Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Парвоз хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси ташкил этилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига
иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 4 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Устави
8-бандининг:
олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаро авиацияси» сўзлари «авиакомпания» сўзи билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Давлат комиссияси тўғрисида» 1993 йил 7 июндаги 271-сон қарори
3-бандининг:
биринчи хатбошидаги«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг бош директори» сўзлари «Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ташқи ишлар, Ташқи иқтисодий алоқалар, Мудофаа, Макроиқтисодиёт ва статистика, Ички ишлар, Адлия, Молия, Соғлиқни сақлаш вазирларининг ўринбосарлари; Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси раисларининг ўринбосарлари; «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти бош директори; Гидрометеорология бош бошқармасининг бошлиғи, «Ўзаэронавигация» директори; Вазирлар Маҳкамасининг Коммуникациялар комплекси котибияти мудири; Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директорининг ўринбосари — лавозимларига кўра ва кўрсатиб ўтилган бошқарув органлари раҳбарларининг тавсиясига биноан Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг аъзолари этиб белгилансинлар»;
4-банддаги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси» сўзлари «Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 7 июндаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО) ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисидаги низомнинг
1 ва
5-бандларидаги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси» сўзлари «Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт ва алоқа соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат пошлина миқдорларни тасдиқлаш тўғрисида» 1997 йил 19 февралдаги 89-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 2-сон, 6-модда) 2-банднинг
биринчи ва
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси» сўзлари «Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.