Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига маҳсулот келтириш ва уни республикадан ташқарига чиқариш бўйича Вазирлар Маҳкамаси илгари қабул қилган қарорларнинг қандай бажарилаётганлиги ҳамда бу ишда зарур тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида»1992 йил 30 апрелдаги 220-сон қарорига 2-илованинг
16-бандини қисман ўзгартириб белгилансинки, мустақил равишда сотиш учун корхоналар ва хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган вино материалларини республика ташқарисига чиқариш учун рухсатнома (лицензия)лар «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни томонидан берилади.