toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 07.08.2008
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН—ТУРКИЯ ЛИЦЕЙЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1993 ЙИЛ 27 МАЙДАГИ 255-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 август 173-сонли «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 255-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон — Туркия лицейларида ишлаш учун таклиф этилаётган туркиялик мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги илтимосномаларига асосан кириш-чиқиш визаларини белгиланган тартибда консуллик йиғимлари олмасдан расмийлаштириб бериш юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон — Туркия лицейларида ишлаётган туркиялик фуқаролар, уларнинг оила аъзоларини давлат божларини тўлашдан озод қилиб, чиқиш-кириш виза муддатларини узайтириш, турар жойлардан рўйхатдан ўтказиш ҳамда бўлиш муддатларини узайтириш билан боғлиқ масалаларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги илтимосномаларига асосан амалга оширилишини таъминласин».
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 8 май,
196-сон