконструкция қилишга ва техника билан қайта жиҳозлашга акцияларнинг давлат пакети бўйича дивидендлардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Давлат мулки қўмитасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
5.1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
қонун ҳужжатларида назарда тутилган муддатларда ишончли бошқарувчидан давлатга тегишли акциялар пакети ишончли бошқарувга берилган корхона фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ва ҳисоботларни олиш;
ишончли бошқарувчидан шартнома мажбуриятлари бажарилишини, фойда олувчи давлат учун нохуш оқибатлар бартараф этилишини, шунингдек мазкур Шартнома шартлари бузилган тақдирда, башарти ушбу зарарлар енгиб бўлмайдиган куч оқибатида юз берганлиги ишончли бошқарувчи ёки унинг вакили томонидан исботланмаса, моддий зарар ва бой берилган фойда қопланишини талаб қилиш.
5.2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қуйидагиларга мажбурдир:
учинчи шахсларнинг мажбуриятлари билан қийнаб қўйилмаган ва бошқа ҳар қандай усул билан бегоналаштирилмаган (доимий равишда ёки вақтинча) давлатга тегишли акциялар пакетини ишончли бошқарувга бериш;
мазкур шартнома бўйича вазифалар бажарилиши ва ҳуқуқлар амалга оширилиши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва маълумотларни ишончли бошқарувчига бериш;
давлат мулкини бошқариш бўйича Давлат мулки қўмитасига берилган ҳуқуқларга мувофиқ ишончли бошқарувчининг фаолиятига кўмаклашиш.
VI. Ҳисобот бериш тартиби ва томонларнинг жавобгарлиги
6.1. Ишончли бошқарувчи ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги олдида ҳисобот беради, улар ишончли бошқарувчининг шартномалари зарур тартибда бажарилиши ва корхона молия-хўжалик ҳолатининг мониторингини амалга оширадилар. Ишончли бошқарувчининг ҳисоботи шакли ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
6.2. Давлатга тегишли акциялар пакетини ишончли бошқарувга беришда фойда олувчининг — давлатнинг манфаатлари тўғрисида ғамхўрлик қилмаган ишончли бошқарувчи давлатга тегишли акциялар пакети ишончли бошқарилган вақт учун зарарлар ва бой берилган фойдани фойда олувчига — давлатга тўлайди.
6.3. Ишончли бошқарувчи унга ишониб топширилган давлатга тегишли акциялар пакети сақланиши, унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарарлар учун, башарти ушбу зарарлар енгиб бўлмайдиган куч оқибатида ёхуд Давлат мулки қўмитасининг ҳаракатлари натижасида юз берганлигини исботлай олмаса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
6.4. Ишончли бошқарувчи томонидан унга берилган ваколатлар оширилган ҳолатларда ёки унга нисбатан белгиланган чеклашлар бузилган ҳолда содир этилган битишув бўйича ишончли бошқарувчи жавоб беради.
6.5. Томонлар ўртасида пайдо бўлувчи низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
VII. Ишончли бошқарувчининг фаолиятини тақдирлаш
7.1. Давлатга тегишли акциялар пакети бўйича ишончли бошқарувчи қонун ҳужжатларига ва акциядорлик жамияти Уставига мувофиқ ўз фаолияти учун тақдирланади.
7.2. Ишончли бошқарувчи фаолиятини тақдирлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VIII. Шартноманинг амал қилиши тўхтатилиши
8.1. Ишончли бошқарувчи билан тузилган Шартнома қуйидаги ҳолатлар бошланганда тўхтатилиши мумкин:
шартнома муддати тугаши билан томонлардан бирининг шартномани тўхтатиш тўғрисидаги аризаси;
белгиланган тартибда давлатга тегишли акциялар пакетини бегоналаштириш тўғрисида қарор қабул қилиниши;
ишончли бошқарувчи ҳисобланган фуқаронинг вафот этиши, унинг ҳуқуқий лаёқатли эмаслиги, ҳуқуқий лаёқати чекланганлиги ёки бедарак йўқ бўлганлиги тан олиниши, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг иқтисодий ночор (банкрот) деб тан олиниши;
юридик шахс — ишончли бошқарувчининг қайта ташкил этилиши ёки тўхтатилиши, унинг иқтисодий ночор (банкрот) деб тан олиниши;
фойда олувчи — давлатнинг шартнома бўйича фойда олишни рад этиши, агар шартномада ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса;
ишончли бошқарувчи ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ишончли бошқарувчининг мол-мулкни ишончли бошқарувни шахсан амалга ошириши мумкин эмаслиги муносабати билан бошқарувни амалга оширишни рад этиши;
ишончли бошқарувчи томонидан ўз мажбуриятлари зарур даражада амалга оширилмаган холларда шартноманинг Давлат мулки қўмитаси ташаббуси билан бекор қилиниши;
иккинчи тараф томонидан ўз шартнома мажбуриятлари бажарилмаслиги ёки зарур даражада бажарилмаслиги муносабати билан тарафлардан бирининг асосли аризаси. Шартнома ариза тақдим этилган пайтдан бошлаб 30 кундан кейин бекор қилинган ҳисобланади;
амалдаги қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган бошқа асослар.
8.2. Ишончли бошқарувчи шартномаси амал қилиши тўхтатилгандан кейин давлатга тегишли акциялар пакетига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни бошқариш амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Шартнома давлатга тегишли акциялар пакети ишончли бошқарувчининг «Депо» счётидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси счётига ўтказилган пайтдан бошлаб, шунингдек тарафларнинг шартномадан назарда тутилган бошқа мажбуриятлари бажарилиши тугаллангач ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Давлатга тегишли акциялар пакетларини ишончли бошқарувга бериш тартибига
ИЛОВА
Давлатга тегишли акциялар пакетларини ишончли бошқаришнинг
намунавий шартномаси
__________ шаҳри ‎

199_____й. «_______»___________‎

‎‎Давлат манфаатларини ифодаловчи («Фойда кўрувчи» ҳисобланадиган) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси номидан иш кўрувчи, Низом асосида вакил қилинган ________________ раиси, кейинги ўринларда «Давлат мулки қўмитаси» деб аталади бир томон бўлиб ва кейинги ўринларда «Ишончли бошқарувчи» деб аталадиган_________________________________________________________ ‎
юридик шахснинг номи (жисмоний шахснинг Ф.И.О.)
раҳбари номидан (юридик шахслар учун) Устав асосида вакил қилинган ______________________________________________________
лавозими, Ф.И.О.
шартномани (кейинги ўринларда «Шартнома» деб аталади) қуйидагилар тўғрисида тузишди.
I. Шартнома мавзуси
1.1. Давлат мулки қўмитаси давлатга тегишли акциялар пакетларини (кейинги ўринларда давлатга тегишли акциялар пакетлари) Ишончли бошқарувчига 1.2-бандга мувофиқ ишончли бошқарувга беради, Ишончли бошқарувчи эса қонун ҳужжатлари ва мазкур Шартнома билан назарда тутилган ваколатлар доирасида Фойда кўрувчи манфаатлари йўлида давлатга тегишли акциялар пакетларини бошқаришни амалга оширади.
1.2. Ишончли бошқарувга бериладиган давлатга тегишли акциялар пакетларининг тавсифи: ____________________________ корхонаси
Давлат улушининг миқдори (устав жамғармасидан)______________%
Жами акциялар сони _________________________________________
шу жумладан турлари бўйича: _______________________________
улардан овоз берувчилари ___________________________________
Акцияларнинг номинал қиймати _______________________________
Бошқа тавсифлар ____________________________________________
II. Шартноманинг амал қилиш муддати
2.1. Мазкур Шартнома у тузилган санадан бошлаб кучга киради. Шартноманинг амал қилиш муддати, муддатини узайтириш ҳуқуқи билан ______ йил (5 йилгача).
2.2. Шартнома амал қилиши муддати тамом бўлгач томонлардан бирининг шартномани тўхтатиш тўғрисида аризаси бўлмаганда, унинг амал қилиши у мазкур Шартнома билан назарда тутилган муддатга ва шартларда муддати узайтирилган деб ҳисобланади.
III. Давлатга тегишли акцияларнинг пакетларини бериш тартиби
3.1. Ишончли бошқарув тўғрисидаги мазкур шартнома ________ (Вазирлар Маҳкамаси, Давлат мулки қўмитаси ёки улар ташкил этган танлов комиссиялари)нинг __ йил «___» _____ даги _-сон қарори асосида тузилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3.2. Акцияларнинг давлатга тегишли пакетларини ишончли бошқарувга бериш ишончли бошқарувнинг мазкур Меҳнат шартномаси асосида, акцияларни Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси топшириғига кўра ишончли бошқарувчининг «Депо» счётига ўтказиш орқали амалга оширилади.
3.3. Давлатга тегишли акцияларни бегоналаштириш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилинганда ишончли бошқарув шартномаси бегоналаштирилган акцияларга нисбатан тўхтатилади.
3.4. Акциялари мазкур акциядорлик жамиятининг эмиссия проспекти билан белгиланган муддат давомида кейинчалик бегоналаштириладиган акциядорлик жамиятида давлатнинг вакиллиги бўйича ҳаракатларни амалга ошириш учун Давлат мулки қўмитаси Ишончли бошқарувчига (бошқарувда ушбу акциядорлик жамиятининг акцияларига эга бўлган) ишончнома беради. Акцияларни бегоналаштиришда (сотишда) Давлат мулки қўмитаси томонидан берилган ишончнома акцияларни бегоналаштиришнинг тегишли шартномаси бўйича мажбуриятлар тўлиқ бажарилган пайтдан бошлаб ўз кучини йўқотади.
3.5. Қуйидагилар ишончли бошқарув шартномасининг мажбурий иловалари ҳисобланади:
охирги ҳисобот санасидаги ҳолати бўйича тегишли иловалар ва корхоналарнинг асосий фондларини хатлаш далолатномаси билан охирги ҳисобот санасидаги ҳолати бўйича акциядорлик жамиятининг бухгалтерия баланси;
миқдори устав жамғармасининг 5 фоизидан ошадиган ушбу эмитент акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар тўғрисида маълумотлар (ёпиқ акциядорлик жамияти учун — устав жамғармасининг 5 фоизидан кўпига эгалик қиладиган муассислар (акциядорлар) таркиби тўғрисида расмий муҳр билан тасдиқланган маълумотлар);
муддати ўтказиб юборилган қарзлар кўрсатилган ҳолда кредиторлик ва дебиторлик қарзларни тушунтириш.
IV. Ишончли бошқарувчининг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.1. Ишончли бошқарувчи лавозимига кўра акциядорлик жамияти Кузатувчи кенгашининг аъзоси ҳисобланади, Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди). Ишончли бошқарувчи лавозимига кўра Акциядорлар умумий йиғилиши Раёсати таркибига киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4.2. Ишончли бошқарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва ишончли бошқарув ҳақида тузилган шартнома шартларига мувофиқ ишончли бошқарувга олинган давлатга тегишли акциялар пакетига нисбатан, бегоналаштириш ва уни гаров сифатида фойдаланишдан ташқари, барча юридик ва амалий ҳаракатларни содир этиш;
ишончли бошқарувга берилган давлатга тегишли акциялар пакети билан Кузатувчи кенгаш аъзоси ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши иштирокчиси сифатида ўзининг барча ваколатларидан фойдаланиш;
қонун ҳужжатлари билан назарда туғилган ҳолларда унга ишончли бошқарувга берилган давлатга тегишли акцияларни ўз мулкига сотиб олиш;
шартнома шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ мукофот олиш.
4.3. Ишончли бошқарувчи қуйидагиларга мажбурдир:
акциядорлик жамиятини ишончли бошқариш шартномасига кўра фойда кўрувчи ҳисобланган давлат манфаатларини ифодалаш;
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида акцияларнинг давлатга тегишли миқдори билан ва амалдаги қонун ҳужжатларига биноан бериладиган ҳуқуқлар доирасида ҳаракатларни амалга ошириш;
корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини яхшилашга ва бошқариладиган корхонанинг барча даражадаги бюджетлар олдида қарзлари, иш ҳақи тўлаш ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги пайдо бўлишига йўл қўймасликка қаратилган ягона стратегияни ўтказиш;
акцияларнинг курс қийматини ва харидоргирлигини ошириш юзасидан тадбирларни амалга ошириш;
давлатга тегишли акциялар пакетига нисбатан давлатнинг манфаатлари (ҳуқуқлари) бузилиши бартараф этилишини талаб қилиш;
маҳсулотлар ассортименти кенгайишига ва сифати яхшиланишига ёрдам бериш;
рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини таъминлаш учун замонавий технология асбоб-ускуналари ва технологиялар асосида ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
акциядорлик жамиятининг бюджетга мажбурий тўловлар, иш ҳақи тўлови бўйича қарздорлиги пайдо бўлганда, шунингдек корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва молиявий ҳолати ёмонлашган ҳолда жамият Кузатувчи кенгашининг таркибини ва ижро этувчи органини қайта сайлаш мақсадида акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши чақирилишини талаб қилиш;
ишончли бошқарув билан боғлиқ фаолият юзасидан алоҳида банк счётларида ҳисоб-китоблар қилиш;
ишончли бошқарувга олинган акцияларни алоҳида «Депо» счётида сақлаш;
акцияларнинг давлатга тегишли пакетини ҳеч қандай шаклда бегоналаштирмаслик, бошқа шахсларни мажбуриятлар билан қийнаб қўймаслик ва ундан гаров сифатида фойдаланмаслик;
ишончли бошқарув шартномаси тузилган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай шартнома нусхасини барча мажбурий иловалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиш;
акцияларнинг давлатга тегишли пакети бўйича дивидендлардан бошқарилаётган корхонани реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун мақсадли фойдаланишни таъминлаш.
V. Давлат мулки қўмитасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
5.1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
давлатга тегишли акциялари пакети ишончли бошқарувга берилган корхона фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ва ҳисоботларни амалдаги қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган муддатларда Ишончли бошқарувчидан олиш;
ишончли бошқарувчидан Шартнома мажбуриятлари бажарилишини, фойда олувчи — давлат учун нохуш оқибатлар бартараф этилишини, шунингдек мазкур Шартнома шартлари бузилган тақдирда, башарти ушбу зарарлар енгиб бўлмайдиган куч оқибатида юз берганлиги ишончли бошқарувчи ёки унинг вакили томонидан исботланмаса, моддий зарар ва бой берилган фойда қопланишини талаб қилиш.
5.2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси қуйидагиларга мажбурдир:
учинчи шахсларнинг мажбуриятлари билан қийнаб қўйилмаган ва бошқа ҳар қандай усул билан бегоналаштирилмаган (доимий равишда ёки вақтинча) давлатга тегишли акциялар пакетини ишончли бошқарувга бериш;
мазкур Шартнома бўйича вазифалар бажарилиши ва ҳуқуқлар амалга оширилиши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва маълумотларни ишончли бошқарувчига бериш;
давлат мулкини бошқариш бўйича Давлат мулки қўмитасига берилган ҳуқуқларга мувофиқ ишончли бошқарувчининг фаолиятига кўмаклашиш.
VI. Ишончли бошқарувчининг ҳисоботи
6.1. Ишончли бошқарувчи ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги олдида ҳисобот беради, улар ишончли бошқарувчининг шартномалари зарур тартибда бажарилиши ва корхона молия хўжалик ҳолатининг мониторингини амалга оширадилар.
6.2. Ишончли бошқарувчининг ҳисоботи шакли ва муддатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
6.3. Ишончли бошқарувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоботнинг ўз вақтида тузилиши ва ишончлилиги учун жавоб беради.
VII. Ишончли бошқарувга берилган акцияларни бегоналаштириш
7.1. Давлатга тегишли акциялар пакетини (ёки унинг бир қисмини) бегоналаштириш (сотиш) ҳақида белгиланган тартибда қарор қабул қилинган ҳолда ишончли бошқарув шартномаси бегоналаштириладиган акцияларга нисбатан тўхтатилади.
7.2. Давлатга тегишли акцияларнинг бўлажак бегоналаштирилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ишончли бошқарувчини хабардор қилиши шарт. Ишончли бошқарувчи хабарни олган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида кўрсатилган акцияларни ўзининг «Депо» счётидан Давлат мулки қўмитаси счётига ўтказишга мажбурдир.
VIII. Ишончли бошқарувчи фаолиятининг тақдирланиши
8.1. Ишончли бошқарувчи фаолиятини тақдирлаш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган Тартиб асосида қонун ҳужжатларига ва акциядорлик жамияти Уставига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8.2. Ишончли бошқарувчи фаолиятини тақдирлаш қуйидаги шаклларда ва миқдорларда амалга оширилади____________________.
8.3. Мукофотларни тўлаш муддати: ___________________.
IX. Алоҳида шартлар
9.1. Ишончли бошқарувчи қайта ташкил этилган тақдирда Шартнома Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг қарорига кўра унинг ҳуқуқий вориси билан қайта тузилиши мумкин, мазкур Шартномага кўра барча ҳуқуқлар, мажбуриятлар ва жавобгарлик унга ўтади. Ишончли бошқарувчи қайта ташкил этилган кунда ўзининг қайта ташкил этилиши факти тўғрисида Давлат мулки қўмитасига маълум қилиши шарт. Давлат мулки қўмитаси ҳуқуқий ворис билан ишончли бошқарув шартномаси тузишдан бош тортганда акцияларнинг давлатга тегишли пакети 2 кун муддатда Давлат мулки қўмитасига қайтарилиши керак.
9.2. Қонун ҳужжатлари билан давлатга тегишли акциялар пакетини ишончли бошқарувга беришнинг бошқа тартиби белгиланганда ўша тартиб кучга кирган пайтдан бошлаб 2 ҳафта муддатда мазкур Шартнома қайта тузилиши керак.
X. Томонларнинг жавобгарлиги
10.1. Агар Ишончли бошқарувчи давлатга тегишли акциялар пакетини ишончли бошқаришда фойда олувчининг — давлатнинг манфаатлари тўғрисида зарур ғамхўрлик қилмаган тақдирда акцияларнинг давлатга тегишли пакети ишончли бошқарилган вақт учун зарарлар ва бой берилган фойдани фойда олувчига — давлатга тўлайди.
10.2. Ишончли бошқарувчи унга ишониб топширилган давлатга тегишли акциялар пакети сақланиши, унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган зарарлар учун, башарти ушбу зарарлар енгиб бўлмайдиган куч оқибатида ёхуд Давлат мулки қўмитасининг ҳаракатлари натижасида юз берганлигини исботлай олмаса, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
10.3. Ишончли бошқарувчи томонидан унга берилган ваколатлар оширилган ҳолатларда ёки унга нисбатан белгиланган чеклашлар бузилган ҳолда содир этилган битишув бўйича Ишончли бошқарувчи жавоб беради.
10.4. Ишончли бошқарувчи (унинг раҳбари) ва Давлат мулки қўмитаси ўзига тегишли мажбуриятлар зарур тартибда бажарилмаганлиги учун амалдаги қонун ҳужжатлари томонидан белгиланган тартибда қуйидаги шаклларда жавоб беради:
— ишончли бошқарув шартномасининг муддатидан олдин тўхтатилиши;
— уларнинг нотўғри ҳаракатлари оқибатида етказилган зарарларнинг қопланиши (компенсация қилиниши) (суд қарори бўйича);
— шартнома интизоми бузилганлиги учун Ишончли бошқарувчи ва Давлат мулки қўмитаси мансабдор шахсларининг жавобгарлиги;
— қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган жавобгарликнинг бошқа шакллари.
10.5. Ишончли бошқарувчи давлатга тегишли акциялар пакетларини бошқаришда енгиб бўлмайдиган кучлар, ёхуд Давлат мулки қўмитаси ҳаракатлари билан (агар булар суд тартибида исботланса) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатларига етказилган зарарлар ёки зиён учун жавоб бермайди.
XI. Шартноманинг бошқа шартлари
11.1. Шартноманинг бошқа шартлари
XII. Шартноманинг амал қилиши тўхтатилиши
12.1. Ишончли бошқарувчи билан тузилган шартнома қуйидаги ҳолатлар бошланганда тўхтатилиши мумкин:
шартнома муддати тугаши муносабати билан шартномани тўхтатиш тўғрисида томонлардан бири ариза берганда;
давлатга тегишли акциялар пакетини бегоналаштириш ҳақида белгиланган тартибда қарор қабул қилинганда;
ишончли бошқарувчи ҳисобланган фуқаро вафот этганда, у ҳуқуқий лаёқатсиз, ҳуқуқий лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб тан олинганда, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор иқтисодий ночор (банкрот) деб тан олинганда;
юридик шахс — ишончли бошқарувчи қайта ташкил этилганда ёки тугатилганида, у иқтисодий ночор (банкрот) деб тан олинганда;
фойда кўрувчи — давлат шартнома бўйича фойдани олишдан бош тортганда, агар шартнома билан ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса;
ишончли бошқарувчи мол-мулкни ишончли бошқаришни шахсан амалга ошира олмаслиги муносабати билан ишончли бошқарувчи ёки Давлат мулки қўмитасининг ишончли бошқарувни амалга оширишни рад этиши;
ишончли бошқарувчи ўз мажбуриятларини зарур даражада амалга оширмаган тақдирда шартноманинг Давлат мулки қўмитаси ташаббуси билан бекор қилиниши;
бошқа томон ўз мажбуриятларини бажарилмаганлиги ёки тегишлича бажармаганлиги муносабати билан томонлардан бирининг асоси кўрсатилган аризаси берилганда. Шартнома ариза берилган пайтдан бошлаб 30 кун ўтгач бекор қилинган деб ҳисобланади.
Амалдаги қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган бошқа асослар бўлганда.
12.2. Ишончли бошқарув шартномаси амал қилиши тўхтатилгандан кейин акцияларнинг давлатга тегишли пакетига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни бошқариш амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
12.3. Шартнома акцияларнинг давлатга тегишли пакети ишончли бошқарувчининг «Депо» счётидан Давлат мулки қўмитаси счётига ўтказилган пайтдан, шунингдек мазкур Шартнома билан назарда тутилган томонларнинг бошқа мажбуриятлари бажарилиши тугалланиши билан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
XIII. Низоларни ҳал қилиш
13.1. Низолар пайдо бўлганда томонлар уларни ўзаро аҳдлашув асосида ҳал қилиш учун барча чораларни кўрадилар.
13.2. Ўзаро аҳдлашув бўйича ҳал бўлмаган низолар суд тартибида ҳал қилинади.
Томонларнинг юридик манзиллари ва реквизитлари:

Муассис:

Ишончли бошқарувчи:

__________________________‎

__________________________‎

__________________________‎

__________________________‎

__________________________‎

__________________________‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
22 августдаги 361-сон қарорига
6-ИЛОВА
Давлатнинг акциядорлик жамиятларидаги ишончли вакили тўғрисида
Н И З О М
Мазкур Низом устав жамғармаларида давлат улуши 25 фоиздан ошувчи акциядорлик жамиятларидаги давлатнинг ишончли вакили фаолиятини амалга оширишнинг шартлари ва тартибини белгилайди.
I. ДАВЛАТНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИНИ ТАЙИНЛАШ ВА УНИНГ МАҚОМИ
1.1 Давлатнинг ишончли вакили акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ва акциядорлик жамияти Кузатувчи кенгашидаги ваколатли давлат вакили ҳисобланади ва давлат номидан акциядорнинг қонуний ҳуқуқларини амалга оширади.
Давлатнинг ишончли вакили лавозими бўйича акциядорлик жамияти Кузатувчи кенгашининг аъзоси ҳисобланади, Акциядорларнинг умумий йиғилишига сайланмайди (қайта сайланмайди). Давлатнинг ишончли вакили лавозими бўйича Акциядорлар умумий йиғилиши Раёсати таркибига киради.
1.2. Давлатнинг ишончли вакили Вазирлар Маҳкамасининг ёки Вазирлар Маҳкамаси тегишли Комплексининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан бўшатилади.
1.3. Давлат ишончли вакилини тайинлаш Вазирлар Маҳкамасининг Комплекси ташкил этадиган ва ўтказадиган номзод билан тегишли суҳбат ўтказилгандан сўнг белгиланган тартибда амалга оширилади.
II. ДАВЛАТ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
2.1. Қуйидагилар давлат ишончли вакилининг вазифаларига киради:
корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини яхшилашга қаратилган стратегия олиб бориш, менежмент ва маркетинг тизимини такомиллаштириш;
акциялар эгаси ҳисобланадиган давлат ҳуқуқлари бузишларини бартараф этиш;
рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш учун замонавий технологик асбоб-ускуналар ва технологиялар асосида ишлаб чиқаришни реновация қилишни ва корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни янгилашни амалга оширишга доир чора-тадбирлар кўриш, ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун инвестициялар жалб қилиш;
акциядорлик жамияти томонидан муомалага чиқарилган акцияларнинг курс қийматини ва уларнинг харидоргирлигини ошириш;
бюджет олдида қарз пайдо бўлишига, корхонанинг иқтисодий аҳволи ёмонлашувига йўл қўймасликка доир чора-тадбирлар кўриш;
акциядорлик жамияти томонидан акциядорларнинг ҳуқуқларига ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилаётганлигини назорат қилиш;
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, маҳсулотлар ассортиментини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш, экспорт етказиб беришлар ҳажмини кўпайтириш;
акцияларнинг давлат пакети бўйича дивидендлардан акциядорлик жамиятини реконструкция қилиш ва уни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун мақсадли фойдаланишни таъминлаш;
Вазирлар Маҳкамасининг Комплекси томонидан белгиланган бошқа вазифалар.
III. ДАВЛАТ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1. Давлатнинг ишончли вакили қуйидаги ҳуқуқларга эга:
жамият устави ва амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда, давлатга тегишли акциялар пакети миқдорига мувофиқ жамият Кузатувчи кенгаши аъзоси ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши қатнашчиси сифатида ўзининг барча ваколатларидан фойдаланиш;
Кузатувчи кенгашга акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб киритиш ва Кузатувчи кенгаш акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни амалга оширишни рад этган ҳолларда кўрсатиб ўтилган талабни қондириш.
Акциядорлар умумий йиғилишида ва жамият Кузатувчи кенгашида қарорлар қабул қилишда овоз бериш;
акциядорлик жамияти фаолияти тўғрисида молиявий-иқтисодий ва бошқа ахборотларни, жумладан корхонанинг тижорат сири ҳисобланган ахборотларни олиш.
3.2. Давлатнинг ишончли вакили қуйидагиларга мажбурдир:
акцияларнинг давлат пакети билан бериладиган ваколатларга мувофиқ мазкур Низомнинг 2.1-бандида кўрсатиб ўтилган ўз вазифалари бажарилишини таъминлаш;
Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатувчи кенгашнинг барча мажлисларида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Комплекси билан келишилган корхоналарни ривожлантириш стратегиясига мувофиқ якуний қарорлар қабул қилиш чоғида овоз беришда бевосита қатнашиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комплексини ва Молия вазирлигини ўз фаолияти натижалари ва акциядорлик жамиятининг молиявий-иқтисодий аҳволи тўғрисида хабардор қилиш;
давлатнинг ишончли вакилига юкланган ваколатларни амалга оширишда унга маълум бўлиб қолган маълумотларни учинчи шахсга айтмаслик ва улардан давлат манфаатларига зид келувчи мақсадларда фойдаланмаслик;
Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни ахборот учун юбориш:
а) акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар;
б) акциядорлик жамияти бошқарув органининг бошқа аъзолари томонидан тақдим қилинган қарорлар лойиҳалари бўйича овоз бериш тўғрисидаги таклиф;
в) давлатнинг ишончли вакили киритадиган ва қўллаб-қувватлайдиган акциядорлик жамияти бошқарув органининг қарорлари рўйхати;
қуйидаги масалалар бўйича қарорлар лойиҳаларини уни тайинлаган Вазирлар Маҳкамасининг Комплекси билан келишиб олиш:
а) таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
б) бошқарув органларига ва акциядорлик жамиятининг назорат қилувчи органига аниқ шахсларни тайинлаш ва сайлаш;
в) акциядорлик жамияти соф активларининг 10 фоизидан ортиқ миқдордаги кредитларни олиш;
г) жамият билан йирик битишувлар, шунингдек тобе шахслар билан битишувлар тузиш;
д) кўчмас мулкни сотиш ва бошқача бегоналаштириш, шунингдек баланс қиймати акциядорлик жамияти соф активларининг 10 фоизидан ошадиган кўчмас мулкни гаровга қўйиш (ипотека);
е) акциядорлик жамиятининг бошқа хил ташкилотлар (шу жумладан, шўъба корхоналар) ва молия-саноат гуруҳлари ташкил этишда қатнашиши.
3.3. Вазирлар Маҳкамаси Комплексининг кўрсатмалари бўлмаган ҳолларда давлатнинг ишончли вакили давлат манфаатлари йўлида иш кўриб Акциядорларнинг умумий йиғилишида ва Кузатувчи кенгашда мустақил равишда овоз беради.
3.4. Давлатнинг ишончли вакили Вазирлар Маҳкамаси Комплексининг розилигисиз акциядорлик жамияти бошқарув органларида бошқа акциядорларнинг вакили бўла олмайди.
IV. ДАВЛАТНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИ ФАОЛИЯТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ
4.1. Давлатнинг ишончли вакилларига ҳақ тўлаш амалдаги қонун ҳужжатлари ва жамият Устави билан белгиланган тартибда жамият Кузатувчи кенгаши аъзоси сифатида акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади.
V. ДАВЛАТ ИШОНЧЛИ ВАКИЛИНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ
5.1. Давлатнинг ишончли вакили ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комплекси ва Молия вазирлиги олдида ўз фаолияти якунлари тўғрисида ҳисобот беради.
5.2. Давлатнинг ишончли вакили тайинлангандан сўнг 10 кун давомида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидаги ахборотларни тақдим этиши керак:
ўзининг тайинланганлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Комплекси баёни қарорининг бир нусхаси;
ишонилган объект тўғрисидаги (корхона ва тармоқнинг номи, манзили, реквизитлар), шунингдек акцияларнинг давлатга тегишли улуши ҳақидаги ахборот;
кадрларни ҳисобга олишнинг тўлдирилган шахсий варақаси.
5.3. Давлатнинг ишончли вакили қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ўз мажбуриятларининг ўз вақтида, тўлиқ ва зарур даражада бажарилиши учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.