1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКИСТОН МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ» АКЦИОНЕРЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 21 январдаги Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон давлат металлургия саноати концернининг тугатилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳамда иловага мувофиқ корхоналар жамоаларининг кўрсатилган корхоналар негизида очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклидаги «Ўзбекистон металлургия комбинати» акционерлик ишлаб чиқариш бирлашмаси («Ўзметкомбинат» АИБ)ни тузиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. «Ўзметкомбинат» АИБнинг таъсисчилари этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, шунингдек, иловага мувофиқ корхоналар белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
«Ўзметкомбинат» АИБни бошқариш Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда акционерлар йиғилиши томонидан қабул қилинадиган Уставга мувофиқ амалга оширилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Бошқарув раиси — «Ўзметкомбинат» АИБнинг бош директори акционерлик жамияти йиғилиши томонидан сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(2-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
иловада кўрсатилган корхоналар билан биргаликда 2 ой муддатда акцияларни қуйидаги тартибда жойлаштиришни назарда тутган ҳолда акционерлик ишлаб чиқариш бирлашмасини тузиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
28 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига;
қолган қисми — турдош корхоналарга, шу жумладан, бошқа давлатлардаги турдош корхоналарга, хорижий инвесторларга ва қийматли қоғозлар бозорида эркин сотишга;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
«Ўзметкомбинат» АИБ бошқарувига давлатга тегишли акциялар пакетига мувофиқ жамият фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
4. «Ўзметкомбинат» АИБга «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда 3 ой муддатда акционерлик ишлаб чиқариш бирлашмасини ривожлантириш ва экспорт имкониятларини кўпайтириш учун зарур бўлган чет эл инвестицияларини жалб қилиш дастурини ишлаб чиқсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
5. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва давлат бошқарувининг бошқа органлари прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда ва статистика ҳисоботларида «Ўзметкомбинат» АИБнинг кўрсаткичларини алоҳида сатрда кўрсатсинлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.05.00 Телефон алоқаси]
6. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги абонент — «Ўзметкомбинат» АИБга Тошкент рақами бўлган телефон алоқаси ўрнатсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А.Н. Возненко зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 24 март,
159-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 мартдаги 159-сон қарорига ИЛОВА
«Ўзбекистон металлургия комбинати» акционерлик ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибига кирувчи корхоналар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон металлургия заводи, Бекобод шаҳри, Тошкент вилояти
2. Ширин машинасозлик заводи, Ширин шаҳри, Сирдарё вилояти