toggle_night_mode
Ҳужжат 31.07.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш ва энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 мартдаги ПФ-63-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашишни янада жадаллаштириш ҳамда электр энергияси ва табиий газдан фойдаланишда истеъмолчиларга қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш (ноқонуний фойдаланиш) ҳолатлари ҳамда қоидабузарликлар аниқланганда, ҳисоб-китоб қилиш механизмларини соддалаштириш;
табиий газ истеъмолчиларига электрон шартнома расмийлаштиришда талаб қилинадиган ҳужжатларни аниқлаштириш;
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги ташкил қилиниши муносабати билан Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг энергия самарадорлик соҳасидаги назорат функцияларини белгилаш.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Д.А. Исакулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 29 апрель,
213-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 апрелдаги 213-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарорида:
олтинчи хатбошидаги «ҲЭТКнинг» сўзи «таъминотчининг» сўзи билан алмаштирилсин;
ўн олтинчи хатбошидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
ўн тўққизинчи хатбошидаги «ҲЭТКнинг» сўзи «таъминотчининг» сўзи билан алмаштирилсин;
йигирманчи хатбошидаги «ҲЭТКнинг» сўзи «таъминотчининг» сўзи билан алмаштирилсин;
йигирма иккинчи хатбошидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
йигирма учинчи хатбошидаги «ҲЭТКнинг» сўзи «таъминотчининг» сўзи билан алмаштирилсин;
йигирма тўртинчи хатбошидаги «ҲЭТКга» сўзи «таъминотчига» сўзи билан алмаштирилсин;
қирқинчи хатбошидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
қирқ биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҳисоблагичнинг уланиш схемасини текшириш — таъминотчи ва (ёки) Ўзэнергоинспекция ваколатли ходими томонидан инструментал усул билан истеъмолчининг ҳисоблагич ва ўлчов трансформаторларининг уланиш схемаси тўғрилигини текшириш ҳамда бир вақтнинг ўзида тегишли электрон далолатнома расмийлаштирилиб, уни тегишли дастурий таъминот базаларига киритиш, далолатнома Ўзэнергоинспекция ходими томонидан расмийлаштирилганда, тегишли дастурий таъминот базаларига киритиш учун уни таъминотчига тақдим этиш»;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Таъминотчилар ваколатли ходими истеъмолчилар билан биргаликда зарур ҳолларда, истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги миқдорини аниқлаш учун улардаги ҳисоблагич (маиший истеъмолчилардан ташқари) кўрсаткичларини ва ҳисоблагичларнинг уланиш схемасини текшириб кўради. Истеъмолчи томонидан электр энергияси сарфи тўғрисида таъминотчига белгиланган шакл бўйича бевосита ўзи томонидан ёки факс, электрон шаклда ёхуд почта алоқаси орқали тақдим этилган ҳисобот юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар учун истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги ҳажмини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади»;
тўртинчи хатбошидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «ҲЭТКга» сўзи «таъминотчига» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
6-банддаги «ҲЭТКга» сўзи «Таъминотчига» сўзи билан алмаштирилсин;
9-банддаги «ҲЭТКни» сўзи «таъминотчини» сўзи билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «ҲЭТКга» сўзи «таъминотчига» сўзи билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «ҲЭТК ёки электр таъминоти корхонаси» сўзлари «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи ва ўнинчи хатбошиларидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
ўн биринчи хатбошидаги «ҲЭТКга» сўзи «таъминотчига» сўзи билан алмаштирилсин;
ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Уланган қуввати 5 мегаватт ва ундан ортиқ бўлган электр энергияси истеъмолчилари таъминотчи талабига кўра қуйидагиларни ҳисобга олиши ва бу ҳақида таъминотчини хабардор қилиши шарт»;
13-банддаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
15-банднинг биринчи, ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошиларидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи ва йигирма саккизинчи хатбошиларидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
йигирманчи хатбошидаги «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга» сўзлари «таъминотчига» сўзи билан алмаштирилсин;
йигирма бешинчи хатбошидаги «ҲЭТК» сўзи «Таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
йигирма тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Электр таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки зарур тарзда бажарилмаган ҳолларда, таъминотчи бунинг натижасида истеъмолчига етказилган зарарни қоплашга, истеъмолчи эса таъминотчига етказилган зарарни қоплашга мажбур»;
қуйидаги мазмундаги ўттизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини бир иш куни ичида таъминотчининг дастурий таъминот базаларига киритиш»;
18-банднинг бешинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «ҲЭТКнинг» сўзи «таъминотчининг» сўзи билан алмаштирилсин;
26-банддаги «ҲЭТКнинг» сўзи «таъминотчининг» сўзи билан алмаштирилсин;
28-банддаги «ҲЭТКнинг» сўзи «таъминотчининг» сўзи билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «ҲЭТКнинг» сўзи «таъминотчининг» сўзи билан алмаштирилсин;
34-банддаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
36-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
40-банднинг биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Таъминотчи ва истеъмолчи ўртасидаги электр таъминоти шартномаси электр таъминотининг намунавий шартномасига мувофиқ электрон шаклда тузилади.
Электр таъминотининг намунавий шартномаси Энергетика бозори регулятори томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Бунда истеъмолчининг объектларини электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зонасида жойлаштириш ва мазкур истеъмолчилар билан электр таъминоти шартномасини тузиш тақиқланади»;
42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Электр таъминоти шартномаси истеъмолчига электрон ҳужжат айланишининг автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали электрон шаклда тақдим этилади. Шартномани расмийлаштириш ва истеъмолчига тақдим этиш электр энергияси етказиб берувчи зиммасида бўлади»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«43. Субистеъмолчилар истеъмолчилар билан электр таъминоти шартномасини тузиши, бунда таъминотчидан техник шартда рухсат этилган қувватдан ортиқча қувват уланиши кўзда тутилганда ёки ишончлилик тоифаси ўзгарган ҳолатларда, истеъмолчи ўз тармоғига субистеъмолчиларни улаш учун таъминотчи розилигини олиши шарт ҳисобланади»;
иккинчи хатбошидаги «ҲЭТКнинг» сўзи «таъминотчининг» сўзи билан алмаштирилсин;
44-банддаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларнинг янги ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларида синов-созлаш ишларини амалга ошириш учун 1 ойгача бўлган муддатга кучланиш бериш, Ўзэнергоинспекция томонидан уларнинг синов-созлаш ишларини амалга оширишга тайёрлиги аниқлангани, таъминотчи томонидан ҳисоблагич ва ҳисобга олиш тизими текшириб пломбалангач, вақтинча электр таъминоти шартномаси тузилгандан ва маълумотлар таъминотчининг дастурий таъминот базасига киритилгандан кейин рухсат берилади»;
иккинчи хатбошидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
47-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҲЭТКнинг» сўзи «таъминотчининг» сўзи билан алмаштирилсин;
48-банддаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
49-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
56-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бундан ташқари таъминотчи ёки истеъмолчи билан субистеъмолчилар ўртасида тузилган электр таъминоти шартномаси бўйича субистеъмолчиларга, электр энергиясининг технологик сарфи учун ҳисоб-китобларни ҳисоблаш ёки уни тарафлар келишуви асосида шартномада қайд қилиш орқали амалга оширишга рухсат этилади»;
57-банддаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
61-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари» сўзлари «Таъминотчилар» сўзи билан алмаштирилсин;
62-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
64-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
66-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
68-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ҲЭТК» ва «ҲЭТКнинг» сўзлари тегишлича «таъминотчи» ва «таъминотчининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
70-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҲЭТК» ва «ҲЭТКлар» сўзлари тегишинча «таъминотчи» ва «таъминотчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
71-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
72-банддаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
73-банднинг иккинчи хатбошисидаги «хўжаликлари» сўзи «хўжаликларининг» сўзи билан алмаштирилсин;
74-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«74. II тариф гуруҳи истеъмолчиларига I тариф истеъмолчиларидан бошқа барча юридик шахс бўлган истеъмолчилар ҳамда электр энергиясини ишлаб чиқаришга доир фаолиятни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс, узатиш тизими оператори ва таъминотчи корхоналар таркибига кирадиган, ҳудудий электр таъминоти корхоналари, шу жумладан, таъминотчидан электр қуввати оладиган корхона ва ташкилотларнинг, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ушбу корхоналар ҳудудидан ташқарида алоҳида жойлашган объектларининг хўжалик эҳтиёжлари киради»;
76-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«76. Бевосита электр энергиясини ишлаб чиқаришга доир фаолиятни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс, узатиш тизими оператори ва таъминотчи корхоналар электр энергиясини ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналарнинг электр тармоқларидан ҳамда истеъмолчилар ёки субистеъмолчилар электр тармоқлари орқали узатиладиган электр энергияси учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли тарифлар бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
Юридик шахслар томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб ёки рекуперация усулида (электропоездлар, электромобиллар орқали ва бошқалар) электр энергияси тармоққа узатилса, ҳисобот ойи якуни бўйича тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол қилинган электр энергияси ҳажмидан чегириб ҳисоб-китоб қилинади.
Истеъмолчилар томонидан тармоққа узатилган энергия миқдори истеъмол қилинган миқдордан кўп бўлса, истеъмолчи хоҳишига (танловига) кўра ортиқча қисми маблағ кўринишида истеъмолчига тўлаб берилади ёки кейинги давр истеъмол қилиниши кутилаётган электр энергияси учун бўнак маблағ сифатида акс эттирилади.
Барча электр энергияси истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин таъминотчи томонидан истеъмолчиларга актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади.
Барча электр энергияси истеъмолчилари (маиший истеъмолчилардан ташқари) таъминотчи билан биргаликда ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин ҳар ойнинг 5-санасига қадар фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузади»;
77-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
83-банддаги «Электр энергияси учун ҲЭТК» сўзлари «Таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
87-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «ҲЭТКга» сўзи «таъминотчига» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
91-банддаги «ҳудудий электр тармоқларининг» сўзлари «таъминотчининг» сўзи билан алмаштирилсин;
92-банддаги «ҲЭТКнинг» сўзи «таъминотчининг» сўзи билан алмаштирилсин;
93-банддаги «ҲЭТКнинг» сўзи «таъминотчининг» сўзи билан алмаштирилсин;
96-банддаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
97-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«97. Истеъмолчи (маиший истеъмолчилардан ташқари) эгаллаб турган бинодан унинг топширилиши, сотилиши ёки бошқа сабабларга кўра кўчиб кетган тақдирда, у бу ҳақида таъминотчини ёзма шаклда хабардор қилиши ҳамда электр энергияси учун кўчиб кетиш кунигача тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши шарт, шундан сўнг таъминотчи объектга электр энергияси етказиб беришни тўхтатади. Янги истеъмолчини расмийлаштириш ва электр қурилмаларини электр тармоғига улаш белгиланган тартибда амалга оширилади»;
100-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҲЭТК» сўзи «Таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
101-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
102-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Захира электр таъминоти учун ўрнатилган қувват юқори кучланишли захирани автоматик улаш (ЗАУ) қурилмаси орқали ёки электр тармоғидан ажратилганлиги тўғрисида далолатнома асосида электр тармоғидан ажратиб, уланган қувват 750 кВА дан кам бўлганда, истеъмолчи табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинмайди»;
1041-банддаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
108-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ҲЭТКга» сўзи «таъминотчига» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
«а» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар истеъмолчи энергия таъминоти корхонаси ходими билан тил бириктириб, уланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бажармасдан, шартномасиз ва ҳисоблагичи таъминотчининг тегишли дастурий таъминоти базаларига киритилмасдан электр тармоғига уланиб, электр энергиясидан фойдаланган тақдирда, ўзбошимчалик билан фойдаланишга тенглаштирилади (истеъмолчининг электр тармоғига уланиш учун тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлиб, лекин ҳисоблагич таъминотчининг тегишли дастурий таъминоти базасига ойдан-ойга ўтиш жараёнида дастурга кирмай қолган ҳолатлар бундан мустасно)»;
«б» кичик бандда «камайтириш мақсадида» сўзларидан кейин «мақсадида ҳисоблагичга ва унинг уланиш схемасига» сўзлари билан тўлдирилсин;
«д» кичик банддан «ёки ўлчов трансформаторлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
«и» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«и) ҳисобга олинадиган электр энергияси миқдорини камайтириш мақсадида ўлчов трансформаторларини ёки ўлчов трансформаторларига бириктирилган паспорт маълумотларини алмаштириш»;
«к» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«к) юридик шахс истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилар бундан мустасно) электр энергиясини йўқ қилиш мақсадида электр ҳисоблагич ҳақиқий кўрсатгичи бўйича ҳисобот бермасдан электр ҳисоблагич кўрсаткичини яшириш (бунда яширилган электр энергияси миқдори икки ойлик истеъмолидан кам бўлмаганда)»;
қуйидаги мазмундаги «з» кичик банд билан тўлдирилсин:
«з) электр ҳисоблагич уланиш схемаси нотўғри уланиши (уланиш схемаси электр ҳисоблагич, ўлчов трансформаторлари ўрнатилган ёки алмаштирилган вақтдан бошлаб нотўғри уланганлиги аниқланганда)»;
тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
ўнинчи хатбошидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«а», «б», «в», «г», «ж» ва «з» кичик бандларида назарда тутилган қоидабузилишлар содир этилганда, электр таъминоти корхонасининг масъул ходимини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади»;
биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ» сўзлари «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «ҲЭТКнинг» сўзи «таъминотчининг» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Истеъмолчининг электр таъминотидан узилишининг олдини олиш мақсадида ҳисоблагич олиб қўйилган даврда фойдаланилган электр энергиясини ҳисобга олиш ва ҳисоб-китоб қилиш таъминотчи томонидан вақтинча ўрнатилган электр ҳисоблагичлар орқали ёки ўтган ҳисоб-китоб даври учун электр энергияси истеъмолининг ўртача суткалик амалдаги миқдори бўйича амалга оширилади.
Бунда ҳисоб-китоб қилиш даври бир ойдан ошмаслиги ҳамда шу даврда ҳисоблагич ўрнатилиши лозим.
Ўрганиш натижаларига асосан ҳисоблагич ёки ўлчов трансформаторларига ташқи таъсир қилинганлиги аниқланган ҳолларда истеъмолчи дарҳол электр таъминотидан ажратилади. Ҳолат бўйича белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилади»;
138-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«138. Мазкур Қоидаларни бузганлик ҳолатлари натижасида ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори инсон омилисиз тегишли электрон тизимлари (E-dalolatnoma) орқали уч иш кунида аниқланиб, қоидабузарлик ҳолати аниқланган ойнинг ҳисобот даврида электр таъминоти корхонаси томонидан таъминотчининг тегишли дастурий таъминоти базаларига киритилади.
Агар техник сабабларга кўра мазкур электрон тизим (E-dalolatnoma) орқали ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорини аниқлаш имкони бўлмаса, ушбу ҳисоб-китоб уч иш кунида, таъминотчи томонидан мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда тузилган махсус комиссия томонидан амалга оширилади»;
139-банд чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошида «амалдаги тариф» сўзларидан кейин «(I тариф гуруҳи истеъмолчиларига сутканинг тиғиз даври соатлари учун белгиланган ўсувчи коэффициент қўлланилган (мазкур банднинг ўн биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно))» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «б», «д», «е» ва «ж» кичик бандларидаги» сўзлари «б», «д» ва «ж» кичик бандларидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «соатларида белгиланган тарифга асосан» сўзлари «соатлари учун белгиланган ўсувчи коэффициент қўлланилган ҳолда» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«е» кичик бандидаги қоидабузарлик содир этилганда — ҳисоблагич хотираси ёки ЭҲНАТ базаси маълумот базаси маълумотлари ёрдамида ҳисоблагичга ташқи таъсир қилинганлиги аниқланган кундан, аниқлаш имкони бўлмаганда, электр ҳисоблагич ўрнатилган кун ёхуд схемаси текширилган кундан (бунда схемаси текширилганлик тўғрисида далолатнома тегишли дастурий таъминот базаларига киритилган бўлса) далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар, бироқ умумий даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда схема тўғри ва нотўғри уланган ҳолатларининг қувват фарқларидаги улушини инобатга олган ҳолда ҳисобланади»;
еттинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишинча саккизинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«з» кичик бандидаги қоидабузарлик содир этилганда — электр ҳисоблагич ўрнатилган кун ёхуд схемаси текширилган кундан (бунда схемаси текширилганлик тўғрисида далолатнома тегишли дастурий таъминот базаларига киритилган бўлса) далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланган электр қабул қилгичлар қувватидан келиб чиқиб, юридик шахс бўлган истеъмолчиларга шартномадаги иш соатига асосан (маиший истеъмолчиларига суткасига 24 соат ишлаши ҳисобидан) ҳисобланади»;
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидаларнинг 133-банди «а», «б» ёки «з» кичик бандларидан бирида назарда тутилган қоидабузарлик содир этилганлиги аниқланганда, ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори амалдаги тарифга уч баравар ўсувчи коэффициент қўлланилган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади ва ушбу ҳисоб-китоб натижасида аниқланган сумма электр таъминоти корхонасига етказилган ҳақиқий зарар деб баҳоланади»;
бешинчи ва ўн иккинчи хатбошиларидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«з» кичик бандидаги хатолик аниқланганда — электр ҳисоблагич ўрнатилган кундан далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар схема тўғри ва нотўғри уланиш ҳолатларининг қувват фарқларидаги улушини инобатга олган ҳолда ҳисобланади»;
ўнинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишинча ўн биринчи ва ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
146-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«146. Реактив энергия компенсацияси учун чегирмалар (устамалар) таъминотчи томонидан берилган техник шартлар бўйича ёки электр таъминоти шартномасида кўрсатилган рухсат этилган қувват 50 кВт ва ундан ортиқни ташкил этган I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчиларига нисбатан амалга оширилади (бюджет ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар, қуввати 5 МВт ва ундан ортиқ бўлган электр энергияси ишлаб чиқарувчи станциялар, электр энергиясини сақлаш тизимлари, фермер хўжаликларининг ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно)»
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Таъминотчи томонидан уланган қуввати 50 кВт ва ундан ортиқ бўлган I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчиларига истеъмол қилинган реактив энергия учун тўловлар ундирилади, лекин бюджет ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, қуввати 5 МВт ва ундан ортиқ бўлган электр энергияси ишлаб чиқарувчи станциялар, электр энергиясини сақлаш тизимлари ҳамда Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари истеъмол қилинган реактив энергия ҳамда реактив энергия ўрни етарлича қопланмаганлиги ҳисобига ҳосил бўлган қувват коэффициенти (cos φ) ҳисоботларда кўрсатиб ўтилади, лекин маблағ кўринишида ҳисобланмайди ва тўловлар ундирилмайди»;
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
149-бандда биринчи ва олтинчи хатбошиларидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
152-банднинг иккинчи хатбошидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
154-банддаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
155-банднинг биринчи, бешинчи ва еттинчи хатбошиларидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
161-банддаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
164-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ҲЭТКга» сўзи «таъминотчига» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи, бешинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошиларидаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «ҲЭТКдан» сўзи «таъминотчидан» сўзи билан алмаштирилсин;
171-банддаги «ҲЭТК» сўзи «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин;
172-банддаги «ҲЭТКка» сўзи «таъминотчига» сўзи билан алмаштирилсин;
175-банднинг биринчи хатбошидаги «ҲЭТКдан» сўзи «таъминотчидан» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«таъминотчи билан — таъминотчи ва блок-станцияга эга истеъмолчи ўртасида тузилган электр таъминоти шартномаси асосида олинган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилади»;
тўртинчи хатбошидаги «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ филиали» сўзлари «таъминотчи» сўзи билан алмаштирилсин.
2-банд қуйидаги мазмундаги ўттиз саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«энг юқори тариф — Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига белгиланган тарифнинг энг юқори (ойига 10001 куб метр ва ундан ортиқ истеъмол учун белгиланган) миқдори»;
10-банд қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ТГНҲАТга уланган ҳисоблагичларга ўрнатилган модем қурилмасини ўчириб қўйиш ҳолати Газ таъминоти ташкилоти томонидан аниқланган тақдирда, истеъмолчини газ таъминотидан ўчириб қўйиши шарт»;
63-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«63. Табиий газни етказиб бериш шартномаси электрон шаклда тузилади ва уни газ таъминоти ташкилотининг рақамлаштирилган дастурий таъминоти ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга асосан ташкил этилган махсус ахборот тизимларидан истеъмолчи ёки назорат қилувчи органларнинг сўровларига асосан олиш имконияти яратилади.
Бунда:
а) юридик шахслар билан шартномаларни онлайн расмийлаштиришда газ таъминоти ташкилоти истеъмолчи маълумотларини онлайн тарзда текширади ва истеъмолчи фаоллиги қайд этилгани аниқланган тақдирдагина, мазкур истеъмолчи билан шартномавий муносабатга киришилади ва табиий газдан фойдаланишга рухсат берилади;
б) жисмоний ва юридик шахслар билан шартномаларни онлайн расмийлаштирмасдан туриб, газ етказиб беришга йўл қўйилмайди»;
65-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш, транспортировка қилиш, сотиш ва ҳисобини юритиш, ўлчов воситалари метрологик ҳолатини назорат қилиш билан боғлиқ вазифаларни бажарувчи газ таъминоти (газ узатиш) ташкилотларининг мутахассислари мансабдор шахс сифатида ўзига бириктирилган вазифаларга жавобгар бўлади»;
66-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ГТСда ўрнатилган ҳисоблагич кўрсаткичлари билан назорат тартибида ГТСдан кейин ўрнатилган бошқа ҳисоблагичлар кўрсаткичлари ўртасида тафовутлар юзага келган тақдирда, мазкур ҳолат тегишли мутасадди ташкилотлар, жумладан «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва (ёки) «Ўзтрансгаз» АЖ иштирокида, комиссия тузилган ҳолда ўрганиб чиқилади ва уларнинг хулосалари асосида ҳисоб-китоблар амалга оширилади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Табиий газдан фойдаланишда қоидабузарлик билан боғлиқ ҳолатларда ҳисоблагичларни навбатдан ташқари инспекция ва экспертизадан ўтказиш мақсадида ечиб олиш тегишли назорат органлари ходимлари иштирокида амалга оширилади»;
иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишинча учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҳисобга олишни нотўғри кўрсатиш мақсадида ҳисоблагичнинг ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган ички эҳтиёт қисмларини ўзбошимчалик билан ўзгартириш, ҳисоблагичнинг конфигурациясини ўзгартириш ёки алмаштириш, рухсат этилмаган модем ёки бошқа алоқа воситаларини рухсатсиз улаш ёхуд бошқача тарзда соз ишлашига ташқи таъсир кўрсатиш»;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҳисоблагични (торайтирувчи қурилма жойлашган ички камерасини ўзгартириш, манифольд ёки импульс найчаларининг ички қисмини торайтириш ёки номаълум жисм билан тўсиб қўйиш, қаттиқ жисм (паронит, прокладка) билан ички қисмини кичрайтириш ёки кенгайтириш) ўрнатиш тартиби ва схемасини ўзбошимчалик билан ўзгартириш (миллий стандарт талабларига амал қилмаслик)»;
ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўзбошимчалик билан ҳисоблагичнинг рухсат этилган максимал ўлчаш чегарасидан (диапазони) четга чиқмаган ҳолда ЛТҲдан ташқари ортиқча газ анжомлари ва газ қувурлари ёки ГТШларда газ тақсимлаш тармоқларини технологик иш режимини бузишга олиб келадиган қурилмалар ўрнатиш»;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«газ қувурлари ёки ГТШларда газ тақсимлаш тармоқларини технологик иш режимини бузишга олиб келадиган қурилмалар ўрнатиш орқали ҳисоблагичнинг юқори ўлчов чегарасидан четга чиқиш ҳолати аниқланганда — газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими томонидан сўнгги кўрикдан ўтказилган вақтдан бошлаб»;
йигирманчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда истеъмолчи томонидан фойдаланилган табиий газ ҳажмларининг ҳисоботга олинган миқдорлари, газ жиҳозларидан фойдаланиш мавсумийлиги, шунингдек, муайян даврларда Ҳукуматнинг тегишли топшириқлари, юқори турувчи вазирлик ва идораларнинг кўрсатмаларига асосан истеъмолчиларга табиий газни етказиб берилиши чекланган даврлар (тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда) инобатга олинади»;
қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:
«Иситиш мавсумининг даврийлигини белгилашда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг иситиш мавсуми бошланиши ва тугаши тўғрисидаги қарор ёки фармойишлари қабул қилинган кундан бошлаб ҳисоб китоб қилинади.
Ҳисоб-китобларни амалга оширишда газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларда ўтказилган хатлов ва кўрик далолатномалари бир сутка давомида «НGT Billing» тизимига электрон тарзда киритилмаган бўлса, ушбу далолатномалар ҳақиқий эмас деб топилади ҳамда ҳисоб-китобларни амалга оширишда инобатга олинмаган ҳолда олти ойдан кам бўлмаган муддатга ҳисоб-китоб қилинади»;
йигирма биринчи — йигирма тўртинчи хатбошилар тегишинча йигирма учинчи — йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
йигирма олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти ваколатли ходими томонидан ҳисоблагич ва ўлчов узелларига белгиланган тартибда пломбалар ўрнатилмаганлиги (симларнинг таранг тортилмаганлиги, яъни симни узмаган ёки пломбаларни бузмаган ҳолда уларни ечиш орқали манифольд жўмраклари, калибрлаш болтлари, импульсли тармоқ жўмракларга таъсир кўрсатиш имконини берадиган ҳолатда ўрнатилганлиги) натижасида истеъмолчи томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган тақдирда, шунингдек, биллинг тизимига ўз вақтида маълумотларни (хатлов, тамғалаш, сўнги кўрик ва бошқа далолатномаларни) киритмаган газ таъминоти ташкилоти масъул ходими қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 июлдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашда юзага келадиган технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларини ҳисоблаш ҳамда тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«бирламчи маълумотлар ва ҳисоб-китоблар Энергетика вазирлиги томонидан кўриб чиқилади ҳамда келишилади.
Бунда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — Ўзэнергоинспекция) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан таянч даврида ишга туширишга рухсат олинган янги қурилган, модернизация ва реконструкция қилинган қурилмалар бўйича бирламчи маълумотлар келишилади»;
б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ўзэнергоинспекция доимий равишда технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларига риоя этилиши ҳамда ҳисоб-китоблар ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилгани юзасидан давлат назоратини ўтказади»;
биринчи хатбошидаги «Ўзэнергоинспекциянинг тегишли ҳудудий бошқармаларига» сўзлари «Энергетика вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзэнергоинспекциянинг тегишли ҳудудий бошқармалари» сўзлари «Энергетика вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 33-банднинг биринчи хатбошисидаги «этилган меъёрларини ҳисоб-китоб қилишда фойдаланилган бирламчи маълумотлар ҳаққонийлиги ва» сўзлари «этилган меъёрлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 36-банддан «ва Ўзэнергоинспекция биргаликда» сўзлари чиқариб ташлансин;
е) 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашдаги технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрини ҳисоблаш, келишиш ва тасдиқлаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Электр тармоғи хўжалиги объектининг эгаси

(электр станцияси оператори, узатиш тизими оператори, тақсимлаш тизими операторлари)

Технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларини ҳисоб-китоб қилиш учун бирламчи маълумотларни шакллантиради ва келишиш учун Энергетика вазирлигига киритади.

Бунда таянч даврида ишга туширишга рухсат олинган янги қурилган, модернизация ва реконструкция қилинган қурилмалар бўйича бирламчи маълумотларни келишиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларига киритади.

Ҳар йили 1 сентябрга қадар

2-босқич

Электр тармоғи хўжалиги объектининг эгаси

(электр станцияси оператори, узатиш тизими оператори, тақсимлаш тизими операторлари)

Электр тармоғи хўжалиги объектининг эгаси (электр станцияси оператори, узатиш тизими оператори, тақсимлаш тизими операторлари) ўзи томонидан тасдиқланган бирламчи маълумотлар асосида келгуси йил учун технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрлари ҳисоб-китобини амалга оширади ва келишиш учун Энергетика вазирлигига киритади.

Ҳар йили 1 октябрга қадар

3-босқич

Энергетика вазирлиги

1. Технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларини уни асословчи бирламчи маълумотлар ва ҳисоб-китобларни кўриб чиқади, келишади ва тасдиқлаш учун Энергетика бозори регуляторига тақдим этади.

2. Ушбу ҳисоб-китоблар асосида электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг прогноз кўрсаткичларини шакллантиради.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар

4-босқич

Энергетика бозори регулятори

Келгуси йил учун технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

Ҳар йили 15 ноябрга қадар

5-босқич

Энергетика бозори регулятори

Келгуси йил учун тасдиқланган технологик сарфнинг рухсат этилган меъёрларини ишда қўллаш, мониторинг қилиш ҳамда риоя этилишини таъминлаш учун тегишли вазирлик ва идораларга юборади.

Ҳар йили 15 ноябрь

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2026 й., 09/26/213/0433-сон)