1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.10 (Кучини йукотган) Бошқарувчи компания]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҳУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОғОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУғИ
БОШҚАРУВЧИ КОМПАНИЯЛАР ЎЗ МАБЛАҒЛАРИ МИҚДОРИНИНГ ҲИСОБИ ВА ИНВЕСТИЦИЯ АКТИВЛАРИНИНГ ЎРТАЧА ЙИЛЛИК ҚИЙМАТИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 5 мартда 1322-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозорининг фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисида»ги низомга мувофиқ буюраман:
1. Бошқарувчи компаниялар ўз маблағлари миқдорининг ҳисоби ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида низомиловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор М.С. ЮНУСМАТОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 30 декабрь,
2003-19-сон
Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2003 йил 30 декабрдаги 2003-19-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Бошқарувчи компаниялар ўз маблағлари миқдорининг ҳисоби ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 63-модда) мувофиқ ўз маблағлари миқдорини (бундан буён матнда ўз маблағлари деб юритилади) ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисининг ишончли бошқарувида бўлган инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.
Мазкур Низомнинг амал қилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ инвестиция активларини ишончли бошқаришни амалга оширувчи тижорат банкларига нисбатан татбиқ этилмайди.
ишончли бошқаришнинг таъсисчиси — ишончли бошқариш шартномасига биноан инвестиция активларини маълум муддатга бошқариш учун топширадиган ишончли бошқариш шартномасининг тарафи;
наф олувчи — ишончли бошқарувнинг таъсисчиси ёки ишончли бошқарув шартномасида белгиланган ишончли бошқарувчининг ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа шахс;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги.
2. Ишончли бошқарувчи бошқарадиган инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматидан камида 5 фоиз миқдорида ўз маблағларига эга бўлиши керак.
Ишончли бошқарувчилар ўз маблағларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳар чоракда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан мазкур Низомга мувофиқ ишончли бошқарувчилар томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларга асосан назорат қилинади.
3. Инвестиция активларни қийматини баҳолаш ва ҳисоблаш қуйидагилар учун амалга оширилади:
ишончли бошқарувчининг фаолияти натижаларини баҳолаш;
амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган бошқа мақсадларда.
4. Мазкур Низом мақсадлари учун ўз маблағларининг миқдори қуйидаги суммалардан белгиланади:
устав капитали (акциядорлардан (иштирокчилар) олинган ва (ёки) сотиб олинган ўзининг акциялари (улушлари, ҳиссалари) бундан мустасно);
қўшилган капитал;
захира капитал;
тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарарни);
мақсадли тушумлар;
келгуси харажатлар ва тўловлар захиралари.
5. Ўз маблағлари миқдори ва инвестиция активларининг қиймати Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги — сўмда ифодаланади.
6. Агар ишончли бошқарувчи ўз маблағлари миқдори мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаса, ишончли бошқарувчи уни бир ойдан кечиктирмай белгиланган талабларга мувофиқлаштириши керак.
Ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда, ишончли бошқарувчи амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
9. Инвестиция активларининг таркиби Уларнинг қийматини аниқлашда ҳисобга олинган инвестиция активларининг таркиби қуйидагиларни ўз ичига олади:
хўжалик юритувчи субъектларнинг қимматли қоғозлари, шу жумладан ишончли бошқарув шартномасини имзолаш вақтида давлат мулкчилигида бўлган қимматли қоғозлар;
давлат мулкида бўлган ва уларни ишончли бошқариш тўғрисида шартнома тузиш вақтида хўжалик юритувчи субъектларнинг улуши (ҳиссаси);
қимматли қоғозларга инвестиция қилишга мўлжалланган пул маблағлари;
ишончли бошқарувчи томонидан шартнома мажбуриятларини бажариш натижасида олган пул маблағлари ва қимматли қоғозлар.
10. Инвестиция активларини сотиб олиш ва уларни қайта баҳолаш натижалари бухгалтерия ҳисобида белгиланган тартибда қайд этилади.
11. Ҳисобот даврининг охирида листинга киритилган ҳамда биржа ва биржадан ташқари савдо ташкилотларининг савдо майдончаларида котировка қилинган эмитентлар қимматли қоғозлари, ушбу қимматли қоғозлар ҳисобот даврида сотилган ўртача нарх асосида қайта бахоланиши керак.
Агар ҳисобот даврида ушбу қимматли қоғозлар билан битимлар тузилмаган бўлса, аввалги ўртача нарх қайта баҳолаш учун қўлланилади.
12. Биржа ва биржадан ташқари савдо ташкилотчиларининг листингига киритилмаган, лекин иккиламчи биржа ва биржадан ташқари бозорда сотилган эмитентларнинг қимматли қоғозлари, агар улар камида иккита юридик шахс томонидан сотилган бўлса ва битимлар ҳажми ушбу эмитент томонидан чиқарилган бир турдаги қимматли қоғозларнинг умумий миқдоридан камида 5 фоизини ташкил этган бўлса ҳисобот даври учун битимларнинг ўртача нархида баҳоланади.
13. Агар ҳисобот даврида 11 ва 12-бандларда кўрсатилган қимматли қоғозлар билан битимлар биржа ва биржадан ташқари савдо ташкилотчиларининг савдо майдончаларида тузилмаган бўлса, унда қайта баҳолаш мақсадида олдинги ўртача нарх қўлланилади.
Ўтказилган битимларнинг ўртача баҳоси ва ҳажми биржа ташкилотлари ва биржадан ташқари савдо ташкилотчилари томонидан белгиланади ва ишончли бошқарувчининг сўровига асосан тақдим этилади.
14. Қисқа муддатли давлат облигацияларни (ҚМДО) ҳар бир чиқариш учун алоҳида баҳоланади, бунда облигациялар инвестиция активларини охирги баҳолаш санасидан бошлаб иккиламчи савдоларда сотилган ўртача нарх ҳисобга олинади.
Инвестиция активларини баҳолаш вақтида ҚМДОнинг муайян масаласи бўйича иккиламчи савдолар ўтказилмаган тақдирда, унда ушбу облигациялар дастлабки жойлаштириш бўйича ким ошди савдосида сотилган ўртача нархда баҳоланади.
15. Муайян диллер орқали савдо қилиш тартиби белгиланган бошқа давлат қимматли қоғозларини, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимият органларининг қимматли қоғозларини баҳолаш дилер томонидан эълон қилинган охирги котировканинг қиймати бўйича амалга оширилади.
Агар инвестиция активларининг қийматини аниқлидиган куни бир хил қимматли қоғозларнинг котировкаси икки ёки ундан ортиқ дилерлар томонидан эълон қилинган бўлса унда қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу қимматли қоғозларнинг тахминий қиймати дилерлар томонидан эълон қилинган барча котировкаларнинг ўртача нархи асосида белгиланади.
Агар купонли даромад билан чиқарилган давлат қимматли қоғозлари ва маҳаллий давлат ҳокимият органлари қимматли қоғозларининг котировкалари тўпланган даромад суммасини ўз ичига олмаса, унда охирги қиймат инвестиция активларининг қийматини аниқлашда ушбу қимматли қоғозларни олишда тўланган тўпланган даромад суммаси чегириб ташланган ҳолда, баҳолаш ўтказиш санасида тўпланган даромад суммаси сифатида қабул қилинади.
16. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган томонидан ишончли бошқарувчига берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг улушини (улушларини) баҳолаш номинал қиймат бўйича амалга оширилади.
17. Ушбу Низомнинг 11 — 15-бандларига мувофиқ инвестиция активларини баҳолаш имконсиз бўлган тақдирда, ишончли бошқарувчининг инвестиция активларини қиймати номинал қиймати бўйича амалга оширилади.
18. Ишончли бошқарувчининг ишончли бошқарувида бўлган инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати ҳар чоракда ҳисобот чораги учун инвестиция активларининг қиймати ва ушбу Низомда ўрнатилган тартибда белгиланган олдинги уч чорак асосида аниқланади.
19. Активларни ўртача йиллик қийматини аниқлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
4-§. Ҳисоботларни тақдим этиш шакли ва муддатларига қўйилган талаблар
22. Инвестиция активларини шакллантириш ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати тўғрисидаги ҳисоботлар ишончли бошқарувчининг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи олдидаги ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади.
Ишончли бошқарувчилар чорак ҳисобот таркибида инвестиция активларини шакллантириш тўғрисидаги ҳисоботни тузади ва уни ҳар чоракда молиявий ҳисоботларни топшириш учун белгиланган муддатларда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига тақдим этади.
Инвестиция активларини шакллантириш ва инвестиция активларини ўртача йиллик қиймати тўғрисидаги ҳисобот, шунингдек ишончли бошқарувчи шартномасига мувофиқ ишонч бошқарувчининг таъсисчиси ва/ёки наф олувчининг талабига биноан ишончли вакил томонидан тақдим этилади.
23. Ишончли бошқарувчи чорак ҳисоботлар билан бир қаторда бухгалтерия балансининг нусҳасини 1-сон шаклини тақдим этади.
Электрон шаклдаги ҳисобот форматига қўйиладиган талаблар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланади. Электрон шаклдаги ҳисоботлар мазмуни қоғоз шаклидаги ҳисоботларнинг мазмунига мос келиши керак.
25. Ҳисоботни имзолаган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоботларда мавжуд бўлган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгардирлар.
Ишончли бошқарувчи инвестиция активларини баҳолашнинг тўғрилиги ва ўз вақтида бажарилиши учун жавобгардир.
26. Кўрсатилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг ишончли бошқарувчилар томонидан тақдим этилмаслиги, қонун ҳужжатлари ва қимматли қоғозларни тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг талабларини бузиш, ишончли бошқарувчи сифатида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун тақдим этилган лицензиянинг амал қилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш учун асос ҳисобланади.