Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Mapказий банки ва Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банкининг СССР Давлат банки ва Россия банкининг 1961 — 1992 йиллар нусхасидаги қоғоз рублларани муомаладан чиқариш даврида аҳолининг Жамғарма банки муассасаларидаги алоҳида махсус фоизсиз счётларга топширилган пул маблағларини 1994 йилнинг 5 майидан бошлаб қайтариб бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банки :
омонатчилар маблағларни талаб қилганларида кўрсатиб ўтилган счётлардан уларнинг ҳеч қандай тўсиқларсиз даромадлар манбаи тўғрисида декларация талаб қилмасдан қайтариб берилишини таъминласин;
1994 йилнинг 5 майидан бошлаб кўрсатиб ўтилган счётлар бўйича йўқлаб олинадиган омонатлардаги каби фоизлар тўласин;
махсус фоизсиз счётлардаги маблағларни омонатчиларнинг хоҳишларига кўра омонатнинг амалдаги ҳар қандай турига ўтказсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини барқарорлаштиришга оид қўшимча чоралар тўғрисида» 1993 йил 6 ноябрдаги 533-сон қарори 1-бандининг
учинчи хатбоши ҳамда
2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.