Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 мартдаги 114-сон «Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишнинг рухсатнома тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 31 октябрдаги 6, 01-02/12-61-сон қарори (рўйхат рақами 3194, 2019 йил 8 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2019 й., 10/19/3194/4006-сон) билан тасдиқланган Автомобилда амалга оширилаётган халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва
тартибига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
«Мазкур ҳужжат автотранспорт воситасида амалга оширилаётган халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартибини белгилайди.».
«Ўзбекистон рухсатномаси — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро ташишни амалга ошириш учун хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган автотранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.».
3.
6-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 25 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш, бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.