toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИҚТИСОДИЙ МАНФААТЛАРИНИ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА КЕЧИКТИРИБ БЎЛМАЙДИГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
МДҲ мамлакатларидаги пулнинг қадрсизланиши шароитларида республиканинг иқтисодий манфаатларини ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика банк муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пул муомаласини барқарорлаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чоралар тўғрисида» 1992 йил 6 апрелдаги 166-сон қарори билан белгиланган нақд пул беришдаги чеклашларни олиб ташласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2—4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 декабрдаги 611-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
5. Банк муассасалари, савдо ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисида берилган ҳисоб чеклари, сертификатлар ва бошқа қийматли қоғозларни қабул қилмасинлар, шунингдек, собиқ Иттифоқнинг бошқа давлатлари ҳудудида топширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун фуқароларнинг омонатларига пул ўтказмасинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 декабрдаги 611-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 апрелдаги 166-сон, 1993 йил 18 январдаги 39-сон қарорлари, республика Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 декабрдаги 565-сон қарори 1-бандининг биринчи хатбоши ва 2-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 5 майдаги 204-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 8 июль,
337-сон