Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Парвоз хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси ташкил этилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига
иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Устави
8-бандининг:
олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаро авиацияси» сўзлари «авиакомпания» сўзи билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Давлат комиссияси тўғрисида» 1993 йил 7 июндаги 271-сон қарори
3-бандининг:
биринчи хатбошидаги«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг бош директори» сўзлари «Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ташқи ишлар, Ташқи иқтисодий алоқалар, Мудофаа, Макроиқтисодиёт ва статистика, Ички ишлар, Адлия, Молия, Соғлиқни сақлаш вазирларининг ўринбосарлари; Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси раисларининг ўринбосарлари; «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти бош директори; Гидрометеорология бош бошқармасининг бошлиғи, «Ўзаэронавигация» директори; Вазирлар Маҳкамасининг Коммуникациялар комплекси котибияти мудири; Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директорининг ўринбосари — лавозимларига кўра ва кўрсатиб ўтилган бошқарув органлари раҳбарларининг тавсиясига биноан Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг аъзолари этиб белгилансинлар»;
4-банддаги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси» сўзлари «Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 июндаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисидаги низомнинг
1 ва
5-бандларидаги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси» сўзлари «Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.