1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КРЕДИТ МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА БЕРИЛАДИГАН КРЕДИТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг устувор тармоқларидаги лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш учун немис кредит муассасалари томонидан бериладиган кредит ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федерал Ҳукумати ўртасида республикага 66,0 млн немис маркаси миқдорида имтиёзли нотижорат кредити берилишини ҳамда 10.5 млн немис маркаси суммасида грант ажратилишини назарда тутувчи молиявий ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланганлиги;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан «АКА» немис банклари консорциуми ҳамда Иқтисодиётни тиклаш кредит банки (KfW) билан Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун тижорат асосида кредит битимлари имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги «KfW» банкининг узоқ муддати имтиёзли нотижорат кредитларининг асосий қарз олувчиси ва ГФР Ҳукумати томонидан бериладиган грантларнинг тақсимловчиси ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
3. Имтиёзли нотижорат кредит бўйича субқарздорлар бўлиб ҳисобланадиган «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ёғмойтамакисаноат», «Ўзгўштсутсаноат» уюшмалари, Алоқа вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда якка тартибдаги кредит битимларини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда республика иқтисодиётининг айрим тармоқларини ривожлантириш устуворликларидан келиб чиқиб, бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига немис молия муассасалари орқали маблағ билан таъминлашга тавсия этиладиган инвестиция лойиҳалари рўйхати бўйича таклифлар киритсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
5. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини кейинчалик уларни немис кредит муассасалари кредитлари орқали маблағ билан таъминлашга оид таклифлар киритиш учун экспертизадан ўтказишни таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
10 кун муддатда Марказий банк, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки,Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси билан биргаликда ГФР Ҳукумати томонидан бериладиган грантни тақсимлаш тартибини, шунингдек «немис молия муассасаларининг тижорат ва нотижорат кредитлар бўйича қарз маблағларини ажратиш, хизмат кўрсатиш ва қайтариш тартибини ишлаб чиқсин;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.05 Кафолат]
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги экспертизаси асосида «АКА» ва «KfW» кредитлар доирасида тузиладиган якка тартибдаги кредит битимлари бўйича зарур бўлган кафолат мажбуриятларини расмийлаштирсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Б.С.Ҳамидов Германия Федератив Республикаси молия муассасаларининг кредитлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича тўлов кафолатларини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш учун вакил қилинсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ҳукумат томонидан Германиянинг тегишли молия муассасаларига бериладиган кафолатларнинг ваколатлилиги тўғрисидаги юридик хулосаларни вақтида берилишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Б.С.Ҳамидов ва Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.