1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.05.00 (Кучини йукотган) Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ва махсус тўловлар / 07.10.05.04 (Кучини йукотган) Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тартиби / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.11.00 Табиий ресурсларидан махсус фойдаланганлик ва атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловлар. Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.08.00 Ер остидан фойдаланганлик учун тўловлар (шунингдек, 07.10.05.00га қаранг);
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 29 июнда 1098-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 21 январдаги 2, 2008-04-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1761, 21.01.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекс ва Ўзбекстон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2002 йил 14 январдаги 6 ва 2002-10-сонли қарори билан тасдиқланган Ер остидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (2002 йил 15 февраль, рўйхат рақами 1098 — Меъёрий ҳужжатлари ахборотномас, 2002 й., 3-4-сон; Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 5-сон 62-бет) 11-бандининг «а» кичик бандига қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:
«Ойлик тўловлари бўйича ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқнинг келиб тушган суммаси Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларида бир вақтда солиқни «Ҳисоблаб ёзиш» ва «Тўлаш» устунларида акс эттирилади.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири М. НУРМУРОДОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 23 июнь,
89-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 23 июнь,
2004-42-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 26-сон, 305-модда)