Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 3-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомнинг
6-банди қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Марказий депозитарий хизматлари учун тарифлар миқдорини тасдиқлайди».