1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 9 сентябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2026 йил 8 апрелда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришга, рақамли хизматларда тўловларни амалга ошириш ва тўлов ҳужжатларига сифатли ҳамда хавфсиз ишлов бериш билан боғлиқ молиявий технологиялар жорий этилишини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши унинг қоидалари бир хил қўлланилиши учун амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларини унга мувофиқлаштириш заруриятини келтириб чиқарди.
Бундан ташқари электрон тижорат соҳаси субъектларининг фаолияти самарадорлигини ошириш, ушбу соҳада тартибга солишни кучайтириш, фуқаролар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат томонидан самарали назоратни таъминлаш зарурияти ортиб бормоқда.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ваколатли давлат органининг назорат вазифаларини кенгайтиришни, суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари фаолиятини тартибга солишни назарда тутувчи, электрон тижорат операторлари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартибини жорий этишни, шунингдек мазкур фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида ваколатли давлат органини хабардор қилмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Мазкур Қонун суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш орқали суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари ва суғурта хизматлари истеъмолчилари учун қулай шарт-шароитлар яратишга, электрон тижорат соҳасини такомиллаштиришга, электрон тижорат операторлари фаолияти устидан самарали назоратни йўлга қўйишга ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863-XII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 350-модда; 2012 йил, № 9/2, 246-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда; 2021 йил, № 4, 293-модда, 4-сонга илова; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 10, 1073-модда; 2025 йил, № 2, 188-модда) 110-моддасининг иккинчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи қисмидаги «шартномада шартлашилган пулни (суғурта пулини)» деган сўзлар «шартномада шартлашилган суғурта суммаси доирасида суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 923-модданинг учинчи қисмидаги «суғурта пулининг» деган сўзлар «суғурта суммасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 926-модданинг иккинчи қисмидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Агар суғурта шартномасидаги суғурта суммасини ошириб юбориш суғурта қилдирувчи томонидан алдашнинг оқибати бўлса, суғурталовчи шартномани ҳақиқий эмас деб топишни ва ўзига етказилган зарар унинг суғурта қилдирувчидан олган суғурта мукофоти суммасидан ортиқ миқдорда қопланишини талаб қилишга ҳақли»;
«Суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта тўловини тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори суғурта қилдирувчига (наф олувчига) улар суғурта товонини ёки суғурта тўловини тўлашни сўраб мурожаат этганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай хабар қилиниши ва рад этиш сабабларининг асослантирилган далил-исботларини ўз ичига олган бўлиши лозим»;
учинчи қисмидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта тўловини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ихтиёрий ёки мажбурий суғурта тартибида жабрланувчи фойдасига ўз жавобгарлигини суғурталаган юридик шахс ёки фуқаро етказилган зарарни тўлиқ қоплаш учун суғурта товони (суғурта тўлови) етишмаган тақдирда, суғурта товони (суғурта тўлови) ва зарарнинг ҳақиқий миқдори ўртасидаги фарқни тўлайди».
«14-модда. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахслари ва ходимларини ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларини муҳофаза қилиш»;
«суғурта суммаси — муайян сумма бўлиб, суғурталовчи суғурта товонини (суғурта тўловини) суғурта шартномаси бўйича ушбу сумма доирасида тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади»;
ўн биринчи хатбошисидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 5-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчининг ва (ёки) мажбурий суғурта шартномасида кўрсатилган транспорт воситаси бошқа эгасининг, шунингдек транспорт воситасидан фойдаланувчиларнинг сони чекланмаган ҳолда фойдаланишдаги бошқа эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталаниши мумкин»;
«Суғурта полисининг намунаси, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарноманинг намунаси ҳамда уни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
4) қуйидаги мазмундаги 161-модда билан тўлдирилсин:
«161-модда. Транспорт воситасидан чекланмаган тарзда фойдаланишда мажбурий суғурта қилиш
Транспорт воситасининг эгаси транспорт воситасининг сони чекланмаган ҳайдовчилар томонидан бошқарилишида уларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мақсадида мажбурий суғурта шартномасини тузишга ҳақлидир.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта шартномасида транспорт воситасининг мулкдори ва унинг яқин қариндошлари, транспорт воситасининг эгаси кўрсатилмайди. Бунда уларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган ҳисобланади»;
5) 19-модданинг учинчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ҳайдовчиларнинг танловига кўра айбдор тарафнинг суғурталовчисидан суғурта товонини олиш мақсадида суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги ариза ўрнига суғурта товонини тўлаш ҳақидаги ариза расмийлаштирилиб, айбдор тарафнинг суғурталовчисига мурожаат қилиниши мумкин. Бунда ариза айбдор тарафнинг суғурталовчиси томонидан кўриб чиқилиши лозим»;
«Суғурталовчининг суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисидаги ёки уни тўлаш ҳақидаги қарори ариза берувчи суғурта товонини тўлаш тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда мурожаат этганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай чиқарилиши ҳамда ариза берувчига хабар қилиниши керак. Товон тўлаш рад этилганда, қарорда рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилиши лозим»;
ўн тўртинчи қисмидаги «банк фоизининг ҳисоб ставкасидан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 24-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Зарар етказган шахснинг ёки жабрланувчининг қасди оқибатида зарар етказилгани суд тартибида аниқланади»;
биринчи қисми «имкони бўлмаган тақдирда суғурталовчи» деган сўзлардан кейин «жабрланувчи ёки транспорт воситасининг эгаси» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
еттинчи қисмидаги «банк фоизининг ҳисоб ставкасидан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Суғурталовчилар томонидан календарь муддатларда тўланадиган бадалларни тўлаш календарь муддатларда тўланган бадаллар суммаси мажбурий суғурта шартномалари бўйича жами суғурта суммасидан келиб чиқиб, махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан белгиланган миқдорга етганда тўхтатилади. Мажбурий суғурта шартномалари бўйича жами суғурта суммасининг миқдори ўзгарганда, суғурталовчи томонидан Тўловларни кафолатлаш жамғармасига календарь муддатларда тўланган бадаллар суммаси қайтадан ҳисоб-китоб қилиниши керак».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 16 апрелда қабул қилинган «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-210-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 4, 137-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 5, 464-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 4-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қонунчиликда ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан мажбурий суғурта қилиниши белгиланган шахсларнинг бир вақтнинг ўзида бюджет маблағлари ҳисобидан иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталаниши тақиқланади»;
«Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш муддати давомида йиллик иш ҳақи миқдори ўзгарган тақдирда, бу шартноманинг суғурта суммаси ва суғурта мукофоти қисмига ушбу шартномага ёзма равишда қўшимча келишув тузиш орқали ўзгартишлар киритилади. Бунда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофотини қайта ҳисоб-китоб қилиш мазкур шартнома тузилган санада амалда бўлган суғурта тарифи бўйича, қолган суғурта даври ва суғурта суммасига мутаносиб равишда амалга оширилади»;
учинчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 11-модданинг биринчи қисмидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта суммасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 12-модданинг иккинчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «ёзма шаклдаги» деган сўзлар «ёзма ёки электрон шаклдаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «нотариал тартибда» деган сўзлар «қонунчиликда белгиланган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 14-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бир йилдан ортиқ муддат учун тўловни назарда тутса, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товони суғурталовчи томонидан уч томонлама аннуитетлар шартномаси шартлари бўйича аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчига тўланади. Бунда суғурталовчи, иш берувчи ва аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи ўртасида аннуитет шартномаси тузилиши ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича ҳисобланган суғурта товонидан фақат аннуитетлар шартномаси бўйича суғурта мукофотини тўлаш учун фойдаланиши шарт. Агар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича ҳисобланган суғурта товони суммаси аннуитетлар шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган суғурта мукофоти миқдоридан кам бўлса, фарқ иш берувчи ҳисобидан қўшимча тўланиши керак»;
«Аннуитетлар шартномаси суғурталовчи, иш берувчи ва аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи ўртасида тузилади. Аннуитетлар шартномасини тузиш учун иш берувчининг аризаси асос бўлади»;
номидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «иш берувчи томонидан» деган сўзлар «суғурталовчи томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 5-боб қуйидаги мазмундаги 231-модда билан тўлдирилсин:
«231-модда. Мажбурий суғурта бўйича мажбуриятнинг иш берувчилар томонидан бажарилишини назорат қилиш
Ушбу Қонунда белгиланган мажбурий суғурта бўйича мажбуриятнинг иш берувчилар томонидан бажарилишини назорат қилиш меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади».
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 26 майда қабул қилинган «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-386-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 5, 179-модда; 2018 йил, № 7, 433-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 10, 981-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
«Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси (бундан буён матнда суғурта полиси деб юритилади) қонунчиликка мувофиқ ва ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига киритилган транспорт воситаларининг сонига тенг нусхаларда расмийлаштирилади»;
учинчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «суғурта пули» деган сўзлар «суғурта суммаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Агар ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши даврида ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта товони (бундан буён матнда суғурта товони деб юритилади) суғурталовчи томонидан тўланса, суғурта суммаси тўланган суғурта товони суммаси миқдорида камайтирилади. Бунда суғурта суммасини тиклаш учун ташувчи тўланган суғурта товони суммасига ҳамда мазкур шартноманинг қолган амал қилиш муддатига мутаносиб суғурта мукофотини суғурталовчининг тегишли билдиришномаси олинганидан кейин етти иш куни ичида қўшимча равишда тўлаши шарт»;
6) 11-модданинг биринчи қисмидаги «суғурта пулини» деган сўзлар «суғурта суммасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш ҳақидаги ёки тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори ташувчи суғурта товонини тўлаш талаби кўрсатилган ёзма ёки электрон шаклдаги ариза билан мурожаат этганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмай чиқарилиши ҳамда ташувчига хабар қилиниши керак»;
учинчи қисмидаги «банк фоизининг ҳисоб ставкасидан» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «ёзма» деган сўз «ёзма ёки электрон шаклдаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «ёзма» деган сўз «ёзма ёки электрон шаклдаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 16-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «ёзма шаклда» деган сўзлар «ёзма ёки электрон шаклда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1) 3-илова қуйидаги мазмундаги 38 — 43-позициялар билан тўлдирилсин:
«
38.
Электрон тижорат операторлари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома
Электрон савдо платформаси оператори фаолияти;
Ўзбекистон Республикаси
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
буюртмалар агрегатори оператори фаолияти;
рақамли стриминг хизмати оператори фаолияти.
39.
Қайта суғурта брокери фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома
Қайта суғурта брокерининг воситачилик фаолияти
Ўзбекистон Республикаси
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
40.
Суғурта сюрвейери фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома
Суғурта сюрвейери фаолияти
Ўзбекистон Республикаси
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
41.
Аджастер фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома
Аджастер фаолияти
Ўзбекистон Республикаси
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
42.
Актуар ташкилот фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома
Актуар ташкилот фаолияти
Ўзбекистон Республикаси
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
43.
Ассистанс фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома
Ассистанс фаолияти
Ўзбекистон Республикаси
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
»;
2) 4-илованинг III бўлими қуйидаги мазмундаги 31-позиция билан тўлдирилсин:
«
31.
Электрон тижорат операторлари фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома
20
».
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 23 ноябрда қабул қилинган «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-730-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 11, 1062-модда; 2025 йил, № 4, 519-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 3-модданинг бешинчи хатбошисидаги «суғурта қилдирувчи» деган сўзлар «суғурта қилдирувчи (наф олувчи)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 5-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган суғурта ташкилоти номидан тузиш бўйича воситачилик фаолиятини ваколатли давлат органининг тегишли суғурта класси кўрсатилган лицензиясига эга бўлган, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган суғурталовчилар амалга ошириши мумкин»;
3) 6-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан» деган сўзлар «қонунчиликда» деган сўз билан алмаштирилсин;
4) 7-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Мажбурий суғурта объекти бир вақтнинг ўзида бир хил турдаги бир нечта мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталаниши мумкин эмас. Бунда фақат дастлабки тузилган мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта объектига етказилган зарар қопланади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қайта суғурта брокери ўз фаолиятини ваколатли давлат органини хабардор қилган ҳолда бошлайди ва тугатади. Қайта суғурта брокерининг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятининг талаблари ва шартлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланади»;
7) 17-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«суғуртанинг (қайта суғуртанинг) ҳар қандай тури бўйича воситачилик фаолиятини ваколатлари доирасида амалга ошириш, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно»;
биринчи қисмидаги «ташкил этишга доир фаолиятни амалга оширувчи» деган сўзлар «ташкил этишга доир фаолиятни воситачилик ҳақи эвазига амалга оширувчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Суғурта агенти бир вақтнинг ўзида суғурталовчининг бошқарув ва назорат органлари аъзолари ҳамда раҳбарлари, шунингдек ходими сифатида иш юритиши мумкин эмас»;
учинчи қисмидаги «суғурталовчилар билан тузилган топшириқ шартномалари» деган сўзлар «суғурталовчилар билан қонунчиликда белгиланган тартибда тузилган топшириқ шартномалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«суғурталовчи томонидан берилган ваколатлар доирасида суғуртанинг ҳар қандай тури, шу жумладан мажбурий суғурта турлари бўйича ҳам воситачилик фаолиятини амалга ошириш, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно»;
учинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «(суғурта суммасини)» деган сўзлар «(суғурта тўловини)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Аджастер ўз фаолиятини ваколатли давлат органини хабардор қилган ҳолда бошлайди ва тугатади. Аджастернинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятининг талаблари ва шартлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Актуар ташкилот ўз фаолиятини ваколатли давлат органини хабардор қилган ҳолда бошлайди ва тугатади. Актуар ташкилотнинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятининг талаблари ва шартлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Суғурта сюрвейери ўз фаолиятини ваколатли давлат органини хабардор қилган ҳолда бошлайди ва тугатади. Суғурта сюрвейерининг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятининг талаблари ва шартлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланади»;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ассистанс ўз фаолиятини ваколатли давлат органини хабардор қилган ҳолда бошлайди ва тугатади. Ассистанснинг хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятининг талаблари ва шартлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланади»;
15) 35-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг), суғурта брокерларининг ҳамда улар алоҳида бўлинмалари раҳбарларининг ва бош бухгалтерларининг малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади»;
«Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ва суғурта брокерининг бош бухгалтери «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган талабларга ҳамда бухгалтерия ва суғуртага оид қонунчилик ҳужжатлари бўйича етарлича билимга ва ижобий ишчанлик обрўсига эга бўлишга доир талабларга мувофиқ бўлиши керак»;
биринчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «ҳамда уларнинг алоҳида бўлинмаларининг устав фондининг (устав капиталининг)» деган сўзлар «устав фондида (устав капиталида)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) ва суғурта брокерининг устав фондида (устав капиталида) анча улушга эга бўлган мулкдорларига ҳамда бенефициарларига қўйиладиган талабларни амалга ошириш механизми, шунингдек суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ва суғурта брокери устав фондининг (устав капиталининг) анча улуши миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланади»;
«Ушбу модданинг биринчи — бешинчи қисмларида белгиланган қоидалар суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) аризасига биноан лицензия бекор бўлиши ҳолларига нисбатан, шунингдек суғурталовчи (қайта суғурталовчи) таъсисчиларининг ёхуд таъсис ҳужжатларида шунга ваколат берилган ушбу суғурталовчи (қайта суғурталовчи) бошқарув органининг қарорига кўра қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда татбиқ этилмайди»;
қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) лицензиясини ихтиёрий бекор қилишга оид, шунингдек суғурталовчи (қайта суғурталовчи) таъсисчиларининг ёхуд таъсис ҳужжатларида шунга ваколат берилган ушбу суғурталовчи (қайта суғурталовчи) бошқарув органининг қарорига кўра қайта ташкил этиш ёки тугатиш муносабати билан лицензияни бекор қилишга оид аризаларни тақдим этиш ҳамда кўриб чиқиш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади»;
«Суғурта фаолиятини лицензиялаш, рухсат бериш, хабардор қилиш, тартибга солиш ҳамда пруденциал назорат бўйича ваколатларни амалга оширувчи ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади»;
«суғурталовчиларнинг (қайта суғурталовчиларнинг) ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялайди, қайта суғурта брокери, суғурта сюрвейери, аджастер, актуар ташкилот ва ассистанс фаолияти юзасидан хабардор қилиш тартиб-таомилларини амалга оширади ҳамда уларнинг реестрини юритади»;
ўнинчи хатбошисидаги «тўхтатиб туради» деган сўзлар «тўхтатиб туради, бекор қилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи — ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«суғурта агентлари фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди;
суғурталовчиларга нисбатан чоралар ва санкцияларни қўллаш тартибини белгилайди;
суғурта хизматларини электрон шаклда кўрсатиш тартибини белгилайди;
ўз ваколатларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни давлат органлари ва ташкилотларидан сўраб олади»;
пруденциал нормативлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда ёки улар мазкур тақсимлаш оқибатида бузилганда;
тўловга қобилиятсиз бўлганда ёки мазкур тақсимлаш оқибатида тўловга қобилиятсизлик аломатлари юзага келганда»;
21) 53-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ваколатли давлат органи суғурта (қайта суғурта) ташкилотига, суғурта брокерига, илгари уларга назорат тарзида жавоб қайтариш чора-тадбирлари қўлланилганидан қатъи назар, қуйидаги чоралар ва санкцияларни қўллашга ҳақли:
аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш, шу жумладан суғурта хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилишига олиб келувчи сабабларни бартараф этиш тўғрисида ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатма беришга;
суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун жарималар қўллашга;
лицензиянинг амал қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туришга;
агар лицензиат лицензия беришга доир қарор қабул қилинганлиги ҳақида билдиришнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида ваколатли давлат органига лицензия берганлик учун давлат божини тўламаган бўлса, лицензия беришга доир қарорни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга;
суғурта портфелини бошқа суғурта ташкилотларига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишга»;
23) 61-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ваколатли давлат органи ўз ваколатларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни давлат органлари ва ташкилотларидан сўраб олади ҳамда ўзи олган ахборотга нисбатан махфийликка риоя этиши шарт, бундан қонунга мувофиқ ахборотнинг ошкор қилинишига йўл қўйиладиган ҳоллар мустасно»;
бешинчи қисми «давлат ижрочиларига» деган сўзлардан кейин «шунингдек қонунчиликка риоя этилиши юзасидан назорат қилиш мақсадида ваколатли давлат органига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ваколатли давлат органи барча суғурта шартномаларини рўйхатга олувчи ва суғурта полисларини расмийлаштирувчи Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида суғурта сирини ташкил этувчи маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлашни амалга оширади»;
25) 63-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Суғурта хизматларини кўрсатиш жараёнида суғурта хизматлари истеъмолчиларига суғурталовчи томонидан қуйидагилар ҳақида ҳаққоний ва тўлиқ ахборот тақдим этилиши шарт:
суғурталовчи (ошкора ахборотни) ва унинг суғурта агенти ҳақида (воситачи иштироки мавжуд бўлганда);
суғурта хизмати, унинг нархи (суғурта мукофоти), суғурта мукофотини қайтариб бериш шартлари, суғурта хизматининг истеъмолчи учун афзалликлари ва камчиликлари ҳақида;
суғурта билан ҳимояланган таваккалчиликлар, суғурта ҳодисаси ҳисобланадиган ва ҳисобланмайдиган (истисно) ҳолатлар, суғурта товони (суғурта тўлови) миқдори, суғурталовчи ва суғурта хизматлари истеъмолчиларининг мажбуриятлари ҳамда уларни бажармаслик оқибатлари ва суғурта даъволарини ҳал этиш тартиби ҳақида».
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелда қабул қилинган «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги ЎРҚ-763-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 4, 338-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 1, 5-модда, № 8, 823-модда, № 10, 1073-модда; 2025 йил, № 2, 181, 191, 194-моддалар, № 6, 730-модда) 184-моддасининг учинчи қисмидаги «суғурта товони (суғурта пули)» деган сўзлар «суғурта товони (суғурта тўлови)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
13-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонуннинг 8-моддаси ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2026 йил 22 июнь,
ЎРҚ-1154-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1154/0618-сон)