1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
ўЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИқТИСОДИЙ АЛОқАЛАР АГЕНТЛИГИ ўЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИқТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ўЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ўЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА қўМИТАСИ ўЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИқ қўМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМАЙДИГАН ЧЕТДАН ОЛИБ КЕЛИНАДИГАН ТЕХНОЛОГИЯ АСБОБ-УСКУНАЛАРИ, ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАР, МАТЕРИАЛЛАР ВА КОМПОНЕНТЛАРНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИЛАДИГАН МАҲСУЛОТНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ТЕХНОЛОГИЯ ЖАРАЁНИДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ТОИФАГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА ХУЛОСАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 16 февралда 1311-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 11 октябрдаги ЭГ-01/10-5900, 97, 80, 01-02/8-16, 2010-36-сонли «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда технология жараёнида фойдаланиладиган тоифага киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1311-2 18.10.2010 й.) мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 январдаги 18-сонли «2004-2005 йиллар даврида маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда технология жараёнида фойдаланиладиган тоифага киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Маҳаллийлаштириш комплекс дастурига киритилган корхона томонидан божхона органларига ваколатли органнинг низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган четдан олиб келинадиган технология асбоб-ускуналари, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда технология жараёнида фойдаланиладиган тоифага киритиш юзасидан берган хулосаси тақдим қилинганда, божхона тўловлари олинмайди (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари).
2004 йил 1 январдан бошлаб эркин муомалага чиқарилган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган четдан олиб келинган технология асбоб-ускуналари ва унинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек материаллар ва компонентларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича божхона тўловлари юқорида кўрсатилган корхоналарга божхона органларига мурожаат қилинган пайтдан бошлаб бир ой ичида қайтарилади.