Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 20 майдаги 248-сон
қарорига 1з-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси фаолиятига мутасаддилик қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Индустрияни ривожлантириш комплекси (Ў. Т. Султонов)га юклансин.
Индустрияни ривожлантириш комплекси аппарати тузилмасига қўшимча равишда 1 нафар бош мутахассис, 1 нафар етакчи мутахассис лавозимлари киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнефтгаз» нефть ва газ саноати миллий корпорацияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1993 йил 14 январдаги 31-сон қарори 10-бандининг
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:.
«Корпорация бошқаруви раиси ўз мақомига, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра — вазирга, раиснинг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосарига ва вазир ўринбосарига тенглаштирилсин».