1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Монополияга қарши қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ СИЁСАТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1012-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш марказини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Монополияга қарши курашга оид қонун ҳужжатлари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасидаги тадқиқотларнинг ва норматив-ҳуқуқий базанинг амалий йўналтирилганлигини кучайтириш ва ривожлантириш, мутахассисларнинг монополияга қарши тартибга солиш халқаро амалиёти соҳасидаги билим даражасини ошириш, монополияга қарши сиёсат соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг замонавий тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. ЎзбюроКЕС, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ТАСИС дастурининг «Ўзбекистон Республикасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва давлат хизматини ислоҳ қилишга кўмаклашиш» EDUZ—9802-сон лойиҳаси офиси негизида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
республика иқтисодиёти тармоқларини монополиядан чиқариш жараёнларини, шунингдек ривожланган мамлакатларда монополияга қарши тартибга солиш амалиётини таҳлил қилиш;
монополияга қарши тартибга солиш соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳамда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
иқтисодиётнинг монопол тармоқларини бошқариш тизими таркибини ўзгартириш жараёнларини ўрганиш ва ривожланган мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
иқтисодиётда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, бозорда кичик ва ўрта бизнес субъектларининг фаолият кўрсатиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
иқтисодиёт тармоқларини ислоҳ қилиш дастурларининг амалга оширилиши юзасидан мониторинг тадқиқотларини олиб бориш;
товар бозорларида рақобатни ривожлантириш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотлари ва бошқа донор ташкилотлар грантларини жалб қилиш;
республика аҳолисини ва халқаро жамоатчиликни республика иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтисодиёт тармоқларида монополиядан чиқариш жараёнлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали кенг хабардор қилиш;
республика монополияга қарши кураш органлари кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича методик қўлланмалар ишлаб чиқиш ва курслар ташкил этиш.
3. Белгилаб қўйилсинки, Марказ нотижорат ташкилоти шаклида ташкил этилади, унга белгиланган тартибда ТАСИС дастурининг «Ўзбекистон Республикасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва давлат хизматини ислоҳ қилишга кўмаклашиш» EDUZ—9802-сон лойиҳасининг барча техник ва офис асбоб-ускуналари берилади.
4. Марказнинг штатдаги ходимларининг чекланган сони 8 нафардан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат бўлган ташкилий тузилмаси ва Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш маркази тўғрисидаги Низом 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда Марказ фаолиятини ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.
6. Халқаро ва бошқа донор ташкилотларнинг грантлари маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ижтимоий ривожлантириш ва тизим ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ва амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар Марказни молиялаштириш манбалари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
7. Марказ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат мулки қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистика ахбороти бюллетенлари мажбурий тартибда юбориладиган рўйхатга киритилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 29 июль,
331-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 июлдаги 331-сон қарорига 1-ИЛОВА
Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказининг ташкилий
тузилмаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 июлдаги 331-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш маркази тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш маркази (кейинги ўринларда матнда Марказ деб юритилади) монополияга қарши курашга оид қонун ҳужжатлари ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари соҳасидаги тадқиқотларнинг ва норматив-ҳуқуқий базанинг амалий йўналтирилганлигини кучайтириш ва ривожлантириш, мутахассисларнинг монополияга қарши тартибга солиш халқаро амалиёти соҳасидаги билим даражасини ошириш, монополияга қарши сиёсат соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг замонавий тизимини яратиш мақсадида ташкил этилган.
2. Марказ мустақил нотижорат юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, валюта ва бошқа ҳисоб рақамларига, думалоқ муҳрга, фирма бланкаси, штамп, логотип, унинг фаолияти учун зарур бўлган бошқа реквизитлар ва белгиларга эга бўлади.
3. Марказ ўзининг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарорлари ва буйруқлари ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш маркази;
монополияга қарши тартибга солиш ва товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида қонун ҳужжатларини, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
иқтисодиёт тармоқларини бошқариш тизимини таркибий ўзгартириш жараёнларини ўрганиш ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда уларни такомиллаштириш бўйича таклиф тайёрлаш;
иқтисодиётда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, бозорда кичик ва ўрта бизнес субъектларининг фаолият кўрсатиши учун қулай шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
республика аҳолисини ва халқаро жамоатчиликни республика иқтисодиёти тармоқларида монополиядан чиқариш жараёнлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғи орқали кенг хабардор қилиш;
республика монополияга қарши органлари кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича методик қўлланмалар ишлаб чиқиш ва курслар ташкил этиш;
рақобат муносабатларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал асосларини такомиллаштириш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг грантларини жалб этиш.
6. Марказ асосий вазифалар ва фаолият йўналишларига мувофиқ:
монополияга қарши сиёсатни, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ўрганиш ва такомиллаштириш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини бажаради;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди ва экспертизадан ўтказади;
халқаро ташкилотларни жалб этган ҳолда, семинарлар, конференциялар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;
юридик ва жисмоний шахслар ўртасида анкета ва бошқа ижтимоий сўровлар ташкил этади ва ўтказади;
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, илмий-тадқиқот институтлари, вазирликлар, идоралар, республика ташкилотлари ва муассасалари билан биргаликда прогноз ҳужжатларни ҳамда мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда қатнашади;
республика ва хорижий мамлакатлар илмий-тадқиқот ташкилотлари билан илмий ҳамкорлик қилади, республика ва халқаро лойиҳаларда иштирок этади;
малака ошириш курсларини, шу жумладан давлат монополияга қарши органи ходимлари учун малака ошириш курсларини ўтказади;
давлат органлари ва бошқа чет ташкилотлар буюртмалари бўйича таҳлилий обзорлар ва тадқиқотлар ўтказади;
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси учун унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича тавсияномалар тайёрлайди.
III. Марказнинг ҳуқуқлари
7. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз фаолиятини амалга ошириш учун халқаро ташкилотларнинг, жамоат ва илмий жамғармаларнинг маблағларини, ихтиёрий бадаллар ва грантларни жалб этиш;
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, республика корхоналари ва ташкилотларидан статистик, илмий ёки бошқа ахборотлар ва ҳужжатларни белгиланган тартибда олиш;
тадқиқотлар ва социологик сўровлар ўтказиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларга контракт асосида давлат бошқарув органлари мутахассисларини, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар ходимларини, шунингдек хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб этиш, вақтинчалик ишчи гуруҳлар ва жамоаларни шакллантириш;
ноширлик фаолиятини амалга ошириш, Марказ ишлари соҳаси бўйича маълумотномалар, обзорлар ва бошқа ахборот материалларини чоп этиш ва уларни тарқатиш;
жисмоний ва юридик шахсларга консалтинг хизматлари кўрсатиш, маркетинг ва социологик тадқиқотлар ўтказиш;
Марказнинг минтақавий ваколатхоналари ва филиалларини ташкил этиш;
Марказнинг ваколатига киритилган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга зид бўлмаган бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш.
IV. Марказ фаолиятини ташкил этиш
8. Марказ фаолиятига умумий раҳбарликни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Марказ директори амалга оширади, у лавозимга Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг раиси томонидан тайинланади.
9. Марказ директори:
Марказ фаолиятига штатдаги ва штатда бўлмаган мутахассислар кучи билан ишлаб чиқиладиган ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан келишилган жорий ва истиқболли дастурлар асосида раҳбарликни амалга оширади;
Марказ соҳасига мувофиқ бўлган ташаббускорлик ва изланиш тадқиқотлари мавзусини тасдиқлайди;
юридик ва жисмоний шахслар билан, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади;
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан келишган ҳолда ходимлар белгиланган сони доирасида Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Марказ фаолиятини таъминлаш бўйича бошқа масалаларни ҳал қилади.
10. Марказ фаолиятини молиялаштириш халқаро грантлар ва бошқа донор ташкилотлар маблағлари, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасини ижтимоий ривожлантириш ва тизим ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
11. ТАСИС дастурининг «Ўзбекистон Республикасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва давлат хизматини ислоҳ қилишга кўмаклашиш» EDUZ—9802-сон лойиҳасининг барча техник ва офис асбоб-ускуналари, шунингдек шартнома асосида бажариладиган ишлардан олинган даромадлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Марказнинг мол-мулкини шакллантириш манбалари ҳисобланади.
12. Марказнинг ўз фаолиятидан олинган даромади асосий фондларни сотиб олишга ва айланма маблағларни тўлдиришга, шунингдек ижтимоий ривожлантиришга ҳамда ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилиши мумкин.
VI. Якуний қоидалар
13. Марказ белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритади ва давлат ҳисоботини тақдим этади.
14. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.