Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикасининг Оила
кодекси қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган давлат божи
ставкаларига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 йил, 11-сон, 49-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинган ҳолда «ж», «з» ва «и» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«ж»—«х» кичик бандлар тегишли равишда «к»—«ш» кичик бандлар деб ҳисоблансин.
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатдан ўтказганлик, фуқароларга фуқаролик ҳолати далолатномалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида такрорий гувоҳномалар берганлик, фуқаролик ҳолати далолатномаларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритганлик, фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаганлик, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартирганлик учун»;
иккинчи хатбоши «энг кам иш ҳақининг 150 фоизи миқдорида» сўзларидан олдин «эр-хотинларнинг биридан ёки иккаласидан» сўзлари қўшилсин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«д» кичик бандида «20» рақами «15» рақами билан алмаштирилсин.