1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер;
2.Иқтисодиёт / Давлат кадастри. Геодезия ва картография]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида Давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 389-сонли «Давлат кадастрларини юритиш соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига, «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастри юритилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
1999 йилда Ўзбекистон Республикаси минтақалари бўйича ерлар сифатини баҳолаш (тупроқ бонитетини аниқлаш) бўйича ишларни амалга ошириш жадвали 2-иловага* мувофиқ;
* 2-илова берилмайди.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида гувоҳнома намунаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туманлар ва шаҳарларда бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларига юклансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси, «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар уч ой муддатда ер кадастри кўрсаткичлари таркибини, тизимини ҳамда ер кадастри ҳужжатларининг ҳисобот шаклларини ишлаб чиқсинлар, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги эса тасдиқласин.
5. Ер ресурслари давлат қўмитаси ва «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси:
давлат ер кадастрини юритишнинг илмий тамойиллари ва услубиятини Давлат кадастрлари ягона тизимини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқишни ташкил этсинлар;
ер кадастрига доир ахборотларни манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериш тартибини белгиласинлар;
1999 йилдан бошлаб ерларни харитага олиш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва баҳолашнинг замонавий технологияларига ўтишни таъминласинлар;
республикада ерга доир ахборотларнинг автоматлаштирилган тизими (ЕААТ)ни босқичма-босқич яратишга киришсинлар;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда кадастр ишлари учун кадрлар тайёрлашни таъминласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат ер кадастрини юритишга доир ишларни бюджет кўрсаткичларида назарда тутилган ҳажмларда давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўз вақтида маблағ билан таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Бош вазир ўринбосари Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 31 декабрь,
543-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон қарорига 1-ИЛОВА
Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Давлат ер кадастри ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар кафолатланишини таъминлаш, ерларни ҳисобга олиш ва баҳолаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига, «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ юритилади.
2. Давлат ер кадастри ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, тоифалари, сифат хусусиятлари ва қиммати, ер участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборатдир.
3. Ўзбекистон Республикасининг ер фонди давлат ер кадастри объекти ҳисобланади.
4. Ернинг табиий хоссаларини, ҳуқуқий ҳолатини ва ундан фойдаланишни ҳар томонлама ўрганиш ва баҳолаш давлат ер кадастрининг мавзуси ҳисобланади.
5. Ер кадастри ахборотини ишлаб чиқиш технологиясини доимий равишда такомиллаштириш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва фойдаланувчиларга ишончли ва тежамли ер кадастри ахбороти бериш давлат ер кадастрининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Давлат ер кадастрини юритиш аэрокосмик суратга олиш, топографик-геодезик, картографик, тупроқ, агрокимёвий, геоботаник тадқиқотлар ва бошқа тадқиқотлар ва изланишлар олиб бориш, ерларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан ҳисобга олиниши ва баҳоланиши, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан таъминланади.
6. Давлат ер кадастри ер муносабатларини тартибга солиш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни ер тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш, ердан оқилона фойдаланишни, қайта тиклаш ва муҳофаза қилишни, ер тузилишини ташкил этиш, ер учун ҳақ тўлаш миқдорларини асослаш, хўжалик фаолиятини баҳолаш учун мўлжалланган.
7. Қуйидагилар давлат ер кадастрининг таркибий қисмлари ҳисобланади:
ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини, ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, ижарага олиш ҳуқуқларини, сервитутларни ҳамда бу ҳуқуқларга доир бошқа чеклашларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
ер сифатини ҳисобга олиш (тупроқ бонитетини аниқлаш);
ерни қиймат жиҳатидан баҳолаш.
8. Қуйидагилар давлат ер кадастрини юритишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади:
республиканинг бутун ҳудудини қамраб олиш;
фазовий координатларнинг ягона тизимини қўллаш;
ер кадастрига доир ахборот ишлаб чиқилиши услубиётининг бирлиги ва узлуксизлиги;
ер кадастри ахборотининг ишончлилиги ва тежамлилиги.
9. Давлат ер кадастри маълумотлари асосий (дастлабки) ва жорий маълумотларга бўлинади. Дастлабки рўйхатдан ўтказиш вақтида олинган маълумотлар ва давлат ер кадастрининг дастлабки маълумотларини тузиш асосий ахборот ҳисобланади.
Давлат ер кадастри маълумотларини қайта рўйхатдан ўтказиш ва (ёки) ўзгартириш жараёнида олинган маълумотлар жорий ахборот ҳисобланади.
10. Давлат ер кадастри Давлат кадастрларининг ягона тизимини, бошқа кадастр тизимлари ва мониторингларини яратиш ва юритиш учун фазовий-ҳуқуқий асос ҳисобланади.
11. Ер кадастри ахборотидан ер муносабатларини тартибга солишда, ердан фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий ва экологик вазифаларни ҳал этишда фойдаланилиши керак.
12. Давлат ер кадастрини юритиш ишлари давлат бюджетидан, шунингдек ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олганлик учун ундириладиган маблағлар ва бошқа манбалар ҳисобидан маблағ билан таъминланади.
13. Қуйидагилар давлат ер кадастрининг мазмунини ташкил этади: ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, ер миқдори ва сифатини ҳисобга олиш (тупроқ бонитетини аниқлаш), ерни қиймат жиҳатидан баҳолаш, шунингдек ер кадастри ахборотини тизимлаштириш, сақлаш, янгилаш ва манфаатдор шахсларга тегишли шакллар ва ҳажмларда бериш.
14. Мулк ҳуқуқи субъектини, ер участкаларига эгалик қилиш ва фойдаланишни белгиловчи, ер участкасига бўлган ҳуқуқлар кафолатланишини таъминловчи, ерни ҳисобга олиш ва баҳолаш учун асос яратувчи ерни рўйхатдан ўтказишга доир ахборот ер кадастри ахборотининг асосий, дастлабки таркибий қисми ҳисобланади.
Дастлабки рўйхатдан ўтказиш ахборотини шакллантириш пайтида ишларни ўтказиш пайтигача тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлувчи ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар чегаралари белгиланади ва рўйхатдан ўтказилади (қайта рўйхатдан ўтказилади).
15. Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи бундай ҳуқуққа оид давлат ордери, олди-сотди шартномалари ва ер участкаларига мулк ҳуқуқи юзага келиши учун асос бўладиган, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳадя этилганлиги, алмаштирилганлиги тўғрисидаги битимлар ва бошқа ҳужжатлар асосида тартибга солинади.
Ер участкаларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи тегишли органларнинг ер бериш тўғрисидаги қарорлари асосида рўйхатдан ўтказилади.
Ерни ижарага олиш ҳуқуқи ер участкасини ижарага олиш шартномаси асосида рўйхатдан ўтказилади.
Сервитутлар ва мулк ҳуқуқини бошқа чеклашлар, ер участкаларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш шартномалар, суд қарорлари асосида рўйхатдан ўтказилади.
Ер участкасидан ўзгаларнинг ҳам қисман фойдаланиши мумкинлиги давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлар асосида рўйхатдан ўтказилади.
Бинога, иморатга ва иншоотга бўлган мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтиши натижасида юзага келган ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи ана шу мулкдорларнинг олди-сотдиси, алмаштирилганлиги, ҳадя этилганлиги, васият қилинганлиги тўғрисидаги тегишли шартномалар ва бошқа шартномалар, мулкдорларнинг ёки улар томонидан вакил қилинган органлар ва шахсларнинг қарорлари, шунингдек бинога, иморатга, иншоотга мулк ҳуқуқи ундан бошқага ўтаётган шахснинг ер участкасига тегишли ҳужжатлари (тегишли ҳокимият органларининг қарори билан расмийлаштирилгандан кейин) асосида рўйхатдан ўтказилади.
16. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш натурада ер участкалари чегаралари аниқлангандан, расмийлаштиришнинг рўйхатдан ўтказиш йиғими тўлангандан ва ҳужжатлар берилгандан кейин туман (шаҳар) ер кадастри дафтарининг таркибий қисми ҳисобланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар регистрида амалга оширилади (3-илова).
Ер участкаларига эгалик қилиш, фойдаланиш, ижарага олиш ва мулк ҳуқуқи ўзгага ўтиши пайдо бўлганлиги давлат рўйхатига олинганлиги учун юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг иккидан бир қисми, жисмоний шахслардан эса ўндан бир қисми миқдорида тўлов ундирилади.
Ер участкаларига эгалик қилиш, фойдаланиш, ижарага олиш ва мулк ҳуқуқлари тўхтатилиши давлат рўйхатига олинганлиги, шунингдек ер участкасини сақлаш вазифалари, сервитутлар ва бу ҳуқуқларга оид бошқа чеклашлар учун тўлов ундирилмайди.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олишни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкасининг кимга тегишли эканлиги тўғрисида низо борлигидан далолат берувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;
давлат рўйхатига олиш органида мазкур ер участкасининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги.
17. Ер участкаларининг натурада чегараларини белгилаш геодезия усуллари билан ёки жойнинг ўзида чегараларнинг бурилиш нуқталарини зарур аниқликда белгилаш ва уларни чегара қозиқлари билан маҳкамлаш йўли билан картография материалидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Ер участкаларининг умумий майдони талаб қилинадиган аниқликда таҳлилий, график-таҳлилий ёки механик усуллар билан аниқланади.
Ерни рўйхатдан ўтказиш ахбороти автоматлаштирилган ерга доир ахборот тизимига киритилади.
Жорий рўйхатдан ўтказиш ахборотини шакллантиришда рўйхатга олувчи ҳужжатлар мундарижасига мулкдорлар, ер участкалари эгалари ва фойдаланувчиларининг ҳуқуқий ҳолати, шунингдек ернинг майдони, чегаралари, ундан фойдаланиш мақсади ва фойдаланиш режими бўйича юз берган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Натурада қайд этилган ўзгартиришлар, улар ҳужжатлар билан расмийлаштирилгандан кейин, ер кадастри дафтарига ҳамда автоматлаштирилган ерга доир ахборот тизимига киритилади.
18. Ер участкаларининг умумий майдонини ҳисобга олиш асосан геодезия усуллари билан, юқори аниқликни талаб этмайдиган ҳолларда эса картометрик усуллар билан бажарилади.
Экин майдонлари бўйича ер миқдорини ҳисобга олиш бир ва ундан ортиқ контурлардан иборат бўлган асосий ер кадастри бирликлари — ер участкалари доирасида юритилади. Барча тоифадаги экин майдонлари ҳисобга олиниши керак.
Экин майдонлари бўйича ер миқдорини асосий ҳисобга олиш тегишли кўламдаги янгиланган режа-картография асосида картометрик усул билан амалга оширилади.
19. Ер сифатини ҳисобга олиш қуйидагиларни ўз ичига олади: табиий-қишлоқ хўжалиги ва ер кадастри бўйича районлаштириш, ер таснифи, уларни экология, технология ва шаҳарсозлик белгилари ва бошқа белгилар бўйича тавсифлаш, тупроқ ва ерни гуруҳларга ажратиш.
Ерларнинг ўлчами, жойлашган ўрни, экин майдонлари турлари ва сифат ҳолатига оид қайд этиладиган маълумотлар ерни ҳисобга олиш ахборотини ташкил этади.
20. Маъмурий-ҳудудий даражанинг ошишига қараб ерни ҳисобга олиш ахбороти унинг кўрсаткичларининг қиёсийлигига риоя қилинган ҳолда умумлаштирилади.
21. Ерлар қийматини баҳолаш турли мақсадларга мўлжалланган ерлардан фойдаланиш самарадорлигининг ҳозирги вақтдаги даражасини аниқлаш, келажакда уни ошириш имкониятларини таҳлил қилиш, асослаш, ер солиғи ва бошқа тўловларни, унинг норматив баҳосини ҳисоблаб чиқариш, ерларни давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда йўл қўйилган нобудгарчилик ва кўрилган зарарларни қоплаш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни рағбатлантириш учун амалга оширилади.
Барча тоифадаги ерларни баҳолаш қонунчилик билан белгиланган тартибда натура (ерларнинг ҳар бир тоифаси учун ўзига хос бўлган) ва қиймат кўрсаткичлари тизими ёрдамида амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги мақсадларидаги ерлар учун ҳам тупроқнинг унумдорлик қуввати — тупроқ бонитети бўйича қиёсий баҳолаш амалга оширилади.
Ерларнинг қиймат баҳосига ва тупроқ бонитетига доир маълумотлар ер баҳосига оид ахборотни ташкил этади.
22. Ерни рўйхатга олиш, ерни ҳисобга олиш ва ерни баҳолашга доир асосий ва жорий ахборотлар ер кадастри ахбороти мажмуини ташкил этади, улар ҳар хил: алфавит — рақам (матн, жадвал, координатлар ва майдонлар рўйхати), график (режа, харита, схемалар), электрон рақам (ЭҲМнинг тезкор хотираси, магнит манбалари) шаклларида қайд этилади.
23. Ҳар бир маъмурий-ҳудудий даражада тақдим этиладиган ер кадастрига доир ҳужжатларнинг таркиби ва шакли «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишиб олинади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
24. Ер кадастрига доир маълумотларнинг ишончлилиги учун давлат ер кадастрини юритиш вазифаси юкланган туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларининг ваколатли шахслари, шунингдек, ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва ер участкалари мулкдорлари жавоб берадилар.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
25. Туманлар ва шаҳарларда бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
26. Дастлабки кадастр маълумотлари янгиланаётганда ер участкаларининг ҳуқуқий ҳолатида, ерларнинг сифат ҳолати ва улардан фойдаланишда, уларни баҳолашда юз бераётган ўзгаришлар аниқланади ва рўйхатдан ўтказилади. Ер участкалари мулкдорлари, ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар давлат ер кадастрини юритиш вазифаси юкланган тегишли хизматларга кўрсатиб ўтилган ўзгаришлар тўғрисида ўн кун муддатда ахборот беришга мажбурдирлар.
мулкдорлардан, ер эгаларидан, ердан фойдаланувчилардан ва ижарачилардан ҳуқуқий ҳолатда, ер участкаларининг таркибида ва ер участкаларидан фойдаланишда юз берган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни тўплайдилар ва натурада текширилгандан кейин жорий ўзгаришларни уч кун мобайнида ер кадастри ахборотига киритадилар;
туман (шаҳар) ер ресурслари миқдори ва уларнинг сифати тўғрисидаги маълумотлар банкларини тузадилар ва уларни замонавий даражада тутадилар;
ҳар йили 15 январгача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларига ерларнинг миқдори ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 446-модда)
туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимларининг ҳисоботларини умумлаштирадилар, ер участкасига эгалик ҳуқуқи субъектлари, минтақадаги ер ресурслари миқдори, сифати ва уларни баҳолашга доир маълумотлар банкини яратадилар, Республика ер маълумотлари ягона банкини яратишда қатнашадилар;
ер участкаларига бўлган мулкчилик, уларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва ижарага олиш ҳуқуқини, сервитутлар тўғрисидаги битимларни ва ушбу ҳуқуқлар бўйича бошқа чеклашларни рўйхатдан ўтказадилар;
табиатни муҳофаза қилиш органлари билан келишиб олинган минтақа ерларининг миқдори ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар йили 1 февралгача «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига тақдим этадилар.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 446-модда)