Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида» 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон
Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишга вакил қилинган вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда:
мансабдор шахсларни молия-хўжалик фаолиятини текширишларни, шу жумладан назорат текширишлари ва тафтишларни ўтказишга қўйиш ҳуқуқи бўйича аттестациядан ўтказсинлар;
молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишга қўйилган мансабдор шахслар малакасини ҳар йили ошириш режаларини ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар;
текширишларни ўтказишга доир идоравий йўриқномаларни ушбу қарор қоидаларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқишни таъминласинлар.
3. Аудитор ташкилотларга ва хўжалик юритувчи субъектларга молия-хўжалик фаолияти аудитини ўтказиш юзасидан шартномалар тузишда аудитор хулосасининг тўғрилиги ва унинг республика қонунчилигига мувофиқлиги учун аудиторнинг жавобгарлиги шартларини мажбурий тартибда назарда тутиш тавсия қилинсин.
Белгилансинки, аудиторлик текширишлар натижалари бўйича хулосаларда корхона молиявий аҳволининг ҳақиқий ҳолатини атайлаб бузиб кўрсатганлик учун аудитор фирмалар аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан, етказилган зарарни хўжалик юритувчи субъектга ундириб берган ҳолда, белгиланган тартибда маҳрум этилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.