toggle_night_mode
Ҳужжат 30.04.2003 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАРИНИ, ПРОКУРАТУРА ВА АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Судьяларни, прокуратура ва адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш, бу органларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини табақали бараварлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Малака даражалари, мартаба даражалари учун судьялар, прокуратура органлари прокурорлари ва терговчиларининг, шунингдек, узоқ муддат хизмат қилганлиги учун судьяларнинг лавозим маошларига қўшиладиган қўшимча ҳақ миқдорлари 1—3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий хўжалик суди ва унинг вилоят бўлинмалари ходимларига малака даражаси ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун қўшимча ҳақ Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 66-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Адлия органлари ходимларига мартаба даражалари ва узоқ муддат хизмат қилганлиги учун 4-иловага мувофиқ қўшимча ҳақ Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига амалга оширилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 66-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 12 ноябрдаги 523-сон қарорига 5-илова, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 декабрдаги 589-сон қарорига 19, 24-иловалар ва Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 24 январдаги 33-сон қарорига 12-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Мазкур қарор 1993 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 9 июль.,
343-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
9 июлдаги 343-сон қарорига
1-ИЛОВА
Малака даражалари учун судьяларнинг лавозим маошларига қўшиладиган
ҚЎШИМЧА ҲАҚ МИҚДОРЛАРИ

Лавозимларнинг номи ‎

Лавозим маошларига ‎қўшиладиган
‎қўшимча ҳақ миқдори (фоизларда)

5-малака даражасига эга
‎ бўлган судья‎


‎15‎

4-малака даражасига ‎эга
‎бўлган судья‎‎


‎16‎

3-малака даражасига ‎эга
‎бўлган судья‎‎


‎17‎

2-малака даражасига ‎эга
‎бўлган судья‎‎


‎18‎

1-малака даражасига ‎эга
‎бўлган судья‎‎


‎19‎

Олий малака даражасига ‎эга
‎бўлган судья‎


‎20‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
9 июлдаги 343-сон қарорига
2-ИЛОВА
Прокуратура органлари прокурор-тергов ходимларининг лавозим
маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган
ҚЎШИМЧА ҳақ МИҚДОРЛАРИ

Лавозимларнинг номи ‎

Лавозим маошларига ‎қўшиладиган
‎қўшимча ҳақ миқдори (фоизларда)

Кичик юрист‎

15‎

3-даражали юрист‎‎

16‎

2-даражали юрист‎‎

16‎

1-даражали юрист‎

17‎

Кичик адлия маслаҳатчиси

17‎

Адлия маслаҳатчиси‎‎

17‎

Катта адлия маслаҳатчиси

18‎

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси‎

19‎

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси‎

19‎

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси‎

19‎

Ҳақиқий давлат маслаҳатчиси‎

20‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
9 июлдаги 343-сон қарорига
3-ИЛОВА
Судьяларга ҳамда адлия органларининг малака даражалари ва
мартаба даражаларига эга бўлган ходимларига бериладиган ойлик
устама ҳақ миқдорлари (лавозим маошига нисбатан фоизларда)
Кейинги таҳрирга қаранг.

Суд ва адлия органларидаги умумий иш стажи: ‎

2 йилдан 5 йилгача бўлганда ‎

—‎

5%‎
5 йилдан 10 йилгача бўлганда ‎‎

—‎‎

10%‎
10 йилдан 15 йилгача бўлганда ‎‎

—‎‎

15%‎
15 йилдан 20 йилгача бўлганда ‎‎

—‎‎

20%‎
20 йилдан 25 йилгача бўлганда ‎‎

—‎‎

25%‎
25 йилдан ортиқ бўлганда ‎‎

—‎‎

30%
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
9 июлдаги 343-сон қарорига
4-ИЛОВА
Адлия органлари ходимларининг лавозим маошларига мартаба даражалари учун қўшиладиган
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҚЎШИМЧА ҲАҚ МИҚДОРЛАРИ

Номи ‎

Лавозим маошларига ‎нисбатан
фоизларда ‎қўшимча ҳақ миқдори

3-даражали юрист‎‎

15‎

2-даражали юрист‎‎

16‎

1-даражали юрист‎

16‎

3-даражали адлия маслаҳатчиси

17‎

2-даражали адлия маслаҳатчиси‎‎

17‎

1-даражали адлия маслаҳатчиси

18‎

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси‎

19‎

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси‎

19‎

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси‎

19‎

Ҳақиқий давлат маслаҳатчиси‎

20‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.