1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.04.00 Округ ва участка сайлов комиссиялари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш тўғрисида» 1998 йил 29 августдаги 676-1-сон қарорини, шунингдек, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ масалаларни самарали ҳал этиш учун Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.02.00 Марказий сайлов комиссияси. Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини жойлаштириш учун унга Тошкент шаҳар, Халқлар дўстлиги майдони, 1-уйдаги маъмурий бинонинг биринчи қавати берилсин.
2. Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра Комиссия аъзоларининг 6 нафари, шу жумладан, раис, раис ўринбосари ва котибнинг доимий асосда ишлашига розилик берилганлиги, шунингдек, Марказий сайлов комиссияси котибиятининг штатлар жадвали 14 нафар масъул ходимдан иборат этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Ж. Сайфиддинов):
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.02.00 Марказий сайлов комиссияси. Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари]
Марказий сайлов комиссияси фаолиятини маблағ билан таъминлаш ва уни зарур ташкилий ва компьютер техникаси, офис ва махсус мебель, бошқа анжомлар билан жиҳозлаш учун тегишли маблағлар;
3 та енгил автомобиль ва иккита микроавтобусга лимит ажратсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.02.00 Марказий сайлов комиссияси. Референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиялари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.05.00 Телефон алоқаси]
5. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Марказий сайлов комиссиясини телефон ва телефакс, шу жумладан, ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Марказий сайлов комиссиясини республикада нашр этиладиган матбуот асарлари ва ҳуқуқий масалалар бўйича китоб маҳсулотларининг назорат нусхаларини (бир нусха) бепул оладиган ташкилотлар рўйхатига киритсин.
7. Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис томонидан қабул қилинадиган бошқа ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ҳукумат қарорлари, давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро шартнома ва бошқа мажбуриятлари бир нусхада мажбурий равишда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (К. Тўлаганов) Марказий сайлов комиссиясининг бошқа шаҳарлардан келган, доимий асосда ишлайдиган аъзолари яшашлари учун 3 та хизмат квартираси ажратсин.