Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Кадрлар тайёрлаш
миллий дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий хизматлари учун кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва Молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг давлат грантлари бўйича таълим олаётган битирувчиларини танлов йўли билан танлаб олиш
тартибини;
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаларининг малака амалиётини ўташ, шунингдек профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг стажировкадан ўтиш
тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1999/2000 ўқув йилидан бошлаб жаҳоннинг етакчи университетлари билан биргаликда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети негизида бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест маркази (Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси) билан биргаликда 1999 йил 1 январгача Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг таълим дастурларини халқаро аккредитацияга тайёрлаш мақсадида уни аттестациядан ўтказишнинг махсус мезонларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
2. 1998/1999 ўқув йилидан бошлаб Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети бўйича:
бакалавриат дастурлари учун профессор-ўқитувчилар таркиби билан талабаларнинг норматив нисбати 1 га 6 этиб белгилансин;
хорижий мамлакатларнинг фуқароларини ўқитиш қиймати, маблағ белгиланган тартибда тўланган ҳолда, бир йилга 5000 АҚШ доллари миқдорида белгилансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.